Джойклав 228,5рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 5 мл тайёр суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: амоксициллин тригидрати – 200 мг амоксициллинга эквивалент; калий клавуланатини сувсиз коллоид кремний билан аралашмаси (1:1) – 28,5 мг клавулан кислотасига эквивалент. ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллоза, микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний, аммоний глицирризинат, натрий метилгидроксибензоати (натрий метилпарабен), натрий пропилгидроксибензоати (натрий пропилпарабен), маннитол, аспартам, қуруқ манго ароматизатори.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амоксициллин + клавуланат кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Джойклав-228,5

Фармакалогик гуруҳи:

Бета-лактамазалар ингибитори билан кенг таъсир доирасига эга бўлган пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотик.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун 228,5 мг/5 мл.

оқ ёки деярли оқ рангли гранулаланган кукун, сув қўшилганида оқ ёки деярли оқ рангли суспензия ҳосил бўлади.

Бета-лактамазалар ингибитори билан кенг таъсир доирасига эга бўлган пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотик.

J01CR02

Препаратнинг иккала компоненти хам ичга қабул қилингандан кейин тез ва яхши сўрилади. Агар препаратни бевосита овқатдан олдин қабул қилинса, уларни сўрилиши яхшиланади. Ичга қабул қилинганда амоксициллин ва клавуланат кислотасининг биокираолишлиги тахминан 70% га етади. Иккала компонентнинг хам плазмадаги концентрациясининг профили бир хил бўлиб, ҳар бир модда учун чўққи концентрациясига (Тмах) эришиш вақти тахминан бир соатни ташкил қилади. Ичга қабул қилингандан кейин зардобда эришиладиган амоксициллин ва клавуланат кислотасининг концентрациялари, амоксициллин ёки клавуланат кислотасининг эквивалент дозаларини алоҳида ичга қабул қилиш натижасида олинадиган концентрациялари билан бир хил. Плазмадаги клавуланат кислотасининг умумий миқдорини тахминан 25% ва амоксициллиннинг умумий миқдорини тахминан 18% оқсиллар билан боғланган ҳолда бўлади. Тахминий тақсимланиш ҳажми амоксициллин учун тахминан 0,3-0,4 л/кг ва клавуланат кислотаси учун тахминан 0,2 л/кг ни ташкил қилади. Амоксициллин ва клавуланат кислотаси қовуқ, қорин девори тўқималари, тери, ёғ тўқимаси, мушак тўқималари, синовиал ва перитонеал суюқликларда, сафро ва йирингда аниқланади. Амоксициллин орқа мия суюқлигига жуда оз миқдорда киради холос. Амоксициллин дастлабки дозасининг кўпи билан 10-25% га эквивалент бўлган ҳажмларда нофаол пеницил кислотаси шаклида сийдик билан қисман чиқарилади. Клавуланат кислотаси одам организмида жадал метаболизмга учрайди, сийдик ва аҳлат билан, шунингдек нафас йўллари орқали карбонат ангидриди ҳолида чиқарилади. Амоксициллинни асосий чиқарилиш йўли буйраклар орқали бўлса, айни пайтда клавуланат кислотаси организмдан буйрак ва буйракдан ташқари механизмлар ёрдамида чиқарилади.

Джойклав-228,5 нинг кунига икки марта дозали суспензияси, амоксициллинга чидамли штаммлар чақирган, бета-лактамазаларни ишлаб чиқарувчи қуйидаги бактериал инфекцияларни қисқа муддатли даволаш учун кўрсатилган (амоксициллин билан монотерапия самарасизлигида): Юқори нафас йўлларининг (шу жумладан ЛОР-аъзоларининг) инфекциялари, масалан, қайталанувчи тонзиллит, синусит, ўрта отит.Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, масалан, сурункали бронхитни зўрайиши, бўлакли пневмония ва бронхопневмония.Сийдик жинсий йўлларининг инфекциялари, масалан, цистит, уретрит, пиелонефрит.Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, масалан, целлюлит, ҳайвонларни тишлаши.Дентал инфекциялар, масалан, тарқалаётган целлюлит билан оғир тишли абсцесс. Амоксициллинга сезгир микроорганизмлар, Джойклав-228,5 га сезгир бета-лактамазаларни ишлаб чиқарувчи микроорганизмлар билан бирга чақирган аралаш инфекцияларни, бета-лактам антибиотикларни қўшимча қабул қилишнинг заруратисиз, Джойклав-228,5 суспензияси билан даволаш мумкин.

Оптимал сўрилиши ва меъда-ичак йўллари томонидан мумкин бўлган ножўя самараларини камайтириш учун, Джойклав-228,5 ни овқат қабул қилишнинг бошида қабул қилиш тавсия этилади. Даволаш давомийлиги кўрсатмаларга боғлиқ ва клиник вазиятни қайта кўришсиз 14 кундан ошмаслиги керак. Суспензия бевосита биринчи қўллаш олдидан, қуруқ кукунга мувофиқ миқдордаги сувни қўшиш ёрдамида тайёрланади. Ишлатиш олдидан қопқоғининг бутунлигини текшириш керак. Қуруқ кукунни олдин юмшатиш, сўнгра юқорида кўрсатилган миқдорда сув қўшиш ва яхшилаб чайқатиш керак. Ёки флакон этикеткасидаги белгидан пастроқ даражада бироз миқдорда сув қўшиш, яхшилаб чайқатиш, сўнгра сув билан ҳажмни белгигача етказиш ва яна яхшилаб чайқатиш керак. Одатдаги тавсия қилинган суткалик доза: ўртача оғирликдаги инфекцияларда (юқори нафас йўлларининг инфекциялари, масалан, қайталанувчи тонзиллит; қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари) кунига 25/3,6 мг/кг 2-6 ёшдаги (13-21 кг) болаларга – суткада 5,0 мл икки марта; 7-12 ёшдаги (22-40 кг) болаларга – суткада 10,0 мл икки марта; жиддийроқ инфекцияларда (юқори нафас йўлларининг инфекциялари, масалан синусит, ўрта отит; қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, масалан, бронхопневмония; сийдик жинсий йўлларининг инфекциялари) кунига 45/6,4 мг 2-6 ёшдаги (13-21 кг) болаларга – суткада 10,0 мл икки марта; 7-12 ёшдаги (22-40 кг) болаларга – суткада 20,0 мл икки марта буюрилади. 2 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар Дозани ҳисоблаш вазнга қараб ўтказилади. 2 ойликкача бўлган болалар Ҳозирги вақтгача 2 ойликдан кичик болаларда Джойклав-228,5 суспензиясини қўллаш учун клиник маълумотлар етарли эмас. Шундай қилиб, 228 мг/5 мл суспензиясини ушбу гуруҳда қўллаш тавсия қилинмайди. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар Креатинин клиренсининг қиймати >30 мл/минут бўлган болаларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Креатинин клиренси <30 мл/минут бўлган болаларга Джойклав-228,5 суспензияси тавсия қилинмайди. Буйрак фаолияти етарлича ривожланмаган чақалоқлар Буйрак фаолияти етарлича ривожланмаган чақалоқлар учун Джойклав-228,5 суспензияси тавсия қилинмайди. Жигар фаолиятини бузилиши пациентлар Даволаш эҳтиёткорлик билан ўтказилади; жигар фаолияти мунтазам равишда мониторинг қилинади. Бундай пациентларда тавсия қилинган дозаларни ўзгартириш учун маълумотлар етарли эмас.

Ножўя реакцияларининг тез-тезлиги қуйидагича аниқланган: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100 ва <1/10), ba’zida (>1/1000 ва <1/100), kam xollarda (>1/10000 ва <1/1000), жуда кам холларда (<1/10000). Инфекциялар ва инвазиялар Тез-тез – шиллиқ қаватлар кандидози; Қон яратиш тизими ва лимфа тизими томонидан Кам ҳолларда – қайтувчан лейкопения (шу жумладан нейтропения) ва тромбоцитопения; Жуда кам ҳолларда – қайтувчан агранулоцитоз ва гемолитик анемия, протромбин вақти ва қон кетиши вақтини узайиши Иммун тизими томонидан Жуда кам ҳолларда – ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар, зардоб касаллигига ўхшаш синдром, аллергик васкулит; Нерв тизими томонидан: Баъзида – бош айланиши, бош оғриғи Жуда кам ҳолларда – қайтувчан ўта юқори фаоллик ва тиришишлар. Тиришишлар буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентларда ёки препарат юқори дозаларда қабул қилинганида намоён бўлиш мумкин. Меъда-ичак йўллари томонидан: Катталар: жуда кам ҳолларда – диарея; тез-тез – кўнгил айниши, қусиш; Болалар: тез-тез – диарея, кўнгил айниши, қусиш; Барча гуруҳ пациентлари Кўнгил айниши, асосан препарат юқори дозаларда қабул қилиниши билан боғлиқ. Меъда-ичак йўллари томонидан ножўя самаралари эҳтимолини камайтириш учун, Джойклав-228,5 ни овқатланишни бошида қабул қилиш тавсия этилади. Баъзида – овқат ҳазм қилишни бузилиши; Жуда кам ҳолларда – антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган колит (шу жумладан, сохтамембраноз ва геморрагик колит), Қора “тукли” тил. Гепатобилиар тизими томонидан Баъзида – АСТ ва АЛТ ларнинг даражасини ўртача ошиши бета-лактам антибиотикларини қабул қилган пациентларда кузатилган, бироқ ушбу кўринишларнинг клиник аҳамияти номаълум. Жуда кам ҳолларда – гепатит ва холестатик сариқлик (бошқа пенициллинлар ва цефалоспоринлар билан йўлдош даволанганда кузатилган). Тери ва тери ости ёғ қавати томонидан Баъзида – тери тошмаси, қичишиш, эшакеми. Кам ҳолларда – кўп шаклли эритема; Жуда кам ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, ўткир ёйилган экзантематоз пустуллез. Ҳар қандай юқори сезувчанлик симптомлари ривожланганида Джойклав-228,5 билан даволашни тўхтатиш керак. Буйраклар ва сийдик чиқариш тизими томонидан Жуда кам – интерстициал нефрит, кристаллурия (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).

бета-лактам антибиотикларга, масалан, пенициллинлар, цефалоспоринларга ўта юқори сезувчанлик.анамнездаги Джойклав-228,5 ни қўллаш фонида жигар фаолиятини бузилиши ёки сариқликда қўллаш мумкин эмас.

Джойклав-228,5 ни пробенецид билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Пробенецид амоксициллиннинг найчалар орқали секрециясини пасайтиради ва шунинг учун Джойклав-228,5 ва пробенецидни бирга қўллаш амоксициллиннинг қондаги даражасини ошишига ва персистениясига олиб келиши мумкин, лекин клавуланат кислотасини эмас. Аллопуринол ва амоксициллин бир вақтда қўлланганида тери аллергик реакцияларини ривожланиш хавфи ошиши мумкин. Ҳозирги вақтда Джойклав-228,5 ва аллопуринолни бир вақтда қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Бошқа антибиотиклар каби, Джойклав-228,5 ичак микрофлорасига таъсир кўрсатиши мумкин, бу эстрогенларнинг қайта сўрилишини пасайишига ва мувофиқ мажмуавий перорал контрацептивларнинг самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин. Адабиётда аценокумарол ёки варфарин ва амоксициллинни буюрилган курсини қабул қилаётган пациентларда халқаро меъёрлашган нисбатни (ХМН) ошишининг кам ҳоллари таърифланган. Шунинг учун Джойклав-228,5 ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганида Джойклав-228,5 ни қўшиш ёки бекор қилиш билан ХМН ва протромбин вақтини мувофиқ мониторингини ўтказиш керак.

Джойклав-228,5 билан даволашни бошлашдан олдин пенициллинлар, цефалоспоринлар ва бошқа аллергенларга нисбатан илгари кузатилган юқори сезувчанлик реакциялари бўйича батафсил анамнез йиғиш керак. Пенициллинларга нисбатан жиддий, баъзида эса ўлим билан тугаган юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактик реакциялар) таърифланган. Бундай реакцияларнинг ривожланишини хавфи анамнезида пенициллинлар гуруҳи антбиотикларига нисбатан юқори сезувчанлик реакциялари бўлган пациентларда жуда юқори (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаранг). Инфекцион мононуклеозга гумон қилинган ҳолда, Джойклав-228,5 ни қўллаш мумкин эмас, чунки у билан касалланган пациентларда амоксициллин қизамиқсимон тери тошмаларини чақириши мумкин, бу касалликка ташхис қўйишни қийинлаштиради. Джойклав-228,5 билан узоқ муддат даволаш баъзида сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари ўсишига олиб келади. Джойклав-228,5 қабул қилаётган пациентларда, кам ҳолларда протромбин вақтини ошиши (ИНР ошиши) кузатилади, шунинг учун Джойклав-228,5 ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганида тегишли мониторинг ўтказиш керак. Керакли антикоагуляция даражасига эришиш учун оғиз орқали қабул қилинадиган антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин. Джойклав-228,5 қабул қилаётган баъзи пациентларда жигар фаолиятини аниқлаш бўйича ўтказиладиган синамаларнинг натижаларида ўзгаришлар кузатилган. Бу ўзгаришларнинг клиник аҳамияти номаълум, аммо Джойклав-228,5 ни жигар фаолияти бузилган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш, жигар фаолиятини мунтазам мониторинг қилиш керак. Холестатик сариқлик у жиддий, бироқ одатда қайтувчан бўлиши мумкин, пайдо бўлганлиги ҳақида кам хабарлар берилган. Симптомлари одатда даволаш тўхтатилганидан сўнг олти ҳафта давомида ўтиб кетади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга Джойклав-228,5 суспензияси тавсия қилинмайди. Диурези пасайган пациентларда жуда кам ҳолларда кристаллурия, асосан, парентерал даволанишда ривожланиши мумкин. Амоксициллиннинг юқори дозалари юборилган вақтда, амоксициллиннинг кристалларини ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтириши учун, етарли миқдорда суюқлик ичиш ва адекват диурезни тутиб туриш тавсия қилинади Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик вақтида, айниқса биринчи уч ойлигида бошқа дори препаратлари каби Джойклав-228,5 ни буюришдан сақланиш керак. Уни қўллашнинг зарурати даволовчи шифокор томонидан баҳоланиши керак. Лактация даврида Джойклав-228,5 ни қўллаш мумкин. Кўкрак сути билан Джойклав-228,5 нинг фаол компонентларини жуда оз миқдорда ажралиши билан боғлиқ бўлган юқори сезувчанлик хавфидан ташқари, эмизикли болага ҳар қандай зарарли таъсири аниқланмаган. Механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ателье ва/ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсири кузатилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Меъда-ичак бузилишлари ва сув-электролит мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин. Даволаш симптоматик, сув-электролит мувозанатини меъёрлаштиришга алоҳида эътибор бериш керак. Баъзи ҳолларда буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келувчи амоксициллинли кристаллурия таърифланган (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг). Джойклав-228,5 қондан гемодиализ ёрдамида чиқарилади.

Рецепт бўйича

Кукун 60 мл ҳажмли ҲДПE флаконда. Бир флакон ўлчов қалпоқчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун – 2 йил. Тайёр суспензия – 7 кун.