Джесрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Таблетканинг ядроси: Фаол моддалар Этинилестрадиол (бетадекс клатрати кўринишида)      0,02 мг Дроспиренон                                                                       3,00 мг Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, магний стеарати Таблетканинг қобиғи: гипромеллоза, талк, титан диоксиди, темир (ИИИ) оксиди бўёвчиси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

етинилестрадиол + дроспиренон

Препаратнинг савдо номи:

Джес

Фармакалогик гуруҳи:

мажмуавий контрацептив восита (эстроген+гестаген).

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Плёнка қобиқ билан қопланган фаол таблеткалар: думалоқ, икки томонлама қавариқ, оч-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таблетканинг бир томонида тўғри олтибурчагида “ДС” гравировкаси туширилган. Синдирилганидаги кўриниши: ядроси оқдан деярли оқ ранглигача, қобиғи – оч-пушти. Плёнка қобиқ билан қопланган плацебо таблеткалар: думалоқ, икки томонлама қабариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таблетканинг бир томонида тўғри олтибурчагида “ДР” гравировкаси туширилган. Синдирилганидаги кўриниши: ядроси оқдан деярли оқ ранглигача, қобиғи – оқ.

мажмуавий контрацептив восита (эстроген+гестаген).

G03AA12

КонтрацепцияКонтрацепция ва ҳуснбузарларнинг ўртача шакли (аcне вольтметрис) ни даволашКонтрацепция ва предменструал синдром (ПМС) нинг оғир шаклини даволашда қўлланилади.

Джес препарати қуйида келтирилган ҳар қандай ҳолатлар бўлганида қўлланмаслиги лозим: Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги тромбоз (веноз ва артериал) ва тромбоэмболиялар (шу жумладан чуқур веналар тромбози, ўпка артериясининг тромбоэмболияси, миокард инфаркти), цереброваскуляр бузилишлар.Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги тромбозга ўтмишдош ҳолатлар (шу жумладан, транзитор ишемик хуружлар, стенокардия).Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги ўчоқли неврологик симптомлар билан кечувчи меньшевизм.Томирларнинг асоратлари билан бўлган қандли диабет.Веноз ёки артериал тромбознинг кўп сонли ёки яққол хавф омиллари, шу жумладан юракнинг клапан аппаратини асоратланган шикастланишлари; бўлмачаларнинг фибрилляцияси; бош мия томирлари ёки коронар артерияларнинг касалликлари; назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия; узоқ муддатли иммобилизация билан бўлган жиддий жарроҳлик аралашуви; 35 ёшдан катта ёшда чекиш.Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги яққол гипертриглицеридемияли панкреатит.Жигар етишмовчилиги ва жигарнинг оғир касалликлари (жигар синамалари нормага қайтгунга қадар).Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги жигар ўсмалари (хавфли ёки хавфсиз).Оғир буйрак етишмовчилиги, ўткир буйрак етишмовчилиги.Буйрак усти безларининг етишмовчилиги.Аниқланган гормонга боғлиқ хавфли касалликлар (шу жумладан сут безлари ёки жинсий аъзоларнинг) ёки уларга гумон.Сабаби аниқ бўлмаган қиндан қон кетиши.Ҳомиладорлик ёки ҳомиладорликка гумон.Эмизиш даври.Джеснинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик. Агар бу ҳолатлардан биронтаси Джес қабул қилиш вақтида биринчи марта пайдо бўлса, дарҳол бу препаратни қабул қилишни тўхтатинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг. Препаратни қабул қилиш тўхтатилган даврда шифокор билан маслаҳатлашгунча, ногормонал ҳомилага қарши воситаларни ишлатинг. “Махсус кўрсатмалар” бўлимига ҳам қаранг.

Бошқа мажмуавий перорал контрацептив препаратларни ишлатишга оид қуйидаги огоҳлантиришларни, Джесни қўлланганда хам ҳисобга олиш керак: – Тромбоз Тромбоз – қон томирларини беркитиб қўйиши мумкин бўлган қон лахтаси (тромбни) ҳосил бўлишидир. Тромб ажралганида тромбоэмболия ривожланади. Баъзида тромбоз оёқларнинг чуқур веналарида (чуқур веналар тромбози), юрак томирларида (миокард инфаркти), бош мия томирларида (импульс) ва камдан-кам ҳолларда – бошқа аъзоларнинг томирларида ривожланади. Мажмуавий перорал контрацептив воситаларини қабул қиладиган аёлларда тромбозларнинг хавфи, уларни ишлатмайдиганларга қараганда бир мунча кўпроқ учрайди, аммо ҳомиладорлик давридаги каби юқори эмас. Тромбознинг хавфи ёш ўтган сари, шунингдек чекилган сигаретларнинг сони ошиб борганида ҳам ошади. Джес қўлланганида чекишни тўхтатиш керак, айниқса, агар сизнинг ёшингиз 35 дан ошган бўлса тўхтатиш керак. Чуқур веналар тромбозининг хавфи операция вақтида ёки узоқ муддатли иммобилизацияда (ҳаракацизликда), масалан, оёғингиз гипсда бўлганида, давомли ётоқ тартибида вақтинча ошади. Режалаштирилаётган операция ёки гильзаизация ҳолатларида сиз мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётганингиз ҳақида шифокорни эртароқ огоҳлантиринг. Шифокор сизга препаратни қўллашни тўхтатишни (операция режалаштирилаётган бўлса, ҳеч бўлмаганда ундан 4 ҳафта олдин) ва иммобилизация тугаганидан кейин 2 ҳафта давомида қабул қилишни қайтадан тикламасликни тавсия этиши мумкин. Юқори артериал босим аниқланганида шифокор сизга мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилишни тўхтатишни тавсия этиши мумкин. – Ўсмалар Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш ва сут безларининг раки орасидаги боғлиқлик исботланмаган, бироқ мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда бир хил ёшдаги уларни ишлатмаётган аёлларга нисбатан у кўпроқ аниқланади. Эҳтимол, бу фарқнинг келиб чиқиши шундан иборатки, препарат қабул қилаётганда аёллар текширувдан кўпроқ ўтадилар ва шунинг учун сут безининг раки эрта босқичида аниқланади. Кам ҳолларда жинсий стероидлар қўллаш фонида жигарнинг хавфсиз ўсмаси, камдан-кам ҳолларда эса – жигарнинг хавфли ўсмасининг ривожланиши кузатилган, улар ҳаёт учун хавфли бўлган қорин ичидаги қон кетишларига олиб келиши мумкин. Препаратни қўллаш билан боғлиқлиги исботланмаган. Кутилмаганда қорин соҳасида кучли оғриқлар пайдо бўлганида дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг. Бачадон бўйнининг ракининг ривожланишини энг жиддий хавф омили доимий давом этувчи папиллома-вирусли инфекциядир. Бачадон бўйнининг раки мажмуавий орал контрацептивларни узоқ вақт давомида ишлатган аёлларда бироз кўпроқ аниқланади. Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш билан боғлиқлиги исботланмаган. Бу балки бачадон бўйни касалликларини аниқлаш учун тез-тез ўтказиладиган гинекологик кўриклар билан ёки жинсий хулқ хусусиятлари билан (контрацепциянинг тўсиқли усулларини жуда кам қўллаш) боғлиқ бўлиши мумкин. – Самарадорликни пасайиши Мажмуавий перорал контрацептив препаратларнинг самарадорлиги қуйидаги ҳолларда пасайиши мумкин: таблеткалар ўтказиб юборилганида, қусишда ва диареяда ёки дориларнинг ўзаро таъсири натижасида. – Хлоазмга мойил бўлган аёллар мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида қуёшда узоқ бўлиш ва ултрабинафша нурланишининг таъсиридан сақланишлари керак. – Ангионевротик шишнинг наслий кўринишлари бўлган аёлларда экзоген эстрогенлар ангионевротик шишни чақириши ёки симптомларини оғирлаштириши мумкин.

Джесни ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Агар Джес препаратни қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик аниқланса ёки гумон қилинса, препаратни дарҳол бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Бироқ йирик эпидемиологик текширишлар, ҳомиладорликкача жинсий стероидларни (шу жумладан мажмуавий перорал контрацептивлар) қабул қилган аёллар томонидан туғилган болаларда ривожланишнинг нуқсонларининг ҳеч қандай юқори хавфини ёки ҳомиладорликнинг илк муддатларида жинсий стероидлар эҳтиёцизлик билан қабул қилинганида тератоген таъсирни аниқламаган.

Қуруқ жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Доза ошириб юборилганида жиддий бузилишлар тўғрисида хабар берилмаган. Мажмуавий перорал контрацептивларни қўллашнинг жамики тажрибаси асосида фаол таблеткаларнинг дозаси ошириб юборилганда қайд этилиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, қиндан суркалувчи қонли ажралмалар ёки метроррагия ҳисобланади. Доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 28 таблеткадан (24 фаол таблетка ва 4 плацебо таблетка) блистерда. 1 блистер картон-йиғма китобчага елимланган. 1 ёки 3 йиғма китобча ўзи елимланадиган тақвим ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан тиниқ плёнкада.

5 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин!