Дицинон таблеткаларрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: этамзилат; ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси (Е 330), маккажўҳори крахмали, лактоза моногидрати, повидон, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

етамзилат/этамсйлате

Препаратнинг савдо номи:

Дицинон таблеткалар

Фармакалогик гуруҳи:

Гемостатик воситалар. Витамин К ва бошқа гемостатиклар.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки ёқлама қавариқ таблеткалар.

Гемостатик воситалар. Витамин К ва бошқа гемостатиклар.

V02VX01

Сўрилиши Ичга қабул қилинганда этамзилат меъда-ичак йўлларидан  секин ва тўлиқ сўрилади. Мутлоқ биокираолишлиги аниқланмаган. Ичга 500 мг қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги максимал концентрацияси 15 мг/мл га тенг бўлиб унга 4 соатдан кейин эришилади. Тақсимланиши Этамзилат тўқималарда яхши тақсимланади.  Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 95% ни ташкил қилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Она ва киндик  қонида препаратнинг даражаси бир ҳил.  Этамзилатни кўкрак сутига ўтиши номаълум. Метаболизми Этамзилат фақат чекланган даражада метаболизмга учрайди. Чиқарилиши Плазмадан ярим чиқарилиш даври ўртача 8 соатни ташкил қилади. Перорал қабул қилинган дозанинг тахминан 70-80% ўзгаришсиз 24 соат давомида чиқарилади. Буйрак ва/ёки жигар бузилишлари бўлган пациентларда фармакокинетикасини ўзгариши номаълум. Ёши Болалар ва кекса ёшдаги пациентларда препаратнинг фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлар йўқ.

Жарроҳликда Ҳамма мураккаб операцияларда ёки қон билан яхши таъминлаган тўқималарда операциядан олдин ва операциядан кейинги капилляр қон кетишларни профилактика қилиш ва даволаш; отоларингологияда, гинекологияда, акушерликда, урологияда, стоматологияда, офталмологияда ёки пластик ва тиклаш жарроҳлигида қўлланади. Терапияда Келиб чиқиши ва жойлашиши бўйича турлича бўлган капилляр  қон кетишини: гематурия, қонли қусиқ, мелена, бурундан қон кетишини, микрофильмкдан кон кетиши  профилактика қилиш ва даволаш учун қўлланади. Гинекологияда Бачадон ичи ҳомилага қарши воситаси чақирган, метроррагия, бирламчи меноррагия ёки меноррагияда органик патология бўлмаганда қўлланади.

Ичга қабул қилиш учун буюрилади.

Ножўя самараларни пайдо бўлиш тез-тезлиги ва аъзолар тизимига кўра, МедДРА Конвенциясига мувофиқ қуйидагича таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10 000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас). Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: Тез-тез: кўнгил айниши, диарея, қорин соҳасида ёқимсиз ҳисслар. Тери ва териости тўқималари томонидан бузилишлар: Тез-тез: тошма. Умумий бузилишлар ва юборилган жойида бузилишлар: Тез-тез: астения. Жуда кам ҳолларда: иситма. Нерв тизими томонидан бузилишлар: Тез-тез: бош оғриғи. Қон томирлари томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: тромбоэмболия. Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: агранулоцитоз, нейтропения, тромбоцитопения. Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималари томонидан бузилишлар: Кам ҳолларда: артралгия (бўғимларда оғриқ), белда/умуртқада оғриқлар. Иммун тизими томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик, анафилактик шок. Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: ўткир порфирия. Бу ножўя самаралар даволаш курси тўхтатилгандан кейин одатда қайтувчандир. Тери реакциялари ёки ҳароратни ошиш ҳолларида даволашни тўхтатиш ва даволовчи шифокорни хабардор қилиш керак, чунки, бу ўта юқори сезувчанлик реакцияларини белгиси ҳисобланиши мумкин. Санаб ўтилган ножўя реакциялар, шунингдек қўллаш бўйича йўриқномасида кўрсатиб ўтилмаган реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг.

– препаратнинг таъсир этувчи ёки бошқа ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда; – ўткир порфирияда; – 6 ёшгача бўлган болаларда (ушбу чиқарилиш шакли учун) қўллаш мумкин эмас.

Бугунги кунгача дориларнинг ўзаро таъсири бошқа препаратлар билан аниқланмаган.

Препаратни ҳомиладор аёлларда қўлланиши тўғрисида клиник маълумотлар етарли эмас. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментлар репродуктив функциясига таъсир этувчи ҳар қандай бевосита ёки билвосита токциклиги аниқланмаган. Ҳомиладорлик вақтида эҳтиёткорлик чоралари сифатида препаратни қўлламаслик афзалроқ. Препаратни кўкрак сутига ўтиши тўғрисида маълумотлар бўлмагани туфайли, даволаш вақтида эмизиш тавсия қилинмайди. Агар эмизиш давом эттирилса у ҳолда препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Препаратни ҳомиладор аёлларда қўлланиши тўғрисида клиник маълумотлар етарли эмас. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментлар репродуктив функциясига таъсир этувчи ҳар қандай бевосита ёки билвосита токциклиги аниқланмаган. Ҳомиладорлик вақтида эҳтиёткорлик чоралари сифатида препаратни қўлламаслик афзалроқ. Препаратни кўкрак сутига ўтиши тўғрисида маълумотлар бўлмагани туфайли, даволаш вақтида эмизиш тавсия қилинмайди. Агар эмизиш давом эттирилса у ҳолда препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда,  25ºС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат дозасини ошириб юборилиш ҳоллари қайд қилинмаган. Дозани ошириб юборилишини даволаш учун стандарт тиббий чоралар қўллаш керак.

Рецепти бўйича берилади

10 та таблетка алюминий/ПВХ/ПВДХ дан блистерда. 10 та блистер қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

5 йил. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг оҳирги куни тугайди.