Дицетелрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: 50 мг ёки 100 мг пинаверия бромиди. Ёрдамчи моддалар: коллоид кремний диоксиди, микрокристаллик целлюлоза, талк, магний стеарати, қайта желатинланган крахмал, лактоза моногидрати. Парда қоплама: бутилметакрилат сополимер асоси, натрий лаурилсулфати, талк, стеарин кислотаси, қуруқ сеписперс 3203 (гипромеллоза (Е 464), микрокристаллик целлюлоза (Е 460), титан диоксиди (Е 171), сариқ қуёш шафағи бўёвчиси (алюминийли лак) (Е 110).

Препаратнинг савдо номи:

Дицетел®

Фармакалогик гуруҳи:

Спазмолитик восита АТХ коди: А03АХ04

Дори шакли:

парда қобиқ билан қопланган таблеткалар

50 мг ли таблеткалар. Думалоқ, иккиёқлама қабариқ, зарғалдоқ рангли парда қобиқ билан қопланган, бир томонида “50” гравировкаси ва бошқа томонида “С” ҳарфи остида “ ” белгли таблеткалар. 100 мг ли таблеткалар: Думалоқ, иккиёқлама қабариқ, зарғалдоқ рангли парда қобиқ билан қопланган, бир томонида “100” гравировкаси ва бошқа томонида “С” ҳарфи остида “ “ белгли таблеткалар.

Спазмолитик восита

ATX kodi: A03AX04

– Ичак ишининг функционал бузилишлари билан боғлиқ бўлган оғриқларни, ичак ичидагисини ўтказилишини бузилишларини ва дискомфортни симптоматик даволаш; – Ўт-сафро чиқариш йўлларининг функционал бузилишлари билан боғлиқ оғриқларни симптоматик даволаш; – Меъда-ичак йўлларини барий судьяини қўллаш билан рентгенологик текширишларга тайёрлаш.

Препарат ичга қабул учун мўлжалланган. Дицетел® парда қобиқ билан қопланган таблеткалар 50 мг Суткалик доза – 1 таблеткадан кунига 3 марта ёки 2 таблеткадан кунига 2 марта овқатланиш вақтида. Агарда зарурати бўлса суткалик дозани кунига 6 таблеткагача ошириш мумкин. Меъда-ичак йўлларини рентгенологик текширишларга тайёрлашда текширишдан олдин кунига 4 таблеткадан, 3 кун давомида. Дицетел® парда қобиқ билан қопланган таблеткалар 100 мг Суткалик доза – 1 таблеткадан кунига 2-3 марта, эрталаб ва кечқурун овқатланиш вақтида. Агарда керак бўлса суткалик дозани кунига 3 таблеткагача ошириш мумкин. Рентгенолог текширишларга тайёрлашда – текширишдан олдин кунига 2 таблеткадан 3 кун давомида. Таблеткалар овқатланиш вақтида 1 стакан сув билан бирга қабул қилинади. Таблеткаларни чайнаш ёки сўриш мумкин эмас.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик; Лактаза танқислиги, галактозани қабул қилаолмаслик, глюкоза-галактозани кам сўрилиши. Препаратни 18 ёшгача бўлган болаларда хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотларнинг етишмовчилиги сабабли қўллаш тавсия қилинмайди.

Б рўйхати. Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилишида ножўя кўринишларни ривожланши тўғрисида маълумотлар йўқ. Махсус антидоти номаълум. Симптоматик даволаш тавсия қилинади.

Рецепт бўйича

5 йил. Ўрамида кўрсатилаган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.