Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, глаукома, миастения, ўткир буйрак етишмовчилиги, яққол анемия, анамнездаги хавфли гипертермия, плазмадаги холинестеразани атипик фаоллиги; катта жароҳатлар ёки куйишлар, беморни узоқ муддатли иммобилизацияси, скелет мушакларининг фалажи; буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ гипекалиемия; кўзнинг очиқ жароҳати ва кўз ички босимини ошиши мақсади мувофиқ бўлмаган ҳоллар; скелет мушакларининг миопатияси, рабдомиолиз.
Суксаметонийга сезувчанликни оширувчи препаратларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири Қуйида санаб ўтилган дори моддалар ва кимёвий бирикмалар қон плазмасидаги холинестеразанинг нормал фаоллигини пасайтиради, шу билан Дитилин-Дарницанинг релаксация қилувчи таъсирининг жадаллиги ва давомийлигини оширади.
Уларга қуйидагилар киради: фосфорорганик инсектицидлар ва метрифонат; эхотифатли кўз томчилари; триметафан; специфик антихолинестераз агентлар: неостигмин, пиридостигмин, физостигмин, эндофониум; такрин гидрохлориди; цитотоксик дори воситалари: циклофосфамид, мехлоретамин, триетиленмеламин, тиотепа; психиатрия амалиётида қўлланадиган дори воситалари: фенелзин, пропазин, хлорпромазин; анестетик дори воситалари: кетамин, морфин, морфин антагонистлари, петидин, панкуроний, пропанидид.
Қон плазмасидаги псевдохолинестеразанинг фаоллигига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа дори воситаларга апротинин, дифенингидрамин, прометазин, эстрогенлар, окситоцин, глюкокортикостероидлар (юқори дозаларда), орал контрацептивлар, тербуталин, метоклопрамид киради.
Қуйида келтирилган дори моддалари ва кимёвий бирикмалар Дитилин-Дарницанинг миорелаксация қилувчи таъсирининг жадаллиги ва давомийлигини, қон плазмасидаги холестеразнинг фаоллигини алмашиши билан боғлиқ бўлмаган йўллар билан оширади.
Уларга қуйидагилар киради: магний тузлари; литий карбонати; азатиоприн; хинин ва хлорхинин; аминогликозид гуруҳи антибиотиклари, клиндамицин, полимиксинлар: аритмияга қарши препаратлар: хинидин, прокаинамид, верапамил, бета-адреноблокаторлар, лидокаин, прокаин; учувчи ва ингаляцион анестезияловчи дори воситалари: галотан, энфлуран, десфлуран, изофлуран, диетилефир ва метоксифлуран – Дитилин-Дарница томонидан нерв-мушак ўтказувчанлигини блокланиши И фазасига аҳамияциз таъсирга эга, бироқ суксаметоний томонидан нерв-мушак ўтказувчанлигини блокланишининг ИИ фазасини бошланишини тезлаштиради ва жадаллигини оширади.
Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида, юрак гликозидларининг самараси ошади.
Миастенияни даволаш учун воситалар билан бир вақтда қўлланганида бу воситаларнинг самарадорлиги пасаяди.
Умумий анестезия учун галоген сақловчи воситалари дитилиннинг юрак-қон томир тизимига нохуш самарасини оширади.
Тиопентал натрий, атропин дитилиннинг юрак-қон томир тизимига нохуш самарасини пасайтиради.