Дисол.рецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

натрий ацетати + натрий хлориди.

Препаратнинг савдо номи:

Дисол.

Фармакалогик гуруҳи:

Тузли эритмалар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма

тиниқ рангсиз суюқлик.

Тузли эритмалар.

B05BB01

Дисол вена ичига юборилганлиги сабабли компонентларининг био кира олиши 100% ни ташкил қилади. Препарат томир тизимида қисқа вақт ушланиб туради ва интерстициал ҳужайра ичи секторига ўтади. Натрий ва хлорид асосан ҳужайрадан ташқари бўшлиққа ўтади, калий эса ҳужайра ичида жойлашади.На+ ионлари асосан буйраклар орқали чиқарилади, кам миқдорда ичак, тери, кўз ёши ва бошқалар. Организмда ацетат ацетил-коэнзим А га фаоллашади, сўнг фаол ацетат миқдори Кребс циклида карбонад ангидрид гази ва сувгача оксидланади. Ацетатнинг оксидланиш жараёни мушак ҳужайраларида амалга ошади, шунинг учун унинг метаболизмига ннисбатан организм қобилияти асосан тананинг мушак массасига боғлиқ. Ацетил-КоА метаболизми шунингдек оксидланишнинг ёғли кислоталар, кето кислоталар ва холестерин ҳосил қилувчи кичик йўлидан бориши мумкин. Ацетатнинг сийдик билан чиқарилиши юбориш вақтида ошади. Бироқ унинг организм тўқимасидаги метаболизми шунчалдик тез амалга ошириладики, сийдикка фақатгина унинг оз миқдори ўтади.

дегидратация;интоксикация (ўткир дизентерия (шигеллёз), Эл-Тор (Инаба) холераси, озиқ-овқат токсикоинфекцияси ва бошқалар);гиперкалиемия.

Вена ичига (в/и) юборилади, оқим билан ёки томчилатиб. Доза касаллик оғирлиги, организм ҳолати, лаборатор текширув натижалари, беморнинг ёши, вазни ва буйраклар фаолиятига қараб аниқланади. Юборишдан олдин эритмани 36-38°С гача иситиш керак. Касалликнинг оғир формаларида (гиповолемик инфекцион-токсик шок, ноадекват капилляр перфузия, декомпенциялашган метаболик ацидоз, анурия) беморнинг тана вазнидан 7-10% миқдорда 1-2 соат давомида оқим билан юборилади, кейинчалик эса дақиқасига 40-120 томчидан 24-48 соат давомида томчилатиб юборишга ўтилади. Касалликларнинг енгил формаларида (организм интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилатиб юбориш билан чегараланиш мумкин. Эритма суюқлик ҳажмини тиклаш учун зарур миқдорда юборилади. Юборилган ва йўқотилган суюқлик ўртасидаги мувозанат ҳар 6 соатда аниқланади. Гиперкалиемия бартараф қилинганидан сўнг кейинги сув-электролит муолажасини “Ацесол” эритмаси билан давом эттириш мумкин.

Аллергик реакциялар:гипертермия ватери гиперемияси (жуда тез юборилганида). Юрак қон-томир тизими томонидан:тахикардия(жуда тез юборилганида). Моддалар алмашинуви томонидан:хлоридли ацидоз, гипергидратация, гипокалиемия(катта ҳажмларда юборилганида). Бошқалар:шишлар, титраш.

препаратнинг таркибий қисмларига юқори сезувчанлик;гипернатриемия;гипергидратация ҳолати (организмга кўп миқдорда суюқлик юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар);ўпка, мия шиши ҳавфи;юқори дозаларда кортикостероидлар билан даволаш;СЮЕ (сурункали юрак етишмовчилиги);буйрак етишмовчилиги.

Қўлланилиши керак бўлган эритма тиниқ, ҳона ҳароратида, флакон эса герметик бўлиши керак.Хиралашган ёки жароҳатланган сиғимдан эритма ишлатилмасин. Эритмани қўллаш мобайнида артериал босим, диурез, гематокрит, қондаги электролитлар концентрациясини назорат қилиш зарур. Препаратнининг музлатилиши уни қўллашга қарши кўрсатма бўла олмайди.

Препарат ҳомиладорликдаврида, унинг она соғлиги учун тахмин қилинадиган фойдаси, ҳомилада кузатилиши мумкин бўлган хавфидан устун деб топилган ҳоллардагина қўлланади. Лактация даврида кўкрак билан эмизишни вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳақидаги саволни кўриб чиқиш лозим. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин, ҳамда болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

Флаконлар 250, 400 мл дан.

3 йил.