Дипроспанрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 6,43 мг бетаметазон дипропионати (5 мг бетаметазонга эквивалент) ва 2,63 мг бетаметазон натрий фосфати (2 мг бетаметазонга эквивалент) сақлайди; ёрдамчи моддалар: динатрий гидрофосфат дигидрати, натрий хлориди, динатрий эдетати, полисорбат 80, бензил спирти, метилпарагидроксибензоат (Е218), пропилпарагидроксибензоат (Е 216), натрий карбоксиметилцеллюлоза, макрогол 4000, хлорид кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бетаметазон (бетаметҳасоне)

Препаратнинг савдо номи:

Дипроспан

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли қўллаш учун кортикостероидлар.

Дори шакли:

инекция учун суспензия.

тиниқ, рангсиз, бироз қовушқоқ, енгил суспензияланувчи оқ ёки деярли оқ заррачалар сақловчи, ёт аралашмалари бўлмаган суюқлик.

тизимли қўллаш учун кортикостероидлар.

N02AV01.

Бетаметазон натрий фосфати ва бетаметазон дипропионати терапевтик таъсирини тез бошланиши, шунингдек бошқа маҳаллий ва умумий фармакологик таъсирларини таъминлаб, инекция жойидан сўрилади. Бетаметазон натрий фосфати сувда тез эрийди ва организмда бетаметазонгача (биологик фаол глюкокортикоид) метаболизмга учрайди. 2,63 мг бетаметазон натрий фосфати 2 мг бетаметазонга эквивалент. Бетаметазон дипропионатини ишлатиш препаратни давомли таъсирига эришиш имкониятини беради. Бу модда деподан иборат бўлиб деярли эримайди, шундай қилиб, сўрилиши аста-секин юз беради, симптомларни енгиллашиши эса узоқроқ давом этади. Қоннинг кўрсаткичлариМушак ичига инекция Бетаметазон натрий фосфатиБетаметазон дипропионатиҚон плазмасидаги максимал концентрациясиҚабул қилгандан кейин1 соатАста-секин сўриладиБир дозадан кейин қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври3-5 соатПрогрессив метаболизмга учрашиОрганизмдан чиқарилиши24 соат10 кундан кўпроқЯрим чиқарилишини биологик даври36-54 соат Бетаметазон жигарда метаболизмга учрайди. Асосан албуминлар билан боғланади. Жигар касалликлари бўлган пациентларда бетаметазоннинг метаболизми давомлироқ ёки секинлашган бўлади.

Кортикостероид даволаш ёрдамчи ҳисобланади ва асосий даволашнинг ўрнини босмайди. Мушак ичига юбориш

Қўллаш олдидан эритмани чайқатиш керак. ПАЦИЕНТНИНГ ЭҲТИЁЖИ, КАСАЛЛИКНИНГ ТУРИ, УНИНГ ОҒИРЛИГИ ВА ПАЦИЕНТ ОРГАНИЗМИНИНГ РЕАКЦИЯСИГА ҚАРАБ, ДОЗА ШАХСИЙ РАВИШДА ТАНЛАНАДИ. Доза минимал, қабул қилиш даври эса – максимал қисқа бўлиши керак. Дастлабки дозани қониқарли клиник самара олингунича танлаш керак. Агар етарлича вақт даврида қониқарли клиник самарага эришилмаса, Дипроспан® препаратининг дозасини аста-секин пасайтириб, даволашни тўхтатиш ва бошқа тўғри келувчи даволашга ўтиш керак. Қониқарли самарада адекват клиник самарани таъминловчи минимал дозага эришилмагунича бошланғич дозани аста-секин пасайтириб (вақтни йўл қўйилган интерваллари орқали), оптимал дозани аниқлаш керак.

Дипроспан® препаратини қўллашда кузатиладиган ножўя реакциялар, бошқа кортикостероидларни қўллашдаги реакциялар каби, доза ва препаратни қўллашнинг давомийлигига боғлиқ. Сув-электролит мувозанатини бузилишлари: натрийни тутилиши, калийни йўқотилиши, гипокалиемик алкалоз, суюқликни тутилиши, мойиллиги бўлган пациентларда димланган юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия. Скелет-мушак тизими томонидан бузилишлар: мушак кучсизлиги, мушак массасини йўқотилиши, миастенияда симптомларни ёмонлашиши, остеопороз, баъзида суяклардаги кучли оғриқлар ва спонтан синишлар билан (умуртқа поғонасини компрессион синишлари), суякни асептик некрози (сон ва елка суягининг бошчасини), пайларни узилиши, стероид миопатия, патологик синишлар, бўғимларни беқарорлиги. Тери томонидан бузилишлар: терини атрофияси, жарохатларни секин битиши, терини нозиклиги ва юпқалашиши, петехиялар, экхимоз, аллергик дерматит, ангионевротик шиш, юзни эритемаси, кўп терлаш, эшакеми. МИЙ томонидан бузилишлар: перфорация ва қон кетиши эҳтимоли билан меъда яраси, панкреатит, метеоризм, ичак перфорацияси, ярали эзофагит, кўнгил айниши, қусиш. Нерв тизими томонидан бузилишлар: тиришишлар, бош айланиши, бош оғриғи, бош мия ички босимини ошиши (мияни сохта ўсмаси). Рухият томонидан бузилишлар: эйфория, кайфиятни ўзгариши, шахсиятни ўзгариши ва оғир депрессия, юқори қўзғалувчанлик, уйқусизлик, психотик реакциялар, айниқса анамнезида психиатрик бузилишлари бўлган пациентларда, депрессия. Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: кўз ички босимини ошиши, глаукома, орқа субкапсуляр катаракта, экзофталм. Эндокрин тизими томонидан бузилишлар: Кушинг синдромини клиник симптоматикаси, хайз кўриш циклини бузилиши, қандли диабети бўлган беморларда инсулинга ёки перорал гипогликемик воситаларга эхтиёжни ошиши, ҳомилани ривожланиши ёки боланинг ўсишини кечикиши, углеводларга толерантликни бузилиши, яширин қандли диабетни намоён бўлиши, гипофиз ва буйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини иккиламчи етишмовчилиги, бу айниқса стресс (жароҳат, жарроҳлик аралашуви ёки касаллик) ҳолида ноҳуш ҳисобланади. Метаболик бузилишлар: оқсилни парчаланиши оқибатида салбий азот мувозанати, липоматоз, тана вазнини ошиши. Иммун тизими томонидан бузилишлар: кортикостероидлар тери тестларини сусайишига ёрдам беришлари, инфекция симптомларини ниқоблашлари ва яширин инфекцияни фаоллаштиришлари, шунингдек инфекцияни қўзғатувчиларига, хусусан микобактерияларга (туберкулёзда), Cандида албиcанс ва вирусларга чидамликни пасайтиришлари мумкин. Бошқа реакциялар: анафилактик ёки аллергик реакциялар, гипотензив ёки шокли реакциялар. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: препаратни бўйин ёки бош сохасига юбориш билан боғлиқ бўлган кўрликни кам ҳоллари, гиперпигментация ёки гипопигментация, тери ости ва тери атрофияси, асептик абсцесс, инекциядан кейинги зўрайишлар (бўғим ичига юборилганидан кейин), Шарко артропатияси.

Таъсир этувчи ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига ёки кортикостероидларга юқори сезувчанлик. Тизимли замбуруғли инфекциялар. Идиопатик тромбоцитопеник пурпураси бўлган пациентларга мушак ичига юбориш мумкин эмас.

Препаратлар билан ўзаро таъсири Фенобарбитал, рифампицин, фенитоин ёки эфедрин билан бир вақтда қўллаш, кортикостероидларнинг метаболизмини кучайтириши ва бунинг оқибати сифатида терапевтик самарасини пасайтириши мумкин. Кортикостероидли даволанаётган пациентларда, даволашни қуйидаги турларини қўллаш мумкин эмас: чечакка қарши эмлаш,иммунизациянинг бошқа турлари (айниқса юқори дозаларда), неврологик асоратларнинг хавфи ва кучсиз иммун жавоб туфайли (антителаларни етарли чиқмаслиги). Лекин ўринбосар даволаш сифатида кортикостероидларни қўллаётган пациентларда, иммунизацияни ўтказиш мумкин (масалан, Аддисон касаллигида). Диуретиклар, масалан, тиазидлар билан бир вақтда қўллаш, глюкозани ўзлаштираолмаслик хавфини ошишига олиб келиши мумкин. Кортикостероидлар ва эстрогенлар билан бир вақтда даволанаётган пациентларнинг холатини кузатиш керак, чунки кортикостероидларнинг самаралари кучайиши мумкин. Кортикостероидлар ва юрак глюкозидларини бир вақтда қўллаш, гипокалиемия оқибатида аритмия ёки дигиталисли интоксикация пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин. Юрак гликозидларини қабул қилаётган пациентлар кўпинча бир вақтда организмда калийнинг чиқарилишига ёрдам берувчи диуретикларни қўллайдилар. Бундай холларда пациентга калий сақловчи препаратларни буюриш керак. Кортикостероидлар амфотерицин В ни қўллаш чақирган қалийнинг чиқарилишини кучайтиришлари мумкин. Препаратларнинг бундай мажмуаларидан бирини қабул қилаётган барча пациентларда, зардоб электролитларининг даражасини, хусусан қон зардобида калийнинг даражасини диққат билан назорат қилиш керак. Кортикостероидлар ва кумарин қатори антикоагулянтларни бир вақтда қўллаш, антикоагулянтларнинг самараларини кучайтириши ёки сусайтириши мумкин, бу дозага тузатиш  киритишни талаб қилади. Антикоагулянтлар ва глюкокортикостероидлар билан бир вақтда даволанаётган пациентларга нисбатан, кортикостероидлар томонидан чақирилган меъда-ичак йўлларининг яраларини ривожланиши мумкинлиги хақида, шунингдек ички қон кетиши хавфини ёдда тутиш керак. Кортикостероидлар қон плазмасида салицилатларнинг концентрациясини пасайтириши мумкин. Кортикостероидларнинг дозалари пасайтирилганида ёки даволаш тўхтатилганида, салицил кислотаси билан захарланиш эҳтимолига нисбатан текшириш ўтказиш керак. Глюкокортикоидлар ва салицилатларни қўшилиши меъда-ичак йўлларида ярали жараёнларнинг тез-тезлиги ва оғирлигини ошириши мумкин. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ёки этанол билан бир вақтда қўллашда, меъда-ичак йўлларининг ярасини ривожланиши ёки мавжуд бўлган яранинг зўрайиши хавфини ошиши мумкин. Қандли диабети бўлган пациентларга айрим ҳолларда перорал антидиабетик препаратлар ёки инсулиннинг дозаларини, глюкокортикоидларнинг гипергликемик самарасини ҳисобга олиб, мослаштириш керак бўлиши мумкин. Соматотропин билан бир вақтда қўллаш, бу гормонга жавобни камайтиришга олиб келиши мумкин. Соматотропин билан даволаш даврида бетаметазонни суткада 1 м2 тана юзасига 300-450 мкг дан (0,3-0,45 мг) юқори дозаларда қўллашдан сақланиш керак.

Кортикостероидлар эпидурал инекцион юборилганида жиддий неврологик реакциялар (баъзида ўлимга олиб келувчи) пайдо бўлгани хақида хабар берилган. Шунингдек специфик реакциялар хақида хабар берилган, улар қуйидагиларни ўз ичига олади (лекин санаб ўтилганлар билан чекланмайди): орқа мия инфаркти, параплегия, квадриплегия, пўстлоқ кўрлиги ва импульс. Бу жиддий неврологик ходисалар хақида рентгеноскопик текширишларни қўллаш билан ҳам, қўллашсиз ҳам хабар берилган. Кортикостероидларни эпидурал юборишнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун кортикостероидларни бундай қўллаш ман қилинган. Препаратни юбориш асептик шароитларда ўтказилиши керак. Дипроспан® бетаметазоннинг икки эфирини сақлайди, улардан бири (бетаметазон натрий фосфати) препарат юборилган жойдан тез сўрилади. Демак, шифокор бу эрувчи моддани тизимли таъсир кўрсатиши мумкинлигини ёдда тутиши керак. Давомли қўллашдан кейин препарат бекор қилинганида ёки доза кескин пасайтирилганида (жуда юқори дозалар ҳолида – қисқа давр қўлланганидан кейиноқ), шунингдек кортикостероидларга эхтиёж ошганидан (стресс натижасида: инфекция, жароҳат, жарроҳлик аралашувлари) кейин ҳам буйрак усти безларининг етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Шунинг учун дозани аста-секин пасайтириш керак. Стресс вазиятларда баъзида кортикостероидларни қўллашни яна бошлаш ёки уларнинг дозасини ошириш керак. Дозани пасайтириш шифокорнинг синчков кузатуви остида ўтказилиши керак. Бундан ташқари, баъзида давомли даволаш  тугатилганидан кейин ёки препаратнинг юқори дозалари қўлланганидан кейин 1 йилгача давр давомида пациентнинг ҳолатини кузатиш керак бўлади. Буйрак усти безлари пўстлоғининг етишмовчилигини симптомлари: лоҳаслик, мушак кучсизлиги, рухий бузилишлар, ланжлик, мушаклар ва суякларда оғриқ, терини кепакланиши, ҳансираш, анорекция, кўнгил айниши, қусиш, иситма, гипогликемия, артериал гипотензия, дегидратация, даволашни кескин тўхтатиш натижасида ўлим. Буйрак усти безлари пўстлоғининг етишмовчилигини даволаш глюкокортикостероидлар, минералокортикостероидлар, сув, натрий хлориди ва глюкозани қўллашни ўз ичига олади. Кортикостероидларни юқори дозаларда вена ичига инекциясини тез бажариш, юрак-қонтомир коллапсини чақириши мукин; шу сабабга кўра инекция 10 минут давомида ўтказилиши керак. Кортикостероидларни парентерал қабул қилган пациентларда кам ҳолларда анафилактоид реакциялар кузатилган. Шунинг учун препаратни қўллашдан олдин мувофиқ эҳтиёткорлик чораларини кўриш керак, айниқса агар пациентнинг анамнезида препаратнинг компонентларидан бирига аллергия бўлса. Кортикостероидлар билан давомли даволашда, барча афзалликлари ва бўлиши мумкин бўлган хавфларни ҳисоблаб, препаратни парентералдан перорал қўллашга ўтиш масаласини кўриш керак. Бўғим ичига инекцияни бажаришда қуйидагиларни билиш мухим: Препаратни бундай қўллаш усули маҳаллий ва умумий таъсир кўрсатиши мумкин.Бўғимда септик жараённи истисно қилиш учун, бўғим ички суюқлигини таҳлили керак.Бўғим ички инфекцияси бўлганида препаратни юбориш мумкин эмас.Оғриқни, шишни кучайиши, бўғимнинг харакатчанлигини пасайиши, хароратни ошиши ёки лоҳаслик септик артритнинг белгилари бўлиши мумкин. Агар инфекцион жараён ташхис қилинган бўлса, мувофиқ антибактериал даволашни ўтказиш керак.Кортикостероидларни беқарор бўғимга, инфекцияланган соҳаларга ёки умуртқалараро оралиқларга юбориш мумкин эмас.Остеоартритда бўғимга такрорий инекция, бўғимнинг емирилиши хавфини ошириши мумкин.Кортикостероидларни пайларга бевосита инекциясидан сақланиш керак, чунки бундай холда кейинги пайларнинг узилишини хавфи пайдо бўлади. Тўқималарнинг маҳаллий атрофиясидан сақланиш учун кортикостероидларни чуқур мушак ичига юбориш керак. Кортикостероидларни юмшоқ тўқималарга ёки бевосита шикастланиш ўчоғига юбориш, шунингдек бўғим ичига юбориш, умумий ва махаллий таъсир кўрсатиши мумкин. Алоҳида хавф гуруҳлари Глюкокортикостероидларнинг хусусиятларини (оқсилларни глюкозага айлантириш) эътиборга олиб, диабети бўлган беморларда бетаметазонни фақат қисқа вақт давомида ва фақат доимий тиббий назорат остида қўллаш мумкин. Гипотиреози ёки циррози бўлган пациентларда глюкокортикостероидларнинг самарасини кучайиши кузатилади. Дипроспан® препаратини шох парданинг тешилиши хавфини ҳисобга олиб, кўзларнинг герпесида қўллашдан сақланиш керак. Кортикостероидлар асосидаги препаратлар қўлланганида психотик реакциялар кузатилиши мумкин. Кортикостероидлар асосидаги препаратлар билан даволаш давомида эмоционал ёки психотик беқарорликка мойиллик ёмонлашиши мумкин. Препарат қуйидагиларда эҳтиёткорлик билан қўлланади: носпецифик ярали колит, тешиш хавфи, абсцесс ёки бошқа йирингли инфекциялар; дивертикулит; ичак анастамози; меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги; буйрак етишмовчилиги; артериал гипертензия; остеопороз; оғир миастения; глаукома; ўткир психоз; вирусли  ва бактериал инфекциялар; ривожланишни кечикиши; туберкулёз; Кушинг синдроми; диабет; юрак етишмовчилиги; даволашга қийин берилувчи тутқаноқ; тромбоэмболия ёки тромбофлебитга мойиллик; хомиладорлик. Кортикостероид даволаш давомидаги асоратлар доза ва даволаш давомийлигига боғлиқлигини ҳисобга олиб, хар бир алоҳида пациент учун доза ва даволаш давомийлигини шахсий равишда танлашда фойда/хавф нисбатини ҳисобга олиш керак. Кортикостероидлар инфекцион касалликларнинг айрим белгиларини ниқоблаши ёки уларни аниқлашни мураккаблаштириши мумкин. Препаратни қўллаш давомида чидамлиликни пасайиши сабабли, янги инфекциялар пайдо бўлиши мумкин. Препаратни давомли қўллаш кўриш нервини мумкин бўлган шикастланиши билан орқа субкапсуляр катаракта (айниқса болаларда) ёки глаукома ривожланишига олиб келиши, шунингдек кўзларнинг иккиламчи инфекцияларини (замбуруғли ёки вирусли) ривожланишига ёрдам бериши мумкин. Мунтазам офталмологик текширишлар, айниқса давомли даволашда (6 ҳафтадан кўпроқ) ўтказиш керак. Кортикостероидларнинг ўртача ва юқори дозаларини қўллаш артериал босимни ошишига, организмда суюқлик ва натрийни тутилишига, шунингдек калийнинг чиқарилишини кучайишига олиб келиши мумкин. Бундай самараларнинг эҳтимоли, синтетик ҳосилалар қўлланганида, улар юқори дозаларда ишлатилган ҳоллардан ташқари, камроқ. Калий сақловчи препаратларни қўшимча қабул қилиш ва ош тузи чекланган парҳезни қўллаш ҳақидаги масала кўрилиши мумкин. Барча кортикостероидлар калийни чиқаришини кучайтирадилар. Кортикостероидли даволанаётган пациентларда, даволашни қуйидаги турларини қўллаш мумкин эмас: чечакка қарши эмлаш,иммунизациянинг бошқа турлари (айниқса юқори дозаларда), неврологик асоратларнинг хавфи ва кучсиз иммун жавоб туфайли (антителаларни етарли чиқмаслиги). Лекин ўринбосар даволаш сифатида кортикостероидларни қўллаётган пациентларда, иммунизацияни ўтказиш мумкин (масалан, Аддисон касаллигида). Иммунитетни бостирувчи дозаларда кортикостероидларни қабул қилаётган пациентлар, айниқса болалар, сувчечак ёки қизамиғи бўлган беморлар билан хар қандай мулоқатдан сақланишлари керак. Фаол туберкулёзда кортикостероидлар билан даволашни фақат фулминант ёки тарқалган туберкулёз ҳоллари билан чеклаш керак. Бундай ҳолда кортикостероидлар мувофиқ туберкулёзга қарши даволаш билан бирга ишлатилади. Агар кортикостероидли даволаш туберкулёзнинг яширин шакли ёки туберкулинга ижобий реакцияси бўлган пациентларга буюрилса, холатни доимий кузатувини ўтказиш керак, чунки касалликни қайта фаоллашиши мумкин. Давомли кортикостероидли даволашда пациентлар химиопрофилактика олишлари керак. Агар химиопрофилактика дастурида рифампицин ишлатилса, бу препаратни кортикостероидларнинг метаболик жигар клиренсини кучайтиришини ёдда тутиш керак; кортикостероидларнинг дозасига тузатиш киритиш керак бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлар ва эмизикли аёлларда глюкокортикостероидларни қўллашнинг хавфсизлиги бўйича тадқиқотлар ўтказилганлиги туфайли, глюкокортикостероидларни хомиладорлик ва лактация даврида, шунингдек бола туғиш ёшидаги аёлларга, зарурати бўлган холлардан ташқари ва фақат она, ҳомила ёки болага кутилаётган ижобий самара ва бўлиши мумкин бўлган хавфлар нисбати синчиклаб баҳоланганидан кейингина буюриш керак. Агар кортикостероидлар билан даволаш бола туғиш ёшида кўрсатилган ҳолда, кутилаётган клиник самара ва бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларини қиёслаш керак (хусусан ўсишни секинлашиши ва инфекция хавфини ошиши). Айрим ҳолларда ҳомиладорлик даврида кортикостероидли даволашни давом эттириш ёки хатто дозани ошириш керак (масалан, ўринбосар кортикостероидли даволаш ҳолида). Агар  препарат туғруқдан 42 соатдан кўпроқ олдин қўлланса, бетаметазонни мушак ичига юбориш ҳомилада диспноэ тез-тезлигини аҳамиятли пасайишига олиб келади (ҳомиладорликни 32-нчи хафтасигача). Тадқиқотларнинг чоп этилган натижалари, ҳомиладорликни 32-нчи хафтасидан кейин кортикостероидли даволашнинг мақсадга мувофиқлиги мунозаралилигини кўрсатади. Шунинг учун шифокор ҳомиладорликни 32-нчи хафтасидан кейин кортикостероидли даволашни ишлатганида она ва ҳомила учун фойда ва бўлиши мумкин бўлган хавфни бахолаши керак. Кортикостероидли даволаш туғилгандан кейинги гиалинли мембраналарнинг касаллигини даволаш учун мўлжалланмаган. Чала туғилган янги туғилган чақалоқлардаги гиалинли мембраналарнинг касалликларини профилактик даволаш ҳолида, преэклампсияси ёки эклампсияси, шунингдек йўлдошнинг шикастланишини белгилари бўлган ҳомиладор аёлларда кортикостероидларни қўллашдан сақланиш керак. Ҳомиладорлик даврида кортикостероидларнинг аҳамиятли дозаларини қабул қилган оналардан туғилган болалар, буйрак усти безлари пўстлоғининг етишмовчилигининг белгиларини эрта аниқлаш учун тиббий кузатув остида бўлишлари керак. Агар аёллар бола туғилгунича бетаметазон қабул қилган бўлсалар, янги туғилган чақалоқларда ўсишни фетал гормонларини, шунингдек, эҳтимол, ҳам бутунлай шаклланган, ҳам ҳомила буйрак усти безларининг фетал сохаларининг кортикостероидларни ишлаб чиқарилишини бошқарувчи гипофизар гормонларнинг ишлаб чиқарилишини вақтинчалик кечикиши кузатилган. Шунга қарамасдан, фетал гидрокортизонни бостирилиши туғруқдан кейинги стрессга гипофиз ва буйрак усти безлари томонидан реакцияга таъсир қилмайди. Кортикостероидлар йўлдош тўсиғи орқали ва она сутига яхши ўтади. Кортикостероидлар йўлдош орқали ўтиши туфайли, ҳомиладорлик даврини катта ёки бирон-бир қисми давомида кортикостероидлар билан даволанган оналардан туғилган янги туғилган чақалоқлар ва гўдакларнинг холатини айниқса диққат билан кузатиш ва гарчи бундай ҳоллар жуда кам бўлса ҳам, бўлиши мумкин бўлган туғма катарактага нисбатан текшириш керак. Дипроспан® препарати эмизикли болаларда ножўя самаралар чақириши мумкинлиги туфайли, бу даволашни она учун муҳимлигига қараб, эмизишни тўхтатиш ёки препаратни қўллашни мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриш керак. Ҳомиладорлик даврида кортикостероидлар билан даволанаган аёллар, тўлғоқ вақтида ва кейин, шунингдек туғруқ вақтида, туғруқ стресси чақирган буйрак усти безларининг етишмовчилигини аниқлаш учун кузатув остида бўлишлари керак.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин, музлатилмасин. Қўллаш олдидан силкитилсин.

Симптомлари. Глюкокортикостероидларнинг, шу жумладан бетаметазоннинг дозасини ўткир ошириб юборилиши, пациентнинг хаётига хавф туғдирмайди. Энг юқори дозалар қўлланган ҳолда, глюкокортикоидларнинг дозасини ошириб юборилиши нохуш кейинги таъсирларга олиб келишини эҳтимоли кам (қандли диабет, глаукома, меъданинг фаол яраси ёки агар юрак гликозидлари, кумарин қатори антикоагулянтлар ёки калийни чиқарувчи диуретикларни бир вақтда қўллаш каби шартли қарши кўрсатмалар бўлмаслиги шароитида). Даволаш. Кортикостероидларнинг метаболик таъсири ёки асосий самаралари ёки ёндош касалликлар чақирган асоратларда, шунингдек бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири натижасидаги асоратларда, мувофиқ даволашни ўтказиш керак. Организмга суюқликни адекват тушишини таъминлаш ва организмда натрий ва калийнинг мувозанатига алоҳида эътибор бериб, қон зардоби ва сийдикда электролитларнинг таркибини назорат қилиш керак. Бу ионларнинг дисбаланси аниқланганида мувофиқ даволашни ўтказиш керак.

1 мл дан гидролитик синф 1 (ЕФ) шиша ампулаларда. Ампуланинг пастки қисмидан 32,5±1,0 мм баландликда кўк рангли халқа бор. 5 ампуладан тиниқ ПEТФ/ПE пленка билан ёпилган тиниқ бўлмаган полистерол контур уяли ўрамда. 5 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.