Дипиридамолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 5 мг дипиридамол; ёрдамчи моддалар: вино кислотаси, пропиленгликол, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дипиридамол (дипйридамоле)

Препаратнинг савдо номи:

Дипиридамол

Фармакалогик гуруҳи:

Антитромботик восита. Антиагрегантлар

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, сариқ рангли суюқлик.

Антитромботик восита. Антиагрегантлар

V01AS07.

Операциядан кейинги тромбозларни, бош мияда қон айланишини бузилишини олдини олиш учун антиагрегант восита сифатида қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга мушак ичига ёки вена ичига суткада 0,5% ли эритма 1-2 мл дан секин юборилади. Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади ва тромбоэмболик асоратларнинг хавф даражасига боғлиқ.

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис қилиш, брадикардия, аритмиялар, артериал гипотензия, қизиш ҳисси ва тахикардия, айниқса вазодилататорларни қўллаётган шахсларда, юрак ишемик касаллигини зўрайиши (стенокардия ва аритмия), қонни тораймаган коронар томирлар орқали оқиб ўтиши (синдром коронарного обкрадвания), вена ичига тез юборилганида артериал босимини пасайиши. Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, эпигастрийда оғриқ, диспепсия. Қон тизими томонидан: тромбоцитопения, тромбоцитларнинг функционал хусусиятларини ўзгариши, қон кетиши; жуда кам ҳолларда жарроҳлик аралашуви вақтида ёки кейин қон кетишига мойилликни ошиши кузатилган. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, ҳолсизлик, келиб чиқиши қон томирларга боғлиқ бош айланиши, хушдан кетиш, тремор. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан қисқа муддатли тери тошмалари, эшакеми. Иммун тизими томонидан: яққол бронхоспазм ва Квинке шиши бўлиши мумкин. Суяк-мушак тизими томонидан: мушакларда оғриқ, артрит, миалгия. Гепатобилиар тизими томонидан: дипиридамол ўт қопидаги тошларнинг таркибига кириши ҳақида маълумотлар бўлган. Умумий бузилишлар: умумий ҳолсизлик, қулоқларни битиши ҳисси, бошда шовқин, юз терисининг гиперемияси, ринит, юбориш жойида ўзгаришлар.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Коронар артерияларнинг тарқалган атеросклерози, ўткир миокард инфаркти, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, аритмиялар, артериал гипотензия (коллапс), ностабил стенокардия, аортанинг субаортал стенози, буйрак етишмовчилиги, бронхиал астма, ўпканинг обструктив касалликлари, яққол жигар етишмовчилиги, геморрагик диатезлар, қон кетишига мойиллигида  бўлган касалликлар (меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги) қўллаш мумкин эмас.

Дипиридамол ксантин ҳосилалари билан номутаносиб. Дипиридамол холинестераза ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида миастенияли пациентларнинг касалликни кечишини ёмонлаштиради. Препарат гепарин билан қўлланганида геморрагик асоратларнинг хавфи ошади. Антикоагулянтлар, ацетилсалицил кислотаси, гепарин, шунингдек β-лактам антибиотиклар (пенициллинлар, цефалоспоринлар), тетрациклинлар, хлорамфеникол билан бир вақтда қўлланганида, антиагрегацион самарасини кучайиши кузатилади. Дипиридамол гепарин билан бирга буюрилганида геморрагик асоратларни ривожланиш хавф ошиши кузатилади. Ксантин ҳосилалари препаратнинг коронар қон томирларни кенгайтирувчи самарасини сусайтиради. Антацидлар, сорбентлар ва ўраб олувчи воситалар дипиридамолни сўрилишини камайтиради, бу унинг қондаги максимал концентрациясини камайишига ва самарасини пасайишига олиб келади. Дипиридамол антигипертензив воситаларнинг гипотензив таъсирини оширади, холинестераза ингибиторларининг антихолинергик хусусиятларини сусайтиради. Дипиридамол аденозиннинг қон плазмасидаги даражасини ва унинг кардиоваскуляр самараларини оширади. Шунинг учун аминазиннинг дозасига тузатиш киритиш керак бўлиши мумкин.

Парентерал юборилганида препаратни тери остига тушишига йўл қўймаслик керак (ирритатив таъсир бўлиши мумкин). Коронар артерияларнинг патологияси. Препарат юқори дозаларда буюрилганида қонни тораймаган коронар томирлар орқали оқиб ўтишини пайдо бўлишини чақириши мумкин, яъни миокарднинг ишемияли  жойини қон билан таъминланишини камайиши. Дипиридамол вазодилататор самарага эга, шунинг учун коронар артерияларнинг оғир патологияси (масалан ностабил стенокардия ёки миокард инфарктини яқин орда ўтказиш) бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай пациентлар дипиридамолни қабул қилганларида кўкрак орқасида оғриқ кучайиши мумкин. Жигар етишмовчилиги. Дипиридамол юқори дозаларда қўлланганида жигар ферментларининг даражасини ошишига ва жигар етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Кекса ёшдаги пациентларда жигар ёки буйрак  етишмовчилигида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун бундай ҳолларда уни эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Артериал гипотензия. Дипиридамолни артериал гипотензияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки у периферик вазодилатация чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик даврида препарат қўлланмайди. Препарат кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препаратни қўллаётган даврда эмизишни тўхтатиш керак.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

2 мл дан ампулаларда, 5 ёки 10 ампуладан қутида; 5 ампуладан блистерда, 1 блистердан қутида.

3 йил.