Диосперидин rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: диосмин – 450 мг, гесперидин – 50 мг; ёрдамчи моддалар: натрий крахмалгликолят, микрокристалл целлюлоза, желатин, талк, магний стеарати. Қобиқ қуйидагиларни сақлайди: глицерин, гипромеллоза 2910, макрогол 6000, натрий лаурилсулфати, темир (ИИИ) оксиди, темир (ИИ) оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171), магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

диосмин, гесперидин

Препаратнинг савдо номи:

Диосперидин

Фармакалогик гуруҳи:

ангиопротекторлар ва мажмуадаги микроциркуляция корректорлари.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

пушти-оч жигар ранг, овал шаклли, икки томонлама қавариқ, синдириш чизиқчаси билан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

ангиопротекторлар ва мажмуадаги микроциркуляция корректорлари.

S05SA53

оёқларнинг органик ва функционал табиатли сурункали вено лимфатик етишмовчилиги (шишлар, оғриқ, оёқларда оғирлик);ўткир ва сурункали геморройда қўлланади.

Перорал қўллаш учун буюрилади. Сурункали венолимфатик етишмовчиликни даволаш (шишлар, оғриқ, оёқларда оғирлик, тунги тиришишлар, трофик яралар, лимфадема ва бошқалар): суткада 2 таблетка (икки марта қабул қилиш) овқатланиш вақтида буюрилади. Бир хафта қўллагандан кейин суткада 2 таблеткадан овқат билан бирга қабул қилиш мумкин. Сурункали геморрой: суткада 2 таблетка (икки марта қабул қилиш) овқатланиш вақтида буюрилади. Бир хафта қўллагандан кейин суткада 2 таблеткадан овқат билан бирга қабул қилиш мумкин. Ўткир геморрой: биринчи 4 кун давомида суткада 6 таблетка ва кейинги 3 кун давомида суткада 4 таблеткадан буюрилади. Овқатланиш вақтида қўлланади. Таблеткаларнинг суткалик миқдорини 2-3 марта қабул қилишга бўлинади. Даволаш курси ва дозаси қўллашга кўрсатмалар, касалликнинг кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан белгиланади. Даволашнинг ўртача давомийлиги 2-3 ойни ташкил қилади.

Меъда-ичак йўллари томонидан (диарея, кўнгил айниши, қусиш) ва нейровегетатив бузилишлар (бош айланиши, бош оғриғи, умумий лоҳаслик); кам ҳолларда  – тошма, қичишиш, эшакеми. Препаратни бекор қилишни талаб этувчи жиддий ножўя самаралар кузатилмаган.

препаратга маълум юқори сезувчанлик;болаларда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойида препаратни қўллашдан сақланиш керак. Препаратни кўкрак сути билан ажралиши юзасидан маълумотларни йўқлиги туфайли, препаратни эмизикли оналарда қўллаш тавсия этилмайди.

Кузатилмаган.

Геморрой зўрайганида ушбу препаратни буюриш бошқа бузилишларни специфик даволашнинг ўрнини босмайди. Даволаш давомийлиги “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилган муддатлардан ошмаслиги керак. Агар қисқа муддат даволагандан кейин симптомлар бартараф этилмаса, проктологик текширув ўтказиш ва қўлланилаётган даволашни қайта кўриб чиқиш керак. Веноз қон айланишининг бузилишлари бўлганида даволашнинг максимал самараси қуёшда узоқ вақт бўлишдан сақланиш, тана вазнини камайтириш, пиёда юриш ва айрим ҳолларда қон микроциркуляциясини яхшиловчи махсус пайпоқларни тақишни ўзи ичига олувчи мувофиқлаштирилган соғлом турмуш тарзи билан таъминланади. Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган.

Рецепциз

Плёнка қобиқ билан қопланган 15 таблетка ПВХ блистерда. 2 ПВХ блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ўрамида кўрсатилган.