Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: гидроксиметилхиноксалиндиоксид (диоксидин) – 10 мг; ёрдамчи модда: инекция учун сув – 1 мл гача.
Тасир этувчи модда(ХПН):
гидроксиметилхиноксалиндиоксид
Препаратнинг савдо номи:
Диоксидин
Фармакалогик гуруҳи:
антибиотик (хиноксалин хосиласи)
Дори шакли:
бўшлиқ ичига ва сиртга қўллаш учун эритма.
тиниқ, кўкимтир-сариқ суюқлик.
антибиотик (хиноксалин хосиласи)
J01XX
Маҳаллий қўлланганида препарат жароҳат ёки куйган юзадан қисман сўрилади, организмдан буйраклар орқали чиқарилади.
Диоксидинга сезгир микрофлора чақирган йирингли бактериал инфекцияларда бошқа химиотерапевтик воситаларнинг самарасизлигида ёки уларни ўзлаштираолмасликда.
Бўшлиқ ичига юбориш – кўкрак ва қорин бўшлиғининг йирингли жараёнлари, йирингли плевритларда, плевра эмпиемаларида, ўпка абсцессларида, перитонитларда, циститларда, чуқур йирингли бўшлиқлари бўлган жароҳатларда (юмшоқ тўқималарнинг абсцесслари, чаноқ клетчаткасининг флегмоналари, сийдик ва сафро чиқариш йўлларининг операциядан кейинги жароҳатлари, йирингли мастит ва б.), қовуқни катетеризациясидан кейинги инфекцион асоратларини олдини олиш учун.
Сиртга қўлланиши – турли жойлардаги юза ва чуқур жойлашган жароҳатлар, узоқ вақт битмайдиган жароҳатлар ва трофик яралар, юмшоқ тўқималарнинг флегмоналари, инфекцияланган куйишлар, остеомиелитлардаги йирингли жароҳатлар.
Диоксидин® стационар шароитларида буюрилади.
Сиртга ва бўшлиқ ичига юбориш йўли билан қўлланади.
1% ли Диоксидин® эритмасини паст ҳароратда сақланганида эритманинг беқарорлиги туфайли вена ичига юбориш учун ишлатиш мумкин эмас.
Бўшлиқ ичига юбориш.
Йирингли бўшлиққа ўлчамларига қараб суткада 10 дан 50 мл гача 1% ли Диоксидин® эритмаси юборилади.
Диоксидин® эритмаси бўшлиққа катетер, дренаж найчаси ёки шприц орқали юборилади.
Организмдаги бўшлиқларга юбориш учун максимал суткалик доза – 1% ли эритмадан 70 мл ташкил қилади.
Одатда препарат бўшлиққа суткада бир марта юборилади.
Кўрсатмаларга қараб суткалик дозани икки қабулга бўлиш мумкин.
Препарат яхши ўзлаштирилишида ҳар куни 3 ҳафта давомида ва ундан кўпроқ юбориш мумкин.
Зарурати бўлганида 1-1,5 ойдан кейин даволаш курси такрорланиши мумкин.
Сиртга қўллаш.
Диоксидин®нинг 0,1–1% ли эритмаси қўлланади.
0,1–0,2% ли эритмаларни олиш учун препаратнинг ампулали эритмаси стерил 0,9% натрий хлориди эритмаси ёки инекция учун сувда керакли концентрациягача суюлтирилади.
Юза инфекцияланган йирингли жароҳатларни даволаш учун 0,5–1% ли Диоксидин® эритмасида ҳўлланган салфеткалар жароҳат устига қўйилади.
Чуқур жароҳатларга ишлов берилганидан кейин 1% ли Диоксидин® эритмасида ҳўлланган тампонлар билан ғовак қилиб тампонланади, жароҳатда дренаж найчаси мавжудлигида бўшлиққа препаратнинг 20 мл дан 100 мл гача 0,5% ли эритмаси юборилади.
Остеомиелитдаги (қўл, оёқ панжаси жароҳатлари) чуқур йирингли жароҳатларни даволаш учун препаратнинг 0,5–1% ли эритмаси ванночкалар кўринишида қўлланади ёки жароҳатга 15–20 минут давомида препарат эритмаси билан махсус ишлов берилади, сўнгра 1% ли Диоксидин® эритмаси билан боғлов қўйилади.
Диоксидин®нинг 0,1–0,5% ли эритмаларини жарроҳлик аралашувларидан кейинги инфекцияланишни олдини олиш ва даволаш учун қўллаш мумкин.
Кўрсатмалар бўйича (остеомиелити бўлган беморлар) ва яхши ўзлаштирилганида препарат билан даволашни ҳар куни 1,5–2 ой давомида ўтказиш мумкин.
Бўшлиқ ичига юборилганида бош оғриғи, эт увишиши, тана ҳароратини ошиши, диспептик бузилишлар, мушакларнинг тиришишли қисқаришлари, аллергик реакциялар, фотосенсибилизацияловчи самара (қуёш нурлари таъсирида танада пигментли доғларни пайдо бўлиши) бўлиши мумкин.
Сиртга қўлланганида – жароҳат атрофи дерматити, қичишиш.
Препаратга юқори сезувчанликда Диоксидин® антигистамин препаратлар ёки калций препаратлари билан бир вақтда қўлланади.
Диоксидин® фақат катталарга буюрилади.
Даволаш курсини бошлашдан олдин препаратни ўзлаштирилишига синама ўтказилади, бунинг учун бўшлиққа 10 мл 1% ли эритма юборилади.
Пациентда 3-6 соат давомида ножўя кўринишлар (бош айланиши, этни увишиши, тана ҳароратни ошиши) кузатилмаса, даволаш курси бошлаш мумкин.
Диоксидин® фақат инфекцион касалликларнинг оғир шаклларида ёки бошқа антибактериал препаратлар, шу жумладан ИИ-ИВ авлод цефалоспоринлари, фторхинолонлар, карбапенемларнинг самарасизлигида буюрилади.
Сурункали буйрак етишмовчилигида препаратнинг дозаси камайтирилади.
Даволаш даврида пигмент доғлари пайдо бўлса дозани юборишнинг давомийлиги 1,5–2 соатгача узайтирилади, дозаси камайтирилади ва антигистамин препаратлар буюрилади ёки Диоксидин® бекор қилинади.
Сақлаш жараёнида эритмали ампулаларда диоксидиннинг кристаллари чўкма ҳолатига келса (15оС паст ҳароратда) уларни эритиш лозим.
Бунинг учун қайнаётган сув ҳаммомида ампулани силкитиб кристаллар тўлиқ эригунча (тиниқ эритма) иситилади.
Агарда 36–38оС гача совутилганида кристаллар қайта чўкмага тушмаса, препарат ишлатишга яроқли ҳисобланади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Диоксидин®ни қўллаш мумкин эмас.
Дори препаратининг транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: Даволаш жараёнида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 дан 25оС гача бўлган ҳароратда.
Диоксидин®нинг дозаси ошириб юборилганида ўткир буйрак усти безининг етишмовчилиги ривожланиши мумкин, бу препаратни зудлик билан бекор қилишни ва тегишли ўринбосар гормонотерапия ўтказилишини талаб этади.
Рецепт бўйича
Бўшлиқ ичига ва сиртга қўллаш учун эритма 10 мг/мл.
5 мл ёки 10 мл дан нейтрал шиша ампулаларда.
5 ампуладан поливинилхлорид плёнкали конур уяли ўрамда.
2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқча ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.
Синдириш ҳалқаси ёки синдириш нуқтаси бўлган ампулаларни қадоқлашда ампула скарификатори солинмайди.