Диокор 80; Диокор 160рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 80 мг валерьянкаартан ва 12,5 мг гидрохлоротиазид (Диокор 80); ёки 160 мг валерьянкаартан ва 12,5 мг гидрохлоротиазид (Диокор 160); ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, картошка крахмали, маккажўхори крахмали, натрий лаурилсулфати, талк, натрий кроскармелоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати; қобиғи учун қоплама: Диокор 80 – Опадрй ИИ Wҳите (полиетиленгликол, поливинил спирти, талк, титан диоксиди (Е 171)); Диокор 160 – Опадрй ИИ Оранге (талк, поливинил спирти, хинолин сариғи (Е104), полиетиленгликол, темир ИИИ оксиди (Е172), темир ИИ оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171)).

Тасир этувчи модда(ХПН):

валерьянкаартан, гидрохлоротиазид;

Препаратнинг савдо номи:

Диокор 80; Диокор 160

Фармакалогик гуруҳи:

Ангиотензин ИИ ингибиторларининг мажмуавий препарати. Валерьянкаартан ва диуретиклар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Диокор 80 – думалоқ, икки ёқлама қавариқ юзали, оқ рангли плёнка қобиқ билан қоланган таблеткалар. Диокор 160 – думалоқ, икки ёқлама қавариқ юзали, жигарранг-тўқ сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ангиотензин ИИ ингибиторларининг мажмуавий препарати. Валерьянкаартан ва диуретиклар.

C09DA03.

Препарат ичга қабул қилингандан кейин валерьянкаартан ва гидрохлортиазидни сўрилиши тез амалга ошади, лекин сўрилиш даражаси кенг чегараларда ўзгаради. Диокор препаратининг мутлоқ биокираолишлигининг ўртача кўрсаткичи 23% ни ташкил қилади. Ўрганилган дозалар диапазонида валерьянкаартаннинг кинетикаси пропорционал характерга эга. Препарат такроран қабул қилингандан кейин клиник кўрсаткичларни ўзгариши кузатилмаган. Препаратни суткада бир марта қабул қилганда тўпланиши аҳамияциз даражада. Валерьянкаартан қоннинг плазма оқсиллари билан аҳамиятли даражада, асосан албумин билан боғланади (94-97%). Мувозанат ҳолатдаги даврда тақсимланиш хажми паст (тахминан 17 л). Валерьянкаартанни ахлат билан чиқарилиши 70% ни ташкил қилади (ичга қабул қилинган дозанинг катталигидан). Сийдик билан тахминан 30% чиқарилади, асосан ўзгармаган кўринишда. Валерьянкаартанни овқат билан бирга қўлланилганда “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (АУC) 48% га камаяди, гарчи препарат қабул қилиндан кейин 8 соатдан кейин бошлаб препаратнинг концентрацияси уни оч қоринга қабул қилганда ҳам, овқат қабул қилганда ҳам бир хил бўлади. “Концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонни камайиши терапевтик самарани аҳамиятли даражада пасайиши билан кечади. Гидрохлоротиазид. Ичга қабул қилинганидан кейин гидрохлоротиазиднинг сўрилиши тез (тмах  тахминан 2 соат) юз беради. Препаратнинг тақсимланиш ва чиқарилиш фазасидаги фармакокинетикаси умуман олганда, биоэкспоненциал пастга йўналган эгри чизиқ билан ифодаланади; якуний босқичининг ярим чиқарилиш даври 6-15 соатни ташкил қилади. Терапевтик дозалар диапазонида АУC нинг ўртача катталиги дозани ошишига тўғри пропорционал ортади. Такроран буюришларда гидрохлоротиазиднинг фармакокинетикаси ўзгармайди; суткада бир марта буюрилганида тўпланиши аҳамияциз. Ичга қабул қилинганида гидрохлоротиазиднинг мутлоқ биокираолишлиги 60-80% ташкил қилади. Чиқарилиши сийдик билан юз беради: дозанинг 95% дан ортиғи ўзгармаган кўринишда ва тахминан 4% – 2-амино-4-хлоро-м-бензенедисулфонамид гидролизати кўринишида чиқарилади. Гидрохлоротиазид овқат билан бирга қўлланганида, оч қоринга қабул қилингандаги мувофиқ кўрсаткичларга нисбатан, унинг тизимли биокираолишлигини ҳам ошиши, ҳам камайиши аниқланган. Бу ўзгаришларнинг диапазони аҳамияциз ва клиник аҳамиятга эга эмас. Валерьянкаартан/гидрохлоротиазид. Валерьянкаартан билан бир вақтда қўлланганида гидрохлоротиазиднинг биокираолишлиги тахминан 30% га камаяди. Гидрохлоротиазидни бир вақтда буюрилиши, ўз томонидан валерьянкаартаннинг кинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Бироқ, бу ўзаро таъсир, валерьянкаартан ва гидрохлоротиазиднинг мажмуавий қўллаш самарадорлигига таъсир кўрсатмайди. Назоратли клиник тадқиқотларда ушбу мажмуанинг яққол антигипертензив самараси аниқланган, у алоҳида ҳар бир компонентнинг самарасидан, шунингдек плацебонинг самарасидан юқори бўлган.

Монотерапия самарасиз бўлган пациентларда артериал гипертензияни даволашда қўлланилади.

Препаратнинг тавсия қилинган дозаси – суткада бир марта 80 мг/12,5 ли (Диокор 80) 1 таблеткани ташкил қилади. 3-4 хафта даволангандан кейин артериал босим етарли даражада пасаймаганида даволашни 160 мг/12,5 мг ли 1 таблетка (Диокор 160) суткада 1 марта дозада давом эттириш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилади. Максимал антигипертензив самарага – 2-4 ҳафта давомида қўллаш натижасида эришилади. Препаратни овқат истеъмол қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин, оз миқдордаги сув билан ичилади. Буйрак функциясини бузилишлари Буйрак функциясини бироз ёки ўртача бузилишлари (креатинин клиренси > 30 мл/мин) бўлган пациентларда дозани бошқариш керак эмас. Жигар функциясини бузилишлари Жигар функциясини нобилиар келиб чиқишга эга бўлган енгил ёки ўртача ва холестазсиз бузилишлари бўлган пациентларда валерьянкаартаннинг дозаси 80 мг дан ошмаслиги керак ва препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Кекса ёшдаги пациентлар Кекса ёшдаги пациентлар дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Препаратни қўллаш давомийлиги шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.

Ножўя реакциялар умуман олганда кучсиз намоён бўлувчи, ўткинчи характерга эга бўлиб, қуйида келтирилган. Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипотензия, васкулитлар. Қон тизими томонидан: нейтропения, тромбоцитопения. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, гипестезия, парестезия, цингаопе, уйқусизлик, уйқучанлик. Эшитиш аъзоси томонидан: қулоқларни шанғиллаши/жаранглаши, вертиго, ўрта отит. Кўриш аъзоси томонидан: кўришни бузилиши. Нафас тизими томонидан: назофарингит, йўтал, бурун битиши, бронхит, ўткир бронхит, кўкракда оғриқ, ҳансираш, фаринголарингиал оғриқ, синусит; жуда кам ҳолларда – гидрохлоротиазидни қўлланиши билан боғлиқ гранулоцитар инфилтрация ва алвеоляр мембраналарда ИгГ ни тўпланиши билан кечувчи ўпка шиши. Нокардиоген ўпка шиши иммунологик жиҳатдан гидрохлоротиазидга бўлган идиосинкразик реакция орқали юз берган бўлиши мумкин, лекин бу жуда кам учрайди. Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диарея, абдоминал оғриқ, диспепсия, оғиз қуриши, гастроэнтерит, кўнгил айниши, жигар функцияси кўрсаткичларини ошишининг якка ҳолатлари. Метаболизмни бузилиши: гиперкалиемия, сувсизланиш. Сийдик-таносил тизими томонидан: поллакиурия; жуда кам ҳолларда – буйрак функциясини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, сийдик чиқариш йўллари инфекцияси, либидони пасайиши. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: кучли терлаш, тошма, қичишиш. Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари/аллергиялар, шу жумладан зардоб касаллиги. Таянч-ҳаракат тизими томонидан: белда оғриқ, артралгия, мушакларни тиришиши, мушакларни чўзилиши, бўйинда оғриқ, қўл-оёқларда оғриқ, пайларни чўзилиши, миалгия, артрит. Умумий бузилишлар: толиқиш ҳисси, асабийлик, астения, ҳароратни ошиши, вирусли инфекциялар, шиш, периферик шиш, ангионевротик шиш. Лаборатор кўрсаткичлари: гипокалиемия, гипонатриемия, билирубин, креатинин ва азот мочевина даражасини ошиши, гемоглобин даражаси ва гематокрит кўрсаткичини пасайиши. Гидрохлоротиазид учун хос бўлган бошқа ножўя самаралар, хатто агар мажмуавий препаратни (валерьянкаартан/гидрохлоротиазид) қўлланганда кузатилмаган бўлса хам, шунингдек Диокор учун хам потенциал хос бўлиши мумкин. Гидрохлоротиазид кўп йиллар давомида кенг қўлланади, бунда кўпроқ Диокорнинг таркибига кирувчи дозадан юқорироқ дозалари қўлланади. Тиазид диуретиклар билан, шу жумладан гидрохлоротиазид билан монотерапия ўтказилганда, қатор ножўя самаралар бўлиши мумкин. Электролитлар ва метаболизмни ўзгаришлари. Тиазид диуретиклар билан даволанишда гипокалиемияни ривожланниши тўғрисида хабар берилган. Тиазид диуретиклар қўлланганда гиперкалциемия, гипонатриемия ва гипохлоремик алкалоз ривожланиши мумкин, у жигар энцефалопатияси ёки жигар комасига олиб келиши мумкин. Тиазидлар магнийни сийдик билан экскрециясини ошишини чақириши мумкин, бу гипомагниемияга олиб келиши мумкин. Тиазид диуретиклар қон зардобида холестерин, триглицеридлар ва сийдик кислотасининг концентрациясини ошишини чақириши мумкин, бу касаллик асимптом кечаётган пациентларда подагра хуружига олиб келиши мумкин. Глюкозотолерантликни пасайиши кузатилиши мумкин, бу яширин қандли диабет манифестациясига олиб келиши мумкин.

Препаратнинг компонентларидан биронтасига ва сулфонамидларнинг ҳосиласи ҳисобланган бошқа дори воситаларига юқори сезувчанлик. Жигар функциясини оғир бузилишлари, билиар цирроз ва холестаз. Буйрак функциясини оғир бузилишлари (креатинин клиренси <30 мл/мин), анурия. Рефрактер гипокалиемия, гипонатриемия, гиперкалциемия, симптоматик гиперурикемия. Ҳомиладор аёллар ва ҳомиладорликни режалаштирган аёллар (“Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши” бўлимига қаранг). Қандли диабети бўлган ёки буйрак функциясини бузилиши (гломеруляр февральация тезлиги (ГФТ) <60 мл/мин/1,73 м2) бўлган пациентларда ангиотензин рецепторлари антагонистлари, шу жумладан валерьянкаартанни ёки ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторларини алискирен билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Литий Литий препаратларини ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари ёки тиазид диуретиклар билан, шу жумладан гидрохлоротиазид билан бир вақтда буюрилганида, қон зардобида литийнинг концентрациясини ва токциклигини қайтувчан ошиши аниқланган. Валерьянкаартанни ва литий препаратларини бир вақтда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун ушбу мажмуани қўллаш тавсия қилинмайди. Агар препаратни қўллаш барибир зарур бўлса, унда уларни бир вақтда қўлланганида қон зардобида литийнинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади.

Eлектролитлар мувозанатини ўзгариши Диокор ва калий тузлари, калийни тежовчи диуретиклар, калийли қўшимчалар, калий сақловчи туз ўрнини босувчилар ёки калийнинг даражасини ошишини чақириши мумкин бўлган бошқа дори воситалари (масалан, гепарин) билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Қон зардобида калийнинг миқдорини тез-тез текшириш тавсия қилинади. Тиазид диуретиклари билан даволаш кўпинча гипонатриемия ва гипохлоремик алкалозни пайдо бўлиши билан боғлиқ. Тиазидлар сийдик билан магнийнинг чиқарилишини кучайтиради, натижада бу гипомагниемияга олиб келиши мумкин. Организмда натрий ва/ёки айланаётган қон ҳажмининг (АҚҲ) танқислиги бўлган пациентлар Организмда натрий ва/ёки АҚҲ нинг оғир даражали танқислиги бўлган беморларда, масалан, диуретикларнинг юқори дозаларини қабул қилаётганларда, айрим ҳолларда Диокор билан даволашнинг бошида клиник кўринишлар билан кечувчи симптоматик гипотензия юз бериши мумкин. Шунинг учун Диокор билан даволашни бошлашдан олдин организмда натрийнинг миқдорини ва/ёки айланаётган қон ҳажмини мувофиқлаштиришни ўтказиш лозим. Гипотензия ривожланган ҳолларда пациентни горизонтал ҳолатга ўтказиш ва зарурат туғилганида физиологик эритмани вена ичига инфузиясини ўтказиш керак. Артериал босим барқарорлашганидан кейин Диокор билан даволаш давом эттирилиши мумкин. Оғир юрак етишмовчилиги бўлган ёки ренин-ангиотензин-алдостерон тизимининг фаоллашувини бошқа ҳар қандай ҳолати бўлган пациентлар Буйрак функциясини ренин-ангиотензин-алдостерон тизимининг фаолиятига боғлиқ пациентларда (масалан, кокронар юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда) Диокор қўлланмагани маъқулдир, чунки ААФ ингибиторлари билан даволаш олигурияни ва/ёки авж олувчи азотемияни чақириши, айрим ҳолларда эса – ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин. Бирламчи гипералдостеронизм Бирламчи гипералдостеронизм бўлган ҳолларда ААФ ингибиторлари самарасиздир, шунинг учун уларни қўллаш тавсия қилинмайди. Аортал ва митрал стеноз, обструктив гипертрофик кардиомиопатия Бошқа вазодилататорларни қўлланганда бўлгани каби, препаратни аортал ва митрал стенози ёки обструктив гипертрофик кардиомиопатияси бўлган пациентларда қўллаганда айниқса эҳтиёткор бўлиш керак. Буйрак артериясининг стенози Буйрак артериясининг бир томонлама ёки икки томонлама стенози бўлган ёки якка буйракнинг артериясини стенози бўлган пациентларда валерьянкаартан плазмада креатинин ёки қонда мочевина даражасини ошишига олиб келиши мумкин, шунинг учун уни бу тоифадаги пациентларда қўллаш мумкин эмас. Буйрак функциясини бузилиши Препаратни буйрак функциясини енгил ёки ўртача оғирлик даражасида бузилиши (креатинин клиренси ≥30 мл/мин) бўлган пациентларда қўллаганда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди, лекин қон зардобида калийни, креатинин ва сийдик кислотасининг даражасини вақти-вақти билан назорат қилиб туриш тавсия қилинади. Тиазид диуретиклар буйрак функциясини сурункали бузилиши бўлган пациентларда азотемия чақириши мумкин. Улар монотерапия сифатида оғир буйрак етишмовчилида (креатинин клиренси >30 мл/мин) самарасиз, лекин ҳатто креатинин клиренси >30 мл/мин бўлган пациентларда ҳам уларни алоҳида эҳтиёткорлик билан ҳалқали диуретиклар билан мажмуада қўллаш мумкин. Буйрак функциясини бузилиши (гломеруляр февральацияси тезлиги (ГФТ) <60 мл/мин/1,73 м2) бўлган пациентларда ангиотензин рецепторлари антагонистлари, шу жумладан валерьянкаартан ёки ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторларини алискирен билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Буйрак трансплантацияси Яқинда буйрак трансплантацияси ўтказилган пациентларда валерьянкаартанни қўллаш хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Тизимли қизил югурик Тиазид диуретиклар тизимли қизил югурикни зўрайишини чақириши мумкинлиги тўғрисида хабарлар бор. Бошқа метаболик бузилишлар Тиазид диуретиклар глюкозага бўлган толерантликни ўзгартиришини, шунингдек зардобда холестерин, триглицидлар ва сийдик кислотасининг даражасини ошишини чақириши мумкин. Қандли диабети бўлган беморларга инсулин ёки перорал гипогликемик воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш керак бўлиши мумкин. Тиазидлар калцийни сийдик билан экскрециясини камайтириши ва калцийнинг метаболизмини маълум бузилишларисиз зардобдаги калцийнинг даражасини оралиқ ва бироз ошишига олиб келиши мумкин. Кўрсатилган гиперкалциемия яширин гиперпаратиреоздан далолат бериши мумкин. Тиазидларни юборишни қалқонсимон олди бези функциясини тест синамасини ўтказишдан олдин тўхтатиш керак. Жигар функциясини бузилиши Жигар функциясини холестазсиз аҳамияциз ва ўртача даражада бузилишлари бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Лекин препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак. Жигар касалликлари гидрохлортиазиднинг фармакокинетик кўрсаткичларини аҳамиятли даражада ўзгартирмайди. Фотосезувчанлик Тиазид диуретиклар қабул қилинганда фотосенсибилизация ҳолатлари ҳақида хабарлар бор. Агар даволаш вақтида фотосезувчанлик реакциялари юз берса, препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Агар диуретикни такрор юбориш зарурати бўлса, терининг нозик соҳаларини қуёшдан ёки сунъий ултрабинафша нурларидан ҳимоя қилиш керак. Умумий

Ҳомиладорлик Валерьянкаартан. Ҳомиладор аёллар ва ҳомиладорликни режалаштирган аёлларда ангиотензин ИИ рецепторлари антагонистларини қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликни режалаштирган аёлларга ҳомиладорлик даврида қўллаш юзасидан хавфсизлик профили аниқланган муқобил антигипертензив даволашни буюриш керак. Агар Диокор препарати билан даволаш даврида ҳомиладорлик аниқланса, препаратни дарҳол бекор қилиш ва зарурати бўлганида ҳомиладорларда қўллашга руҳсат берилган бошқа дори воситалари билан алмаштириш керак. Ангиотензин ИИ рецепторлари антагонистларининг Диокор препаратини ҳомиладорликнинг И уч ойлигида қўллаганда ҳомила учун хавфни инкор этиб бўлмайди. Ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойлигида ангиотензин ИИ рецепторлари антагонистларини қўллаш фетотокциклик (буйрак функциясини бузилиши, камсувлик, бош мия суягини оссификациясини секинлашиши) ва неонатал токциклик (буйрак етишмовчилиги, гипотензия, гиперкалиемия). Агар ангиотензин ИИ рецепторлари антагонистлари қўлланилган бўлса, ҳомиладорликнинг ИИ уч ойлигидан бошлаб буйрак функцияси ва бош мия суягини ултратовуш назоратини ўтказиш керак. Оналари ангиотензин ИИ рецепторлари антагонистларини қабул қилган чақалоқлар гипотензия юзасидан синчковлик билан кузатишга муҳтождирлар. Гидрохлортиазид. Гидрохлортиазид йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Гидрохлортиазиднинг фармакологик таъсир механизми асосида уни ҳомиладорликнинг ИИ уч ойлигида қўллаш фетоплацентар қон айланишини бузилиши олиб келиши ва янги туғилган чақалоқда сариқлик, электролит мувозанатни бузилиши ва тромбоцитопения каби самаралар чақириши мумкин. Эмизиш даври. Валерьянкаартан кўкрак сути билан ажралиши номаълум. Гидрохлортиазид аҳамияциз миқдорда кўкрак сутига ўтади. Тиазидлар юқори дозаларда диурез чақиради, у кўкрак сутини ишлаб чиқаришини камайишига олиб келиши мумкин. Эмизиш даврида қўллаш хавфсизликнинг маълум кўринишлари бўлган муқобил даволаш усулларини қўллаган афзал. Агар препаратни қўллаш жуда зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Оригинал ўрамда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Диокорнинг дозасини оширию юборилиши тўғрисида маълумот йўқ. Дозани ошириб юборилишининг асосий кўриниши яққол артериал гипотензия бўлиши мумкин, у ўз навбатида онг даражасини пасайишига, юрак етишмовчилиги ва/ёки шокка олиб келиши мумкин. Гидрохлоротиазиднинг дозаси ошириб юборилганда қуйимдаги белгилар ва симптомлар: кўнгил айниши, уйқучанлик, гиповолемия, аритмиялар ва мушак спазмлари билан ассоциацияланган электролит бузилишлари юз бериши мумкин. Шунингдек дозани ошириб юборилишига характерли белгилар: тахикардия, ҳолсизлик, онгни чалкашиши, бош айланиши, парестезия, озиб кетиш, қусиш, чанқоқлик, полиурия, олигурия, анурия, алкалоз, қонда азот мочевинаси даражасини ошиши (асосан буйрак етишмовчилиги). Агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса, қусишни чақириш ёки меъдани ювиш керак. Биринчи навбатдаги вазифа бўлиб қон айланишини барқарорлаштириш ҳисобланади. Агар артериал гипотензия юзага келса, пациентни чалқанча ётқизиш ва иложи борича тезроқ организмда тузлар ва суюқлик миқдорини тўлдириш керак. Валерьянкаартанни плазма оқсиллари билан аҳамиятли боғланиши сабабли, организмдан гемодиализ ёрдамида чиқариш мумкин эмас, лекин гидрохлоротиазидни организмдан чиқариш учун эса гемодиализ самаралидир.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда; 1 ёки 3 блистердан картон қутида.

3 йил.