Димедролинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Дифенгидрамин гидрохлориди (димедрол) – 10 мг. Ёрдамчи модда: инекция учун сув – 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Дифенгидрамин

Препаратнинг савдо номи:

Димедролин

Фармакалогик гуруҳи:

Аллергияга қарши восита.

Дори шакли:

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.

Тиниқ, рангсиз эритма.

Аллергияга қарши восита.

R05AA02

Вена ичига ва мушак ичига юборилганидан кейин димедрол организмда кенг тарқалади, максимал концентрациясига 20-40 минут ўтгач эришилади. Гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош орқали яхши ўтади. 99% дан кўпроғи плазма оқсиллари билан боғланади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 1–4 соатни ташкил қилади. Сут билан чиқарилади ва эмизикли болаларда седатив самара чақириши мумкин. Сутка давомида организмдан тўлиқ, асосан глюкурон кислотаси билан конъюгирланган бензгидрол кўринишида, ва аҳамияциз миқдорида – ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Мажмуавий даволашда – анафилактик ва анафилактоид реакциялар, Квинке шиши, зардоб касаллиги. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, гиперацид гастрит (мажмуавий даволаш таркибида). Паркинсонизм, хорея, уйқусизлик. Ҳомиладорлар қусиши, Менер синдроми, денгиз ва ҳаво касаллиги, нур касаллиги. Тери ва юмшоқ тўқималарнинг катта травматик шикастланишлари (куйишлар, эзилишлар), геморрагик васкулит. Премедикация.

Қўллаш усули: вена ичига ва мушак ичига юборилади. Катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга вена ичига ёки мушак ичига 10 мг/мл 1-5 мл эритма (10-50 мг) кунига 1-3 марта; максимал суткалик доза – 200 мг. 7 ойликдан 12 ойликкача бўлган болалар учун 0,3-0,5 мл дан (3-5 мг), 1 ёшликдан 3 ёшликкача 0,5-1 мл дан (5-10 мг), 4 дан 6 ёшликкача 1-1,5 мл дан (10-15 мг), 7 дан 14 ёшликкача 1,5-3 мл дан (15-30 мг) зарурати бўлганида ҳар 6-8 соатда юборилади.

Аллергик реакциялар: эшакеми, фотосезувчанлик, тери тошмаси, қичишиш, анафилактик шок. Нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқучанлик, асабийлик, уйқусизлик, эйфория, умумий кучсизлик, чарчоқлик, седатив таъсири, диққатни пасайиши, бош оғриғи, ҳаракатлар координациясини бузилиши, безовталик, юқори қўзғалувчанлик (айниқса болаларда), таъсирчанлик, онгни чалкашиши, тремор, неврит, тиришишлар, парестезия, кўришни бузилиши, ўткир лабиринтит, қулоқларда шовқин, тутқаноқсимон хуружни қўзғатиши мумкин. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини қисқа муддатли увишиши, анорекция, диарея, қабзият, кўнгил айниши, эпигастрал дистресс, қусиш. Нафас тизими томонидан: оғиз бўшлиғи, бурун, бронхларнинг шиллиқ қаватини қуруқлиги (балғамнинг қовушқоқлигини ошиши), кўкрак қафасида сиқилиш. Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз. Юрак-томир тизими томонидан: гипотензия, юрак уриши, тахикардия, экстрасистолия. Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийишни бузилиши. Бошқалар: кўп терлаш, этни увишиши.

Ўта юқори сезувчанлик, ёпиқбурчакли глаукома, простата безининг гиперплазияси, стенозловчи меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, қовуқ бўйнининг стенози, бронхиал астма, тутқаноқ, 7 ойликкача бўлган болалик ёши. Эҳтиёткорлик чоралари: Димедролин билан даволаниш вақтида ултрабинафша нурланиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак. Шифокорга бу препаратни қўллаш ҳақида маълумот бериш керак: қусишга қарши таъсири аппендицитнинг диагностикасини ва бошқа дори воситаларининг дозасини ошириб юборилиши симптомларини аниқлашни қийинлаштириши мумкин. Препаратнинг дори шакли уни тери остига юбориш учун ишлатишни назарда тутмайди.

Eтанол ва бошқа марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради. Моноаминооксидаза ингибиторлари димедролиннинг антихолинергик фаоллигини кучайтиради. Психостимуляторлар билан бирга буюрилганида антагонистик ўзаро таъсири аниқланади. Заҳарланишни даволашда апоморфиннинг қустирувчи дори воситаси сифатидаги самарадорлигини пасайтиради. М-холиноблокловчи фаолликка эга бўлган дори воситаларининг антихолинергик самараларини кучайтиради.

Ҳомиладорлик даврида ва эмизиш даврида препаратни ҳўллаш мумкин эмас (бу “ҳаётий” кўрсатмалар бўйича зарур бўлган ҳоллардан ташқари). Дори препаратини транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш вақтида транспортни ҳайдаш ва юқори диққатни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга йўл қўйилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: марказий нерв тизимини сусайиши, қўзғалиш (айниқса болаларда) ёки депрессия, қорачиқларни кенгайиши, оғизни қуриши, меъда-ичак йўлларининг парези. Даволаш: специфик антидоти йўқ, меъдани ювиш, зарурати бўлганида – артериал босимни оширувчи  дори воситалари, кислород, вена ичига плазма ўрнини босувчи суюқликларни юбориш. эпинефрин ва аналептикларни ишлатиш мумкин эмас.

Рецепт бўйича

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун 1% ли эритма, 1 мл ёки 2 мл дан ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида ёки 5, 10 ампуладан картон қутида ёки 5, 10 ампуладан контур уяли ўрамда.

4 йил.