ностероид яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи восита.
M01VX
Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тўлиқ ва тез сўрилади.
У асосан организм суюқликларида бир текис тақсимланади.
У глюкороконъюгация ёки судьяация йўли билан жигарда кенг метаболизмга учрайди.
Парацетамол жигарда сийдик билан ажраладиган токсик бўлмаган бирикма ҳосил бўлиши билан глутатион билан тез бирикади.
Плазмадаги ярим парчаланиш даври 2 соатдан 3 соатгачани ташкил қилади.
Диклофенак ичга қабул қилингандан кейин тўлиқ сўрилади.
Парҳезга риоя қилаётганларда қон плазмасидаги ўртача чўққи концентрациясига таблетка қабул қилгандан кейин 2 соат ўтгач эришилади.
Перорал юборилгандан кейин фаол модданинг тахминан ярми жигар орқали биринчи марта ўтиши давомида метаболизмга учрайди.
Диклофенак плазма оқсиллари билан 99,7% боғланади.
Қон плазмасидаги ярим парчаланишнинг терминал даври 1 соатдан 2 соатгачани ташкил қилади.
Диклофенак синовиал суюқликка ўтади, у ердаги максимал концентрациясига перорал юборилгандан кейин 2 соатдан 4 соатгача вақтдан сўнг эришилади.
Синовиал суюқликдан чиқарилиш учун ярим парчаланишнинг тахминий даври 3 соатдан 6 соатгачани ташкил қилади.
Бу клиник самаранинг давомийлиги плазмадан ярим чиқарилишнинг қисқа даври ҳисобига чиқарилишидан узоқроқ бўлишини тушунтириши мумкин.
Диклофенакнинг биотрансформацияси кейинчалик глюкуронизация билан гидроксилизацияни ўз ичига олади.
Юборилган дозанинг тахминан 60% метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади.
1% дан камроғи ўзгармаган модда кўринишида чиқарилади.
Дозанинг қолган қисми метаболитлари кўринишида сафро орқали ахлат билан чиқарилади.
Димакс таблеткалари қуйидаги ҳолатларда қўлланади: ўткир суяк-мушак оғриқлари ва оғир оғриқли ҳолатлартаянч-ҳаракат аппарати ва бўғимлар билан боғлиқ оғриқ ва яллиғланишиситма билан боғлиқ ўртачадан кучлигача оғриқ.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: бир таблеткадан кунига 2 мартадан 3 мартагача овқатдан кейин ёки шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, нефротик синдром, эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, гепатит, тошма, қичишиш, ҳансираш, бронхоспазм, давомли қон кетиш.
Потенциал ўлимга олиб келувчи: меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки перфорация, кам ҳолларда қон дискразияси ёки анафилакция, ўткир буйрак етишмовчилиги.
Димакс препаратини анамнези аспирин ва бошқа НЯҚВ бўлган пациентлар, меъда ёки ўн икки бармоқ ичакнинг ўткир порфирияси, меъда-ичакдан қон кетиши ёки перфорация, ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги, оғир жигар, буйрак ёки юрак етишмовчилиги, дилофенак, аспирин ёки бошқа НЯҚВ астма, эшакеми ёки аллергик типдаги бошқа реакциялар чақирган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
12 ёшгача бщлган болаларда щллаш мумкин эмас.
Диклофенак калий тежовчи диуретикларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.
Бу шунингдек қон плазмасида салицилатларнинг концентрациясини камайиши ва литий, дигоксин ва метотрексатнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.
Буйрак ёки жигар етишмовчилиги, артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги, бронхоспазми бўлган беморларда, диуретиклар қабул қилаётган пациентларда ва кекса одамларда Димакс таблеткаларини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Кекса пациентлар НЯҚП-ассоциацияланган жиддий юрак-қон томир, меъда-ичак йўллари ва/ёки буйрак томонидан ножўя реакциялар ривожланишига хавфига кўпроқ дучордирлар.
Нохуш самараларни олдини олиш учун пациентларни назорат қилиш керак.
Диклофенак маълумки, буйрак экскрементларида аҳамиятли даражада мавжуд бўлади ва шу туфайли бу препаратга ножўя реакция хавфи буйрак функциясини етишмовчилиги бўлган пациентларда юқори бўлади.
Кекса пациентлар буйрак функциясини етишмовчилигига кўпроқ мойилдирлар.
Шунинг учун уларда буйрак функциясини мониторинги фойдали бўлиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецепт бўйича
10 таблеткадан алюмин фолга ва ПВХ блистерларда.
Ҳар бири 10 таблеткадан 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.