Юрак-қон томир тизими томонидан: брадикардия, қоринчалар экстрасистолияси, сурункали юрак етишмовчилиги, ҳатто асистолиягача бўлган синоаурикуляр блокада, АБ ни яққол пасайиши, ҳушдан кетиш, терини қизариши, кам ҳолларда – стенокардия, аритмия (шу жумладан қоринчаларни хилпиллаши ва липиллаши), тахикардия, ҳансираш, периферик шишлар.
Юқори дозаларда қўлланганида – стенокардия, брадикардия, атриовентрикуляр блокада.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, иштаҳани ошиши, қусиш, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, диарея, гипертрофик гингивит, қабзият, гиперкреатининемия, қоринда оғриқ, жигар функциясини бузилиши, ичак тутилиши.
Марказий нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, умумий ҳолсизлик, астения, юқори толиқиш, ҳавотирлик, бош айланиши, уйқучанлик, уйқусизлик, депрессия, патологик қўрқув холати, экстропирамид бузилишлар, паркинсонизм (атакция, “ниқобсимон” юз, “чайқалиб” юриш, оёқ ва қўлларнинг ҳаракатларини қийинлашиши, қўл кафтларини ва бармоқларини қалтираши, ютишни қийинлашиши).
Юқори дозаларда қўлланганида – парестезиялар, кўришни бузилиши (транзитор кўрлик).
Аллергик реакциялар: ёруғликка юқори сезувчанлик, қичишиш, тери тошмаси, юз терисининг гиперемияси, Стивенс-Джонсон синдроми.
Жуда кам ҳолларда – кўп шаклли эритема, эксфолиатив дерматит.
Бошқалар: препаратни қабул қилиш жуда кам ҳолларда – қон зардобида “жигар” ферментларининг концентрациясини ошишига, периферик шишга олиб келади.
Юқори дозаларда қўлланганида – ўпка шиши (нафасни қийинлашиши, йўтал, стридороз нафас); кам ҳолларда – тромбоцитопения, агранулоцитоз, галоктерея, тана вазнини ошиши.
Препарат кескин бекор қилинганида ёндош тахикардия, артериал гипертензия ва стенокардиянинг кечишини ёмонлашиши билан “бекор қилиш” синдроми ривожланиши мумкин.