Дикловит ректал суппозиторийларрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир шамчада қуйидагиларни сақлайди: фаол модда – диклофенак натрий – 50 мг; суппозиторийлар учун асос – қаттиқ ёғ (Ҳ 15, W 35 маркали Витепсол, НА 15, НАС 50 маркали Суппосир) – 1,26 г вазнли суппозиторий олингунча етарли миқдорда.

Препаратнинг савдо номи:

Дикловит® ректал суппозиторийлар

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП)

Дори шакли:

ректал суппозиторийлар

оқ ёки деярли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар. Суппозиторийнинг юзасида оқ караш пайдо бўлиши йўл қўйилади.

ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП)

M01AV05

Таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари (ревматоид артрит, псориатик, ювенил сурункали артрит, анкилозловчи спондилоартрит; подагик артрит, юмшоқ тўқималарнинг ревматик шикастланиши, периферик бўғимлар ва умуртқа поғонасининг остеоартрози, шу жумладан радикуляр синдроми билан, тендовагинит, бурсит). Кучсиз ёки ўртача намоён бўлган оғриқ синдроми: невралгия, миалгия, люмбоишиалгия, яллиғланиш билан бирга кечувчи травмадан кейинги оғриқ синдроми, операциядан кейинги оғриқлар, бош оғриғи, меньшевизм, алгодисменорея, аднексит, тиш оғриғи. Қулоқ, томоқ, буруннинг яққол оғриқли синдромили (фарингит, тонзиллит, отит) инфекцион-яллиғланиш касалликларини мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Ректал. Ичак табиий тозаланганидан сўнг ёки тозаловчи хўқнадан кейин суппозиторий тўғри ичакка киритилади. Суппозиторий киритилгандан сўнг беморни тўшакда 20-30 минут ётиши тавсия қилинади. Катталар ва 15 ёшдан бошлаб ўсмирларга: 1 суппозиторийдан кунига 2-3 марта. Дикловит® препаратини диклофенак натрийнинг перорал шакллари билан бир вақтда қабул қилиш мумкин. Бунда диклофенак натрийнинг умумий суткалик дозаси 150 мг дан ошмаслиги керак. Алгодисменореяда (биринчи симптомлар пайдо бўлганида) бошланғич доза суткада 50-100 мг (1 суппозиторийдан суткада 1-2 марта), зарурати бўлганида доза бир неча менструал цикл давомида 150 мг гача оширилади (1 суппозиторийдан кунига 3 марта). Меньшевизм хуружида – 100 мг (2 суппозиторий) дан хуружларнинг биринчи белгиларида. Зарурати бўлганида – такроран 100 мг (2 суппозиторий). Даволашни давом эттиришнинг зарурати бўлганида кейинги кунлари суткалик доза 150 мг (3 суппозиторий) ошмаслиги керак. Касалликнинг оғирлигига қараб, даволаш курсининг давомийлигини шифокор белгилайди.

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа НЯҚП), меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичида), меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар, “аспирин» астмасида, қон яратилишини бузилишлари, гемостазни бузилишлари (шу жумладан гемофилия), ҳомиладорлик, болалар (15 ёшгача), лактация даври, ректал қон кетишлар, геморрой, тўғри ичакнинг травмаси ёки яллиғланиши.

Препаратни қабул қилаётган пациентлар юқори диққатни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб этадиган фаолият турлари ва алкогол истеъмол қилишдан сақланишлари керак.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Рецепт бўйича

Ректал суппозиторийлар 50 мг. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда. Бир ёки икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг ишлатилмасин.