Дикломолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: Парацетамол – 500 мг, диклофенак натрий – 50 мг. Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, метил парабен, маккажўхори крахмали, талк, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти.

Препаратнинг савдо номи:

Дикломол

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: М01АВ55

Дори шакли:

таблеткалар

Бир томони рискали ва фаскали оқ рангли думалоқ ясси таблеткалар.

Ностероид яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: М01АВ55

Диклофенак натрий – ичга бир марта қўлланганидан кейин ичакда тез ва тўлиқ сўрилади, фаол модданинг тахминан 50% жигар орқали биринчи ўтишда метаболизмга учрайди. 50 мг дозада препаратнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 1-2 соатдан кейин кузатилади ва 1,5 мкг/мл (5 мкмол/л) ни ташкил қилади. Овқат сўрилишини секинлаштиради, бироқ сўрилаётган фаол модданинг миқдори ўзгармайди. Препаратни қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99,7% ни ташкил қилади, бунда препаратнинг катта қисми (99,4) албуминлар билан боғланади. Бўғим бўшлиғидаги синовиал суюқликка яхши ўтади. Синовиал суюқликдан ярим чиқарилиш даври – 3-6 соатни ташкил қилади. Препаратнинг 60% метаболитлари кўринишида буйрак орқали, қолган қисми эса сафро билан чиқарилади. Буйрак фаолиятини яққол бузилиши (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) бўлган беморларда сафро билан чиқаётган метаболитларининг улуши ошади, шунинг учун қонда уларнинг концентрациясини ошиши кузатилмайди. Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмада чўққи концентрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига ўтади, йўлдош тўсиғидан осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Буйрак орқали асосан метаболитлари ҳолида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача ўзгариб туради. Жигар фаолиятини бузилишида препаратни организмдан чиқарилиши секинлашади, бу эса метаболитларини организмда тўпланишига олиб келади. Жигарда метаболизмга учрайди ва сийдик билан чиқарилади, метаболитлари фармакологик жиҳатдан фаол эмас, бироқ тўпланганида жигар некрозига олиб келиши мумкин.

Қуйидаги касалликлардаги кучсиз ва ўртача ифодаланган оғриқ синдромида қўлланади: ЛОР–аъзоларининг касалликлари (фарингит, тонзиллит, отит);сафро чиқариш йўлларининг касалликлари (ўт-қопи санчиғи);сийдик чиқариш йўлларининг касалликлари (буйрак санчиғи);бош мия қон томирларининг касалликлари (меньшевизм);аёллар жинсий аъзоларининг касалликлари (алгодисменорея, аднексит)таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари (ревмотоид артрит, остеоартроз, остеохондроз);бўғимдан ташқари тўқималарнинг касалликлари (тендовагинит, бурсит)артрозлар;спондилоартрозлар;невралгия;миалгия;жароҳатлардан кейинги ва операциялардан кейинги оғриқлар;тиш оғриғи;иситма синдромида қўлланилади.

Ичга буюрилади. Таблеткалар бутунлигича, чайнамасдан, етрли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Даволашни бошида катталарга ва тана вазни 60 кг дан ортиқ 12 ёшдан ошган ўсмирларга суткада 2-3 марта Дикломол таблеткасини буюриш тавсия этилади. Препаратни овқатдан кейин қабул қилган афзалроқ. Касалликнинг ўртача ифодаланган белгиларида, шунингдек узоқ муддатли даволашда, одатда суткада препаратнинг 2 таблеткасини – бир таблеткадан эрталаб ва кечқурун қабул қилиш етарлидир. Максимал бир марталик доза – 2 таблеткани ташкил этади. Препаратни қабул қилиш муддати – 7 кун, болаларда – 3 кунни ташкил этади. Тана вазни 30 кг дан ортиқ 12 ёшдан ошган болаларга ½ таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади. Ҳар бир навбатдаги қабул қилиш орасидаги интервал камида 4 соат. Катталарни даволашнинг максимал давомийлиги – 7 кун, болаларни – 3 кунни ташкил қилади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорекция, дискомфорт ҳисси (эпигастрал соҳада оғриқлар ва спазмлар), метеоризм, иштаҳани пасайиши. Кам ҳолларда: қон кетиши, перфорация билан асоратланадиган меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали бузилишлари, афтоз стоматит, эзофагит; Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, юқори толиқиш. Кам ҳолларда: кўришни бузилиши (кўришни хиралашиши, диплопия), қулоқларда шовқин, қўзғалувчанлик, тиришишлар, уйқуни бузилиши, депрессия, ҳавотирлик ҳисси, руҳий бузилишлар. Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, буллёз тошмалар, экзема, эритродермия, сочларни тўкилиши, фотосенсибилизация; Жигар фаолияти томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан гепатит (сариқлик билан ёки сариқликсиз). Қон яратиш тизими томонидан: алоҳида ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия; Юрак-қон томир тизими томонидан: алоҳида ҳолларда тахикардия, кўкрак қафаси соҳасида оғриқ, артериал гипертензия, димланган юрак етишмовчилиги. Аллергик ва иммунобиологик реакциялар: кам ҳолларда – бронхиал астма хуружлари, тизимли анафилактик (анафилактоид) реакциялар. Ҳар қандай одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, препаратни кейинги қўллаш бўйича шифокор билан албатта маслаҳатлашинг.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;анамнезида диклофенак, парацетамол, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ ни қўллаш натижасида бронхоспазм, эшакеми, ўткир ринити бўлган ёки аллергиянинг бошқа симптомларининг мавжудлиги;зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан пептик яра, Крон касаллиги, носпецефик ярали колит);ҳомиладорлик, лактация;12 ёшгача бўлган болаларқон яратиш фаолиятини бузилиши, нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари, бурун полиплари, пичан иситмаси;буйрак ва жигар фаолиятини яққол бузилишлари;глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислигида қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз бирон-бир бошқа дори препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, албатта шифокорни хабардор қилинг! Препарат калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда буюрилганида қонда калийнинг даражаси ошиши мумкин. Дори препаратларини бундай бирга қўлланишида, калийнинг даражасини назорат қилиш лозим. Билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганида қон кетишлари ривожланиши мумкин. Препарат қон плазмасида литий, дигоксин ва циклоспориннинг концентрациясини ошириши мумкин, шунинг учун улар бирга қўлланганида юқоридаги препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш лозим. Метотрексатни қабул қилишдан 24 соат олдин ёки кейин препаратни буюришда эхтиёт бўлиш керак, чунки бундай ҳолларда қонда метотрексатнинг концентрацияси ошади ва унинг токсик таъсири кучаяди. Фенотиазин билан бирга қўлланганида, ҳаддан ташқари гипотермия, азидотимидин билан эса – нейтропения ривожланиши мумкин. Препарат хлорамфениколнинг токциклигини кучайтиради, билвосита антикоагулянтлар, дифенин, перорал гипогликемик препаратларнинг таъсирини кучайтириши ва тиазид диуретикларнинг диуретик ва натриюретик самарасини сусайтириши мумкин. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шунингдек глюкокортикоидлар билан бирга қўлланганида ножўя таъсирларини кўпайиши ва кучайиши юз беради.

Анамнезида меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган беморларга, шунингдек жигар, буйрак, қон яратиш аъзоларининг фаолиятини яққол бузилиши бўлган пациентларга препаратни буюришда эхтиёткорликка риоя қилиш лозим. Препарат юқори дозаларда тромбоцитлар агрегациясини бостириши мумкин, шунинг учун гемостазни бузилиши бўлган пациентларни синчиклаб кузатиш лозим. Препаратни кексаларда, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертонияси, порфирияси бўлган беморларда, шунингдек бевосита жиддий жаррохлик аралашувларидан кейинги даврда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препарат билан даволаниш вақтида жигар, буйрак фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Диклофенак ва парацетамол кўкрак сутига ўтади, шунинг учун лактация даврида препаратни буюришнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Препаратни қўллаш вақтида бош айланишини ёки кўришни бузилишини ҳис этаётган пациентлар ательени бошқаришлари ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлашлари мумкин эмас. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: специфик симптомлари йўқ. Буйрак фаолиятини бузилишини ривожланиши ёки тез авж олиб борувчи кўринишидаги юз ва ҳиқилдоқнинг шишлари, хансираш каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш кўрсатилган, Ш-гуруҳи донаторларини юбориш тавсия этилади. Калций глюконати ёки калций хлоридини вена ичига юбориш, зарурати бўлганида глюкокортикоидларни вена ичига юбориш, фаоллаштирилган кўмир буюриш, шунингдек симптоматик даволашни ўтказиш керак. Препаратнинг таркибига парацетамол киришини ҳисобга олиш керак. Ичга 6 г дан кўпроқ парацетамолни қабул қилиш, жигарда оғир шикастланишини чақириши мумкин, хатто жигар комасигача ривожланиши мумкин. Интоксикация белгиларида (кўнгил айниши, қусиш, уйқучанлик, жигарни катталашиши, сариқликда) дарҳол шифокорни чақириш ва меъдани ювиш лозим. Бирон-бир ғайри-оддий реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, препаратни кейинчалик қўллаш юзасидан шифокор билан албатта маслаҳатлашинг.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

2 йил.