Мушак ичига чуқур юборилади (делтасимон мушак ичига юбориш усули семизлик билан хасталанган ва думба соҳасида тери ости ёғ қавати қалин бўлган пациентлар учун афзал).
Катталар учун бир марталик дозаси – 75 мг (1 ампула).
Зарурат бўлганида такроран юбориш мумкин, аммо 12 соатдан эрта юбориш мумкин эмас.
Диклофенакнинг бошқа дори шакллари ишлатилганида максимал суткалик дозаси – 150 мг дан ошмаслиги керак.
Ножўя таъсирлари Одатда препарат яхши ўзлаштирилади, аммо нохуш кўринишлар ривожланишини камайтириш учун қисқа курсли минимал самарали дозани ишлатиш керак.
Тез-тез – 1-10%; баъзида – 0,1-1%; кам ҳолларда – 0,01-0,1%; жуда кам ҳолларда – 0,001% дан кам, шу жумладан айрим ҳоллари.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия, метеоризм, анорекция; кам ҳолларда – гастрит, проктит, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, жигар фаолиятини бузилиши; жуда кам ҳолларда – стоматит, глоссит, ярали колитни зўрайиши ёки Крон касаллиги.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши; кам ҳолларда – уйқучанлик; жуда кам ҳолларда – сезувчанликни бузилиши, шу жумладан парестезиялар, хотирани бузилиши, тремор, тиришишлар, хавотирлик, цереброваскуляр бузилишлар.
Сезги аъзолари томонидан: тез-тез – вертиго; жуда кам ҳолларда – кўришни бузилиши (кўришни хиралашиши, диплопия), эшитишни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши, таъм билишни бузилиши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протеинурия, интерстициал нефрит, нефротик синдром, папилляр некроз.
Қон яратиш аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, гемолитик ва апластик анемия, агранулоцитоз.
Аллергик реакциялар: анафилактик/анафилактоид реакциялар.
Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – юрак уришини ҳис этиш, кўкракда оғриқ, артериал босимни ошиши, васкулит.
Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – бронхиал астма (шу жумладан ҳансираш); жуда кам ҳолларда – пневмонит.
Тери қопламлари томонидан: тез-тез – тери тошмаси; кам ҳолларда – эшакеми; жуда кам ҳолларда – буллез тошмалар, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми, фотосенсибилизация, пурпура.