ДИКЛОФЕН ГЕЛ rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: диклофенак натрий – 30 мг ва левоментол – 5 мг; ёрдамчи моддалар: 96% ли этанол, пропиленгликол, глицерин, карбомер, натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

диклофенак натрий, левоментол

Препаратнинг савдо номи:

ДИКЛОФЕН-ГЕЛ

Фармакалогик гуруҳи:

бўғим ва мушак оғриқларида маҳаллий қўлланадиган воситалар.

Дори шакли:

гел

оқ рангли, бир хил консистенцияли, ўзига хос ҳидли гел.

бўғим ва мушак оғриқларида маҳаллий қўлланадиган воситалар.

M02AA.

Тери орқали кираётган диклофенакнинг миқдори гелнинг тери билан контакти вақтига ва у суртилган майдонга пропорционал бўлиб, шунингдек препаратнинг дозасига ва терининг гидратация даражасига боғлиқ. Диклофен-гел тери юзасига суртилганидан кейин диклофенакни сўрилиши тахминан 6% ни ташкил қилади. Окклюзион боғлов диклофенакни сўрилишини бир неча марта ошириши мумкин. Маҳаллий қўлланганидан кейин диклофенак қон плазмасида, бўғимларнинг синовиал қобиғида ва синовиал суюқлигида аниқланади. Диклофенак плазма оқсиллари билан 99% га боғланади. Диклофенакнинг метаболизми асосан гидроксилланиш йўли билан кечади, бир неча ҳосилаларни ҳосил бўлиши юз беради, улардан иккитаси фармакологик фаол, лекин диклофенакка нисбатан анча паст фаолликка эга. Диклофенак ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан глюкуронидлари кўринишида чиқарилади. Буйрак касалликлари бўлган пациентларда диклофенак ва унинг метаболитларининг кумуляцияси аниқланмаган. Сурункали гепатити ёки компенсацияланган жигар циррози бўлган пациентларда диклофенакнинг фармакокинетикаси ва метаболизмининг кўрсаткичлари ўзгармайди.

Бўғимларда мушак, боғлам ва пайларни жароҳати ёки ревматизм туфайли оғриқ ва яллиғланишини маҳаллий даволаш учун қўлланилади.

Препарат сиртга қўлланади. 1 г гел (2,5-3 см узунликдаги гелнинг тизимчаси) терига бир-текис юпқа қилиб суртилади ва 1-2 минут давомида бироз ишқаланади. Препарат суртилганидан кейин қўлларни (қўл соҳаларига аппликация ўтказилган ҳоллардан ташқари ҳолларда) ювиш керак. Муолажани суткада 2-4 марта такрорлаш керак. Катталар учун ўртача суткалик доза 4-5 г гелни ташкил қилади, бу 120-150 мг диклофенак натрийга мос келади. Гелни таблеткалар билан бир вақтда қўллаш зарурати туғилганида, охиргисининг дозаси 50 мг дан ошмаслиги керак. Болалар. 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Гелни маҳаллий қўлланганидан кейин тизимли ножўя самараларини пайдо бўлиш эҳтимоли кам. Узоқ муддат қўлланиши мумкинлигини, препаратни терининг катта соҳаларига суртилишини, тавсия қилинганидан ортиқ дозаларни қўллаш эҳтимолини, шунингдек диклофенак ёки бошқа яллиғланишга қарши воситаларни сақловчи препаратларни бир вақтда ишлатилишини ҳисобга олиб, қуйидаги ножўя реакциялари (диклофенакнинг инекцион ва таблетка шакллари учун хос бўлган реакциялар) кузатилиши мумкин. Айрим беморларда қуйидаги ножўя самаралар: юқори сузувчанлик реакциялари (шу жумладан эшакеми), ангионевротик шиш, аллергик дерматит (шу жумладан папула, булла ҳосил бўлиши билан кечувчи контакт дерматит), тошмалар (шу жумладан пустулёз), қичишиш, экзема, эритема, терида ачишиш ҳисси; фотосенсибилизациянинг айрим ҳоллари бўлиши мумкин, бронхиал астма юз бериши мумкин.

Диклофенак, ментол ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;анамнезда бронхиал астма хуружлари, эшакеми, ўткир ринит ёки ацетилсалицил кислотасини ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа аллергик реакциялар бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Препарат ишлатилганида бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирининг эҳтимоли минимал. Бироқ, узоқ муддат қўлланиши, тавсия қилинганидан ортиқ дозаларни қўллаш препаратни терининг катта соҳаларига суртиш, эҳтимолини, шунингдек диклофенак ёки бошқа яллиғланишга қарши воситаларни сақловчи препаратларни бир вақтда ишлатилишини ҳисобга олиб, қуйидаги ўзаро таъсирларини бўлиши эҳтимолини инкор қилиб бўлмайди:

Гел фақат сиртга қўлланади. Диклофенак маҳаллий қўллангандан кейин тизимли ножўя самараларини пайдо бўлиш эҳтимоли, унинг перорал шаклларини қўлланиши билан солиштирилганда аҳамияциз, аммо препаратни терининг катта соҳаларига узоқ вақт давомида қўлланганда бу ҳолатни инкор этиб бўлмайди. Препаратни терининг шикастланмаган соҳаларига суртиш керак. Препаратни кўзга ва бошқа шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўйилмасин, тушганида эса, уларни етарли миқдордаги оқар сув билан ювиш лозим. Гелни ҳаво ўтказмайдиган (окклюзион) боғловлар остига суртиш мумкин эмас, терининг гел суртилган соҳаларига иссиқлик муолажалари, инсоляция (шу жумладан сунъий инсоляцияни ҳам) ўтказилишига йўл қўймаслик керак. Пайлар чўзилган ҳолларида жароҳат соҳаларини бинт билан боғлаб қўйиш мумкин, терида қандайдир тошмалар пайдо бўлганида препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Гелни суртиш соҳаларига гелни қуёшдан ҳимояловчи, косметик воситалар, репеллентлар билан ёки бошқа маҳаллий воситалар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Препарат суртилганидан кейин камида 10 минут ўтгач кийиниш, душ/ваннани эса, гелнинг аппликациясидан кейин камида 1 соат ўтгач қабул қилиш мумкин. Бошқа перорал ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан, шу жумладан диклофенак билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препарат терини таъсирланишини чақирувчи пропиленгликол сақлайди. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Эмизикли аёллар томонидан препаратни қўллаш зарурати туғилганида, даволаш курси вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти. Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган. Дозалаш тартибини бажаришда қўллаш усулини ҳисобга олиб ва диклофенакни тизимли сўрилиши пастлиги туфайли, препаратнинг дозасини ошириб юборилиш эҳтимоли кам. Лекин препарат тавсия қилинганидан юқори дозаларда қўлланганида ва/ёки терининг катта майдонига суртилганида, резорбтив таъсири туфайли, қуйида келтирилган ножўя самаралари юз бериши мумкин. Даволаш. Теридан қолган гелни олиб ташлаш ёки ювиб ташлаш керак. Специфик антидоти йўқ. Зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади. Жадаллаштирилган диурез, диклофенакни плазма оқсиллари билан юқори даражада боғланиши туфайли, кам самаралидир.

Рецепциз

Гел 25 г дан тубада ва қутида.

3 йил.