Диклофламрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: Парацетамол – 500 мг; Диклофенак натрий – 50 мг. ёрдамчи мрддалар: маккажўхори крахмали – 104 мг; микрокристаллик целлюлоза – 84 мг; метилгидроксибензоати – 0,6 мг; пропилгидроксибензоати -0,3 мг; желатин – 7,0 мг; изопропил спирти – қ.с.; магний стеарати – 8,1 мг; натрий крахмал глюконати – 1,0 мг; талк – 1,0 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Парацетамол, диклофенак натрий.

Препаратнинг савдо номи:

Диклофлам

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Дори шакли:

Таблеткалар.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Диклофенак натрий – бир марта ичга қабул қилингандан сўнг, ичакдан тез ва тўлиқ сўрилади. Фаол модданинг 50% га яқини жигардан “биринчи ўтишда” метаболизмга учрайди. 50 мг дозадаги препаратнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 1-2 соатдан сўнг кузатилади ва 1,5 мкг/мл (5 мкмол/л) ни ташкил қилади. Овқат сўрилишни секинлаштиради, аммо сўрилаётган фаол  модданинг миқдори ўзгармайди. Қон плазмаси оқсиллари  билан боғланиши 99,7% ни ташкил қилади, бунинг устига препаратнинг катта қисми (99,4%) албуминлар билан боғланади. Бўғим бўшлиғидаги синовиал суюқлигига яхши киради, у ерда фаол модданинг максимал концентрациясига қондагига нисбатан 2-4 соат кейин эришилади. Синовиал суюқлигидан яримчиқарилиш даври 3-6 соатни ташкил этади. Препаратнинг 60% метаболитлар кўринишда буйраклар, қолган қисми ўт-сафро орқали чиқарилади. Буйраклар фаолияти яққол бузилган (креатинин клиренси 10мл/мин дан кам) беморларда, ўт-сафро билан чиқариладиган метаболитларининг солиштирма оғирлиги ошади, шунинг учун уларни қондаги концентрациясининг ошиши кузатилмайди. Парацетамол ичга қабул қилинганда яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги энг юқори концентрациясига 30-90 минут ичида эришилади. Организмнинг деярлик барча тўқималарига киради, йўлдошдан осон ўтади ва кўкрак сути орқали ажралади. Жигарда парчаланиб фармакологик фаол бўлмаган метаболитлар ҳосил қилади, аммо кўп миқдорда тўпланганида жигарни некрозга учратиши мумкин. Асосан метаболитлар кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Яримчиқарилиш даври 1,5-3 соат оралиғида. Жигар фаолияти бузилганида дорининг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларни организмда тўпланишига ёрдам беради.

Ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозловчи спондилит, цервикал спондилит, операциядан кейинги ва травматик яллиғланишлар. Гинекологик ва стоматологик касалликлар фонидаги оғриқли яллиғланиш ҳолатлари, ўткир подагра, яллиғланиш билан бирга кечадиган вирусли иситмалаш.

Ичга. Таблеткаларни чайнамасдан бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак. Препаратни овқатдан олдин қабул қилиш мақулроқ. Меъданинг юқори сезувчанлигида препарат овқат қабул қилинганидан кейин қабул қилинади. Катталарга 1 таблеткадан суткада 3-4 марта буюрилади. Максимал бир марталик доза 2 таблетка. Максимал суткалик доза 2 таблеткадан суткада 3 марта. 12 ёшдан ошган тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болаларга ½ таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. Навбатдаги ҳар бир қабуллар оралиғи камида 4 соат. Катталарнинг максимал даволаш давомийлиги – 5-7 кун, болаларнинг – 3 кун.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорекция, дискомфорт ҳисси (эпигастрия соҳасида оғриқлар ва спазмлар), метероизм, иштаҳанинг пасайиши. Кам: қон кетиши тешилиш билан асоратланган меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, афтозли стоматит, эзофагит. Алоҳида ҳолларда носпецифик ярали колит, Крон касаллиги; Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, юқори чарчоқлик. Кам ҳолларда: ҳис қилишни ёки кўришнинг бузилиши (ёйилган кўриш, диплопия), қулоқларни шанғиллаши, таъсирчанлик, тиришишлар, уйқуни бузилиши, депрессия, ҳаяжонланиш ҳисси, руҳий бузилишлар; Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми. Буллез тошмалар, экзема, эритродермия, сочнинг тўкилиши, фотосенсибилизация бўлиши мумкин; Жигар фаолияти томонидан: жигар фаолиятининг бузилиши, шу жумладан гепатит (сариқлик ёки сариқликсиз билан); Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия; Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия пайдо бўлишини якка ҳоллари, кўкрак қафаси соҳасида оғриқлар, артериал гипертензия аниқланган; Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: кам: бронхиал астма хуружлари, тизимли анафилактик (анафилактоид) реакциялар.

-препарат компонентларига юқори сезувчанлик; -анамнезида аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларига  ангионевротик шиш ва бронхоспастик реакциялар (“аспирин астмаси”), бронхиал астма хуружлари; – зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан пептик яра, Крон касаллиги, носпецифик ярали колит); -ҳомиладорлик, лактация; -12 ёшгача бўлган болалар; – қон яратиш фаолиятининг бузилиши; -кўрув нервининг касалликлари, нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари, бурун полиплари, тошмали иситмаси; -буйрак ва жигар фаолиятини яққол бузилишлари, рангли кўришни бузилиши, туғма глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги.

Анамнезида меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган беморларга, ҳамда жигар, буйрак, қон яратиш аъзолари фаолиятининг яққол бузилишлари булган пациентларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Юқори (200 мг) дозаларда препарат тромбоцитлар агрегациясини сусайтириши мумкин, шунинг учун гемостази бузилган пациентларни диққат билан кузатиш керак. Препаратни кексаларда, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертонияси, порфирияси бўлган беморларда, ҳамда бевосита жиддий жарроҳлик аралашувларидан кейин, эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйрак фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Беморлар препаратни қабул қилиш вақтида юқори диққат ва тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб этадиган ишларни бажаришдан (масалан, ателье ҳайдаш) сақланишлари керак.

Белгилари: специфик белгилари йўқ. Буйраклар фаолиятининг бузилиши ёки юзни, ҳалқумни шишиши, ҳансираш кўринишидаги аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.; Даволаш: меъдани ювиш тавсия қилинади. Калций глюконат ёки калций хлорид, зарурати бўлганида глюкортикоидлар вена ичига юборилади, фаоллаштирилган кўмир буюрилади, ҳамда симптоматик даволаш ўтказилади. Препаратни қон оқсиллари билан юқори даражада боғланиш қобилиятга эга эканлиги туфайли, жадаллаштирилган диурез, диализ ёки қон қуйиш ўзини унчалик оқламайди. Препаратнинг таркибида парацетамол борлигини ҳисобга олиш керак. 6 г дан ортиқ парацетамолни ичга қабул қилиш жигарнинг оғир шикастланишини, ҳатто жигар комасини чақириши мумкин. Дори билан заҳарланиш белгилари кузатилганида (кўнгил айниши, қайт қилиш, жигарни катталашиши, сариқлик) дарҳол шифокорга мурожат қилиш ва меъдани ювиш лозим.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон кутида. Сақлаш шароити Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.