Диклофенак ретардрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: диклофенак натрий – 100 мг. ёрдамчи моддалар: қанд гранулалари, талк, сахароза, поливинилпирролидон К30, этилцеллюлоза Н-50, метакрил кислотаси сополимери, А-тури, титан диоксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

диклофенак натрий

Препаратнинг савдо номи:

Диклофенак ретард

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Дори шакли:

таъсири узайтирилган капсулалар.

Оқ рангли қаттиқ желатинли капсулалар №2. Капсула таркиби: шарсимон шаклли, оқ рангли ёки деярли оқ рангли, қобиқ билан қопланган микрогранулалар.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

M02AA15

Сўрилиши. Овқат қабул қилиш препаратнинг сўрилиши ва тизимли биокираолишлигига клиник аҳамиятли таъсир қилмайди. 1 капсула диклофенак ретард қабул қилинганидан кейин 24 соат ўтгач плазмадаги диклофенакнинг ўртача концентрацияси 13 нг/мл (40 нмол/л) ни ташкил қилади. Диклофенак ретард 1 капсуласини суткада 1 марта қабул қилингандан кейин дозалаш даврининг охирида препаратнинг минимал концентрацияси тахминан 22 нг/мл (70 нмол/л) ни ташкил этади. Тақсимланиши. Диклофенакнинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99,7% ни, (асосан 99,4% албуминлар билан) ни ташкил қилади. Организмда тақсимланиш ҳажми 0,12-0,17 л/кг ни ташкил қилади. Диклофенак синовиал суюқлигига ўтади, у ерда максимал концентрациясига қон плазмасидагига қараганда 2–4 соат кечроқ эришилади. Синовиал суюқлигидан кузатиладиган ярим чиқарилиш даври 3–6 соатни ташкил қилади. Шунинг учун препарат юборилганидан кейин хатто 2 соат ўтгач ҳам, таъсир этувчи модданинг концентрацияси синовиал суюқлигида, қон плазмасидагига қараганда юқори бўлиб, 12 соат давомида шундай даражаларда сақланиб қолади. Метаболизми. Диклофенакнинг метаболизми ўзгармаган молекуланинг қисман глюкурон кислотаси билан бирикиши йўли билан юз беради, лекин асосан бир ва кўп марталик гидроксилланиш ва метоксилланиш йўли билан, бу бир неча фенолли метаболитларини (3-гидрокси-,4-гидрокси-,5-гидрокси-,4,5-гидрокси- ва 3-гидрокси-4-метоксидиклофенак) ҳосил қилади ва улардан кўпчилиги глюкуронид конъюгатларга айланади. Бунда ҳосил бўлган фенолли метаболитларидан иккиси диклофенак натрийга нисбатан камроқ даражада фармакологик фаолликка эга. Диклофенакнинг умумий тизимли клиренси 263±56 мл/мин (ўртача ± СО) ташкил қилади. Якуний ярим чиқарилиш даври 1-2 соатни ташкил қилади. 4 та метаболитининг ярим чиқарилиш даври ҳам, шу жумладан икки фармакологик фаоллариники ҳам, узоқ муддатли бўлмаган 1-3 соатни ташкил қилади. Деярли фаол бўлмаган метаболити – 3-гидрокси-4-метоксидиклофенак, давомлироқ ярим чиқарилиш даврига эга. Препаратнинг дозасини тахминан 60% сийдик билан метаболитлари кўринишида чиқарилади, диклофенакнинг 1% дан камроғи эса ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Алоҳида гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси. Препарат турли ёшдаги пациентлар қабул қилинганидан кейин уларни ёши билан боғлиқ бўлган сўрилиши, метаболизми ва чиқарилиши орасида ишончли фарқлар аниқланмаган. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда одатдаги ёки шахсий танланган доза буюрилганида ўзгармаган фаол модданинг миқдорини ошиши кузатилмаган. Креатинин клиренси минутига 10 мл бўлган пациентларда диклофенакнинг метаболитларини ҳисобланган мувозанат концентрациялари соғлом кўнгиллиларга қараганда тахминан 4 марта юқори бўлади. Шунга қарамасдан, метаболитлари охир оқибатда фақат сафро билан чиқарилади. Жигар фаолиятини бузилишлари (сурункали гепатит, компенсацияланган жигар циррози) бўлган пациентларда диклофенакнинг фармакокинетикаси ва метаболизми жигар фаолияти нормал бўлган пациентлардаги билан ўхшашдир.

ревматизмнинг яллиғланиш билан кечадиган ва дегенератив шакллари: сурункали полиартрит, ювенил ревматоид артрит, анкилозловчи спондилитлар, остеоартрит, шу жумладан спондилоартроз, оғриқли цервикал синдроми;бўғимдан ташқари тўқималарнинг ревматик касалликлари;постревматик ва операциядан кейинги яллиғланиш ва шиш билан кечувчи, хусусан стоматологик ва ортопедик операциялардан кейинги оғриқли синдромлар;гинекологик касалликлардаги оғриқ ва/ёки яллиғланиш: бирламчи дисменорея, аднекситда қўлланади. Умумий тиббий тамойилларга мувофиқ, асосий касалликнинг базис терапияси воситалари билан даволаш лозим. Ҳароратни кўтарилиши ўз-ўзидан ушбу препаратни буюриш учун кўрсатма ҳисобланмайди.

Доза шахсий равишда танланади. Минимал самарали доза иложи борича қисқа вақт оралиғи давомида буюрилади. Катталар Диклофенак ретардни овқатдан олдин қабул қилиш керак. Капсулалар чайнамасдан бир стакан сув билан бирга ютилади. Препаратнинг суткалик дозаси, одатда диклофенак ретарднинг 1 капсуласини ташкил қилади. Касалликни енгил кечишида ҳамда уни узоқ муддатли даволашда диклофенак ретард суткада 1 капсуласини буюриш, одатда етарли бўлади. Касалликнинг симптомлари кўпроқ кечаси ёки эрталаб намоён бўлганида, диклофенак ретардни кечасига қабул қилган маъқулроқ.

Ножўя реакцияларини ривожланиш тез-тезлигини баҳолаш мезонлари: “жуда тез-тез” (≥1/10); “тез-тез” (≥1/100, <1/10); “тез-тез эмас” (≥1/1000, <1/100); “кам ҳолларда” (≥1/10000, <1/1000), “жуда кам ҳолларда” (<1/10000). Таркибида диклофенак натрий сақловчи препаратлар узоқ вақт ҳам, қисқа вақт ҳам қабул қилинганида қуйидаги ножўя таъсирлари кузатилиши мумкин: Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, анемия (шу жумладан гемолитик ва апластик), агранулоцитоз. Иммун тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, анафилактик ва анафилактоид реакциялар, шу жумладан артериал гипотензия ва шок; жуда кам ҳолларда – ангионевротик шиш (шу жумладан юзни шиши). Рухият томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – дезориентация, депрессия, уйқусизлик, қўрқинчли тушлар кўриш, таъсирчанлик, рухий бузилишлар. Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши; кам ҳолларда – уйқучанлик; жуда кам ҳолларда – терининг сезувчанлигини бузилишлари, шу жумладан парестезия, хотирани бузилишлари, тиришишлар, безовталик, тремор, асептик менингит, таъмни бузилиши, мияда қон айланишини бузилиши. Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – кўришни бузилиши, кўришнинг ноаниқлиги, диплопия. Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез – вертиго; жуда кам ҳолларда – қулоқларни шанғиллаши, эшитишни бузилиши. Юрак томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – юракни уриб кетиши, кўкрак қафасида оғриқ, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, артериал гипертензия. Қон томирлари  томонидан бузилишлар: камдан-кам ҳолларда – васкулит. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – астма (шу жумладан ҳансирлаш), бронхоспазм; жуда кам – пневмонит. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда спазмлар, диспепсия, метеоризм, анорекция, абдоминал оғриқ; кам ҳолларда – гастрит, меъда-ичак қон кетишлари, қонли қусиш, мелена, қонли диарея, меъда ва ичак яралари, улар қон кетиши ёки перфорация билан кечиши мумкин; жуда кам ҳолларда – колит (шу жумладан геморрагик колит, носпецифик ярали колит ёки Крон касаллигини зўрайиши), қабзият, стоматит, глоссит, қизилўнгачни шикастланиши, ичакнинг диафрагмасимон стриктуралари, панкреатит. Гепатобилиар бузилишлар: тез-тез – трансаминазаларнинг юқори даражаси; кам ҳолларда – гепатит, сариқлик, жигар дисфункцияси; жуда кам ҳолларда – яшин тезлигидаги гепатит, жигар некрози, жигар етишмовчилиги. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар: тез-тез – тошма; кам ҳолларда – эшакеми; жуда кам ҳолларда – буллёз тошма, экзема, эритема, кўпшаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми (токсик эпидермал некролиз), эксфолиатив дерматит, сочларни тўкилиши, фотосезувчанлик реакциялари, пурпура, шу жумладан аллергик пурпура, қичима. Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – организмда суюқликни тутилиши, шишлар, артериал гипертензия; жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протинурия, интерстициал нефрит, нефротик синдром, некротик папиллит. Клиник тадқиқолтларнинг натижалари ва эпидемиологик маълумотлар шуни кўрсатадики, диклофенак натрийни қўллаш, айниқса катта дозаларда (суткада 150 мг) ва узоқ вақт давомида қўлланилиши артериал тромбоэмболик кўринишларни (масалан, миокард инфаркти ёки импульс) пайдо бўлишини юқори хавфи билан бирга кечади.

препаратнинг таъсир этувчи ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;анамнезда бронхоспазм, ўткир ринит, назал полипоз, эшакеми каби, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) билан боғлиқ аллергик касалликларнинг мавжудлиги;зўрайиш давридаги меъда ва/ёки ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги ва меъда-ичак қон кетишлари;ичакнинг яллиғланиш касаллиги, масалан Крон касаллиги ёки ярали колит;оғир юрак етишмовчилиги (Ню-Ёрк кардиологик ассоциацияси таснифи бўйича ИИИ-ИВ синфи);оғир жигар етишмовчилиги (жигар циррози асцит билан бирга);оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин);коронар шунтлаш (ёки сунъий қон айланиш аппарати ишлатилганидан кейин) операциясидан кейинги оғриқ синдромини даволашда қўллаш мумкин эмас.

Диклофенак ретард ва/ёки диклофенакнинг бошқа препаратлари қўлланганида қуйидаги ўзаро таъсирлар кузатилиши мумкин. Литий, дигоксин Бу препаратлар билан бир вақтда қўлланганида диклофенак қон плазмасида литий ва дигоксиннинг концентрациясини ошириши мумкин. Қон зардобида литий ва дигоксиннинг даражасини назорат қилиш керак. Диуретиклар ва бошқа антигипертензив препаратлар Бошқа НЯҚП каби диклофенак натрийни диуретиклар ёки антигипертензив препаратлар (масалан, бета-блокаторлар, ангиотензин айлантирувчи фермент [ААФ] ингибиторлари) билан бир вақтда қабул қилиш, бу препаратларнинг антигипертензив самарасини пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай мажмуаларни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, ва бу пациентларда, айниқса кекса ёшли, артериал босимни назорат қилиш керак. Пациентлар керакли миқдорда суюқлик қабул қилишлари керак ва йўлдош даволашнинг бошида ва даволашни ўтказиш давомида, нефротокцикликнинг ёшга боғлиқ хавфини ҳисобга олиб, айниқса диуретиклар ва ААФ ингибиторларини қабул қилиш ҳолида, вақти-вақти билан буйраклар фаолиятини назорат қилиш тавсия қилинади. Препаратни калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда қўллаш гиперкалиемияга олиб келиши мумкинлиги туфайли, қон зардобида калийнинг даражасини назорат қилиш керак. Бошқа НЯҚП ва кортикостероидлар. Диклофенакни турли тизимли НЯҚП ёки глюкокортикостероидлар билан бир вақтда қўллаш, меъда-ичак йўллари томонидан нохуш ножўя самараларни ривожланишига ёрдам бериши мумкин. Антикоагулянтлар ва антитромботик препаратлар. Диклофенак натрийни антикоагулянтлар ва антитромботик препаратлар билан эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади, чунки уларни мажмуада қўллаш қон кетиши хавфини ошириши мумкин. Гарчи клиник тадқиқотлар диклофенакни антикоагулянтларнинг самарасига таъсирини аниқламаган бўлсада, диклофенак ва антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилган пациентларда геморрагик асоратларнинг хавфи ҳақида алоҳида хабарлар тушган. Шу боисдан бундай пациентларни синчиклаб кузатиш тавсия қилинади. Серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ). Тизимли НЯҚП ва СҚҚОСИ ни бир вақтда қўллаш меъда-ичак қон кетишлар хавфини ошириши мумкин. Диабетга қарши препаратлар. Клиник тадқиқотлар диклофенак натрийни перорал гипогликемик препаратлар билан бирга, бунда уларнинг клиник самарасига таъсир қилмасдан, буюриш мумкин. Лекин диклофенак натрий буюрилганидан кейин гипогликемик ва гипергликемик, реакциялар ҳақида алоҳида хабарлар тушган, улар гипогликемик препаратларнинг дозаларини ўзгартиришни талаб қилган. Шу боисдан бундай мажмуавий даволаш фонида қонда қанднинг даражасини назорат қилиш тавсия этилади. Метотрексат. Метотрексатни қўллашдан олдин ва кейин 24 соат давомида НЯҚП эҳтиёткорлик билан буюриш тавсия қилинади, чунки қонда метотрексатнинг концентрацияси ва унинг токциклиги ошиши мумкин. Циклоспорин ва такролимус. Диклофенак натрий ва бошқа НЯҚП ўзининг буйрак простагландинларига таъсири туфайли циклоспорин ва такролимуснинг нефротокциклинини оширишлари мумкин. Шунинг муносабати билан циклоспорин ёки такролимус олмаётган пациентларга қараганда камроқ дозаларда буюриш керак. Хинолон антибиотиклари. Тиришишларни ривожланиши тўғрисида алоҳида хабарлари бор, улар эҳтимол хинолонлар ва НЯҚП бир вақтда қўллашнинг натижаси бўлгандир. Колестипол ва холестирамин. Диклофенак ва колестипол ёки холестираминни бир вақтда қўллаш диклофенакни сўрилишини мувофиқ тахминан 30% ва 60% га пасайтиради. Препаратларни бир неча соатлик интервал билан қабул қилиш керак. Дори воситаларини метаболизмида иштирок этувчи ферментларни рағбатлантирувчи препаратлар. Ферментларни рағбатлантирувчи препаратлар, масалан, рифампицин, карбамазепин, фенитоин, далачой (Ҳйпериcум перфоратум) ва бошқа препаратлар назарий қон плазмасида диклофенакнинг концентрациясини камайтириши мумкин.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан даволашда меъда-ичак йўлларида яралар, қон кетиши ва перфорация пайдо бўлиши мумкин, бунда анамнезда огоҳлантирувчи белгилар ёки жиддий меъда-ичак кўринишлари бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Бошқа НЯҚП каби диклофенак натрий ҳам жиддий, юрак-қон томир тромботик кўринишлар, миокард инфаркти ва импульси пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин. Клиник тасдиқланган юрак ишемик касаллиги, цереброваскуляр патология, периферик артерияларнинг облитериясига олиб келувчи атеросклерози каби касалликларда ёки хавф гуруҳига кирувчи пациентларда (масалан, артериал гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет бўлганида, чекишда) диклофенакни фақат мумкин бўлган хавфларни ва бундай даволашнинг афзалликларини синчиклаб таҳлил қилинганидан кейин қўллаш керак. Хавфни камайтириш учун иложи борича қисқа вақт давомида даволаш учун минимал самарали дозани ишлатиш керак. Диклофенак ретард препаратини тизимли НЯҚП билан, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари билан қўллашдан сақланиш керак, чунки бунда қандай бўлмасин синергик фойда бўлмайди ва қўшимча ножўя самаралари ривожланиши мумкин. Жуда кам ҳолларда НЯҚП ни қўллаш билан боғлиқ бўлган тери томонидан жиддий реакциялар, шу жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз кузатилиши мумкин. Пациентларда бундай реакцияларнинг пайдо бўлишининг энг юқори хавфи даволаш курсининг бошида бўлади, кўпчилик ҳолларда бу реакцияларни пайдо бўлиши даволашнинг биринчи ойида юз беради. Терида тошмалар пайдо бўлишининг, шиллиқ қаватларни шикастланишининг ёки ўта юқори сезувчанликнинг қандай бўлмасин бошқа биринчи белгиларида диклофенак ретардни бекор қилиш керак. Фармакодинамик хусусиятлари туфайли, ностероид яллиғланишга қарши воситалар инфекциянинг белгилари ва симптомларини яшириши мумкин. Овқат ҳазм қилиш йўлларига таъсири. Диклофенак натрийни меъда-ичак касалликларининг белгилари ёки меъда ёки ичак яраси бўлган, анамнезида меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) қон кетиши ёки меъда перфорацияси бўлган пациентларга тиббий назорат остида ва эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Анамнезида меъда-ичак яраси бўлган пациентларга, айниқса қон кетиши ёки меъда перфорация билан асоратланган, шунингдек кекса шахсларда НЯҚП дозалари оширилганда, меъда-ичак қон кетишларининг хавфи юқори бўлади. Анамнезида меъда яраси, айниқса қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган беморларда, шунингдек кекса ёшли шахсларда, соғлиғи ёмонлашган ёки тана вазни кам бўлган пациентларда, меъда-ичак бузилишлари хавфини камайтириш учун, препаратни минимал самарали дозада иложи борича қисқа вақт даврида буюриш керак. Бундай пациентларда, шунингдек мунтазам кичик дозаларда ацетилсалицил кислотаси ёки овқат ҳазм қилиш йўлларига нохуш таъсир кўрсатувчи бошқа дори воситаларини қабул қилаётган пациентларга меъда шиллиқ қаватини ҳимоя қилиш хусусиятига эга бўлган дори воситалари (масалан, протон помпаси ингибиторлари ёки мизопростол) билан мажмуавий даволашни буюриш мақсадга мувофиқдир. Кекса пациентларда НЯҚП билан даволаш янада жиддийроқ оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун бундай пациентлар ўзларининг даволовчи шифокорларига меъда-ичак йўллари томонидан ҳар қандай ғайриоддий симптомлар ҳақида хабар беришлари керак. Агар диклофенак ретардни қўллаш фонида пациентларда меъда-ичакдан қон кетиши ёки меъда-ичак йўлларида яра ривожланса, препаратни қабул қилинишини бекор қилиш керак. Бронхиал астмаси бўлган беморларда қўллашнинг ўзига хослиги. Бронхиал астмаси, мавсумий аллергик ринитлари, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари ёки респиратор йўлларининг сурункали инфекциялари (айниқса, агарда улар аллергик ринитнинг симптоматикасини эслатувчи белгилари билан ассоциацияланган бўлса) бўлган пациентларда бошқа пациентларга қараганда НЯҚП қабул қилишга астманинг зўрайиши (аналгетикларни ўзлаштираолмаслик, лейкотриен астмаси, аспиринли астма) каби реакциялар учрайди. Бу шунингдек бошқа моддаларга, масалан тери тошмаси, қичишиш ёки эшакеми кўринишидаги аллергияси бўлган пациентларга ҳам тааллуқлидир. Диклофенак натрийни бронхиал астмаси бўлган беморларда қўллашда алоҳида эҳтиёткорлик талаб этилади, чунки бунда астманинг белгилари зўрайиши мумкин. Гематологик кўрсаткичларга таъсири. НЯҚП тромбоцитлар агрегациясини вақтинчалик сусайтириши мумкинлиги туфайли, бошқа НЯҚП каби диклофенак натрийни узоқ муддат буюришда, гемотологик кўрсаткичларни назорат қилиш керак. Гемостази бузилган беморларни даволаш шифокор назорати остида ўтказилиши керак. Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда қўллашнинг ўзига хослиги. Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга диклофенак натрий буюрилганида синчиклаб тиббий назорат керак, чунки препаратни қабул қилиш фонида жигар касалликларининг симптомлари ёмонлашиши мумкин. НЯҚП билан даволаш фонида қондаги бир ёки бир неча жигар ферментларининг даражаси ошиши мумкин. Бундай ўзгаришлар камдан-кам клиник белгилар билан бирга кечади. Кўпчилик бундай ҳолларда бу кўрсаткичларни ўсиши чегара қийматлар доирасидан чиқмайди. Кўпинча (2,5% ҳолларда) бу кўрсаткичлар меъёрдан ортиқ (>3 дан < 8 gacha x me’yorning yuqori chegarasi) o‘rtacha oshishi aniqlangan, shu vaqtning o‘zida bu fermentlar darajasini ahamiyatli oshishining tez-tezligi (>8 х меъёрнинг юқори чегараси) тахминан 1% ни ташкил қилган. 0,5% пациентларда жигар ферментларининг даражасини ошишидан ташқари, жигарни клиник манифестли шикастланиши ривожланган. Одатда препарат бекор қилинганидан кейин бу кўрсаткичларнинг даражаси меъёр қийматларига қайтади. Агар препаратни қабул қилишда жигар фаолияти сақланиб қолса ёки ёмонлашса ёки жигар касалликларининг (масалан, гепатитнинг) клиник белгилари ва симптомлари пайдо бўлса, унда диклофенак натрийни бекор қилиш керак. Диклофенак ретардни жигар порфирияси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки препарат порфирия хуружларини қўзғатиши мумкин. Юрак ва буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда препаратни қўллашнинг ўзига хослиги. Простагландинлар буйракларда қон айланишини тутиб туришида муҳим рицарь ўйнайди; НЯҚП нинг катта дозалари билан узоқ муддат даволаш кўпинча шишлар ва артериал гипертензия ривожланишини белгилайди (1 дан 10% гача бўлган ҳолларда). Юрак ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган беморлар; анамнезида артериал гипертензия бўлган пациентлар; кекса ёшли шахслар; диуретиклар ва ААФ ингибиторларини қабул қилаётган пациентлар; буйракларнинг фаолиятига яққол таъсирга эга гиповолиемиянинг юқори хавфига эга бўлган шахслар; маълум бир сабабга кўра, масалан жиддий хирургик аралашувларда операция олди ёки ундан кейинги даврда ҳужайрадан ташқари суюқлик ҳажмини аҳамиятли пасайиши бўлган пациентлар алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак. Агар диклофенак натрий бундай пациентлар томонидан қабул қилинса, эҳтиёткорлик мақсадида буйрак фаолиятининг ҳолатини назорат қилиш тавсия этилади. Одатда препарат бекор қилинганидан кейин пациентнинг ҳолати аввалгига қайтади.

Простагландинлар синтезини сусайиши ҳомиладорлик ва/ёки ҳомиланинг эмбриофетал ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотлар ҳомиладорликнинг бошланғич даврида простагландинлар синтезининг ингибиторини қўллаш, ҳомилани муддатига етказмаслик, юрак нуқсонларини ривожланиши ва гастрошизиснинг юқори хавфини кўрсатади. Препаратнинг дозаси ва даволашнинг давомийлиги ошганида бу хавф ошади деб ҳисобланади. Агар бунга мутлоқ зарурат бўлмаса, диклофенак натрийни ҳомиладорликнинг И ва ИИ уч ойликларида қўллаш мумкин эмас. Агар диклофенак натрийни ҳомиладор бўлмоқчи бўлган ёки ҳомиладорликнинг И ва ИИ уч ойликларидаги аёллар қабул қилаётган бўлса, препаратнинг дозаси минимал, даволашнинг муддати эса имкони борича қисқа бўлиши керак. Диклофенак натрийни ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлиги вақтида қўллаш мумкин эмас, чунки барча простагландинлар синтезининг ингибиторлари қуйидаги хусусиятларга эга: – ҳомилани қуйидаги хавфларга дучор қилиши: – кардиопулмонал заҳарлилик (артериал йўлнинг барвақт ёпилиши ва ўпка гипертензиясини ривожланиши билан); – сув камлиги билан кечувчи буйрак етишмовчилигигача ривожланувчи буйрак дисфункцияси. – она ва болани қуйидаги хавфларга дучор қилиши: – узоқ муддатли қон кетиши мумкин – препаратнинг жуда кам дозаларини қабул қилиш фонида ҳам намоён бўлиши мумкин бўлган тромбоцитлар агрегациясини ингибирланиши билан боғлиқ бўлган самара; – туғруқни кечикиши ёки унинг муддатини узайишига олиб келувчи бачадон мушакларини қисқаришини ингибирланиши.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Диклофенак натрийнинг дозасини ошириб юборилишининг типик клиник симптомлари маълум эмас. Доза ошириб юборилган ҳолларда қусиш, меъда-ичак қон кетиши, диарея, бош айланиши, қулоқларда шовқин ёки тиришишлар пайдо бўлиши мумкин. Жиддий заҳарланиш ҳолларида ўткир буйрак етишмовчилиги ва жигарни шикастланиши юз бериши мумкин. Даволаш. Артериал гипотензия, буйрак етишмовчилиги, тиришиш, меъда-ичак йўллари шиллиқ пардаларини таъсирланиши ва нафасни сусайиши каби асоратлар юз берган ҳолларда тутиб турувчи ва симптоматик даволаш кўрсатилган. Специфик даволаш, масалан жадаллаштирилган диурез, гемодиализ ёки гемоперфузия НЯҚП чиқарилишида, бу препаратларни плазма оқсиллари билан боғланиш даражасининг юқорилигини ва экстенсив метаболизмни ҳисобга олиб, катта аҳамият касб этмайди. Препаратнинг потенциал токсик дозасини қабул қилиш натижасидаги дозани ошириб юбориш ҳолларида фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш керак. Агар дозани ошириб юбориш ҳаёт учун потенциал хавф туғдирувчи дозани қабул қилиш натижасида юзага келган бўлса, меъдани тозалаш керак (қусишни чақириш ёки меъдани ювиш).

Рецепт бўйича

Таъсири узайтирилган капсулалар 100 мгдан. 10 капсулан 1, 2, 3 контур-уяли ўрамларда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.