Диклофенак Офталмикрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: диклофенак натрий –1,0 мг; ёрдамчи моддалар: борат кислотаси – 16,0 мг, сорбин кислотаси – 2,0 мг, полиоксил 35 канакунжут мойи 0,6 мг, трометамол – 2,8 мг, динатрий эдетати – 1,0 мг, инекция учун сув – 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

диклофенак

Препаратнинг савдо номи:

Диклофенак Офталмик

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

кўз томчилари

тиниқ рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

ностероид яллиғланишга қарши восита.

S01BC03

Диклофенак қуён кўзларига инстилляциясидан кейин конъюнктива ва шох пардадаги чўққи концентрациясига 30 минутдан кейин эришилган. Диклофенак инстилляциясида тизимли қон оқимига сўрилади. Бироқ, қонда эришиладиган миқдорда аниқланиш чегарасидан аҳамиятли даражада паст ва клиник аҳамиятга эга эмас. Препарат организмдан тез чиқарилади, тўлиқ чиқарилиши 6 соатдан кейин кузатилади.

– Катаракта юзасидан операция вақтида миозни ингибиция қилиш. – Катаракта олиб ташланганидан сўнг ва кўз соққасидаги бошқа жарроҳлик аралашувларидан (фоторефракцион кератектомия, радикал кератотомия, аргон-лазерли трабулопластика, ғилайлик юзасидан операция) сўнг операциядан кейинги даврдаги яллиғланиш жараёнини олдини олиш ва оғриқ синдроми ва дискомфортни камайтириш. – Кўз соққага ўтмаган жароҳатларда посттравматик яллиғланиш жараёни ва оғриқни даволаш (маҳаллий инфекцияга қарши даволашга қўшимча сифатида). – Мавсумий аллергик конъюнтивитнинг сипмтомларини енгиллаштириш учун қўлланади.

Кўриш аъзоси томонидан: тез-тез – кўзларнинг кузсиз/ўртача таъсирланиши билан ўтувчи кўзларда оғриқ, ачишиш ҳисси; кам ҳолларда – кўзларни қичиши, қизариши, препаратни томчилаттгандан кейин бирданига кўришни хиралашиши; аллергик реакциялар (конъюнктива гиперемияси, аллергик конъюнктивит, қовоқни қизариши, шиши ва қичишиши). Тез-тез ишлатилганида нуқтали кератитни ва шох пардани бошқа шикастланишлари ривожланиши мумкин. Шох парданинг шикастланишини ривожланиш хавфи бўлган пациентларда (инфекцион касалликлар, ревматоид артритда кортикостероидлар қўлланилганида)  кам ҳолларда препарат узоқ муддат қўлланганида ярали ва нуқтали кератит, шох пардани юпқалашиши, шох парданинг эпителиясини нуқсонлари, шох парданинг шиши каби кўришга хавф солувчи асоратлар ривожланиши мумкин. Тизимли реакциялар: кам ҳолларда – аллергик реакциялар (эшакеми, қичишиш, тошма, экзема, эритема, йўтал, ринит).

Диклофенак ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорликни ИИИ уч ойлиги. Бошқа НЯҚВ лар каби ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа простагландинсинтетаза ингибиторлари бронхиал астма хуружлари, эшакеми ёки ўткир ринитни ривожланиши чақириладиган пациентларда диклофенакни қўллаш мумкин эмас.

Контакт линзаларидан фойдаланувчи пациентлар препаратни фақат линзаларни ечгандан сўнггина қўллашлари ва препаратни томизгандан сўнг фақат 15 минутдан кейингина уларни тақишлари мумкин. НЯҚВ, шу жумладан диклофенакни ҳам яллиғланишга қарши таъсири кўзларда инфекцион жараёнларни ташҳисотини қийинлаштириши мумкин. Инфекциялар мавжуд бўлганида ёки уларнинг ривожланишини потенциал хавфи бўлганида мувофиқ антибактериал даволашни ўтказиш зарур. Препаратни қабул қилувчи пациентларда, қоннинг ивувчанлигини пасайиши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Бироқ, назарий олганда, препарат қоннинг ивувчанлигини пасайтирувчи дори воситалари билан бирга қўлланганида ёки қоннинг ивувчанлигини пасайиши бўлган пациентларда қон ҳосил бўлиш вақтини узайтириши мумкин. Препаратни глюкокортикостероидларни сақловчи офталмологик препаратлар билан бирга қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Тизимли сўрилишни камайтириш учун инстилляциядан кейин дарҳол кўз ёши оқимини босиш керак.

Препаратни ҳомиладорликнинг И ва ИИ уч ойлигида, агар она учун потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин. Ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлигида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Эмизувчи оналарда препарат қўлланилганда эмизишни тўхтатиш керак.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-300С ҳароратда сақлансин.

Қўллаш усулига амал қилинганида дозани ошириб юборилиш мумкин эмас. Препарат тўсатдан ичга қабул қилинганда дозани ошириб юборилиши кузатилмайди, чунки 10 мл эритмада 10 мг диклофенак (катталар учун максимал перорал суткалик дозасидан ≈ 6%). Аҳволи ёмонлашган ёки аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Рецепт бўйича

10 мл дан полиетилен флакон-томчилагичларда.

2 йил. Очилгандан кейин флакон ичидагиси бир ой давомида ишлатилсин.