Диклофенак ЛПрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: диклофенак натрий – 75 мг; ёрдамчи моддалар: пропиленгликол – 0,9 мг, этил спирти – 0,45 мл, полисорбат 80 – 0,015 мл, трилон Б – 1,5 мг, сувсиз натрий сулфити – 1,5 мг, инекция учун сув 3 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

диклофенак

Препаратнинг савдо номи:

Диклофенак-ЛП

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Дори шакли:

инекция учун эритма 75 мг/3 мл

тиниқ, рангсиз суюқлик.

ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

M01AB05

Мушак ичига (м/и) юборилганида плазмадаги чўққи концентрациясига 10-20 минутдан кейин эришилади. Юборилган препаратнинг 99% қондаги оқсиллар билан боғланади. Диклофенак тўқималар ва синовиал суюқлигига яхши ўтади, ундаги чўққи концентрацияси юборилганидан сўнг 4 соат ўтгач кузатилади. Диклофенакнинг 35% аҳлат билан метаболитлар кўринишида чиқарилади, 65% жигарда метаболизмга учрайди ва фаол бўлмаган метаболитлар кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 2 соат, синовиал суюқликдан – 3-6 соатни ташкил қилади.

Ўткир оғриқ синдромини бартараф қилиш учун қуйидаги ҳолатларда қўлланади: ўткир ревматизм;ревматоид артрит;анкилозловчи спондилит (Бехтерев касаллиги);артрозлар;спондилоартрозлар;невралгия;миалгия;жароҳатлардан кейинги ва операциялардан кейинги оғриқлар;буйрак ва жигар санчиқлари.

Препарат одатда даволашнинг бошида м/и 75 мг дозада (1 ампула) суткада бир марта ёки максимал 150 мг (2 ампула) фақат катталарга ва фақат тез терапевтик самарани олиш керак бўлган ҳолларда қўлланади. Одатда препаратнинг инекциялари 1-5 кун давомида буюрилади. Даволашни давом эттириш зарурати туғилганда таблеткалар, капсулалар ёки суппозиторийларни қўллашга ўтилади. М/и инекцияларни препаратни ичга ёки ректал қўллаш билан бирга қўшиб олиб бориш мумкин, бунда максимал суткалик доза 150 мг дан ошмаслиги керак.

Пайдо бўладиган ножўя самаралар индивидуал сезувчанлик, қўлланаётган дозанинг катталиги ва даволаш давомийлигига боғлиқ. Меъда-ичак йўллари ва сийдик-чиқариш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқлар, анорекция, метеоризм, қабзият, ич кетиши, ҳатто қон кетиши билан кечувчи эрозив гастритлар; трансаминазалар даражасини ошиши, дори гепатити, панкреатит, интерстициал нефрит. Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, дезориентация, қўзғалиш, уйқусизлик, таъсирчанлик, толиқиш, асептик менингит. Тери томонидан: экзантема, эритема, экзема, гиперемия, кўп шаклли эритема, Лаелл синдроми, Стивенс-Джонсон синдроми, эритродермия, фотосенсибилизация. Нафас тизими томонидан: бронхоспазм. Қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз. Маҳаллий: юбориш жойида ачишиш, инфилтрат ҳосил бўлиши, ёғ тўқимасининг некрози. Бошқалар: суюқликни тутилиши, шишлар, артериал босимни ошиши (АБ), тизимли анафилактик реакциялар, шу жумладан шок.

Диклофенак ёки препаратнинг бошқа компонентларига, аспирин ёки бошқа НЯҚВ (“аспирин астмаси”) юқори сезувчанлик; қон манзарасини номаълум генезли бузилиши; меъда ва 12 бармоқли ичакнинг яра касаллиги; ичакнинг зўрайиш босқичидаги деструктив-яллиғланиш касалликлари; ҳомиладорлик; лактация даври (эмизишдан воз кечиш керак); болалар ва ўсмирларда (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Препарат юқори дозаларда қўллаганида бош айланиши ва чарчоқлик ҳисси каби ножўя кўринишлар пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, айрим ҳолларда ателье ёки бошқа конферансьеларни бошқариш қобилияти издан чиқади. Бу кўринишлар алкоголни бир вақтда қабул қилинганида кучаяди. Қуйидаги ҳолатларда препаратни шифокорнинг қатъий кузатуви остида фойда/хавф нисбати синчиклаб баҳолагандан кейин қўллаш мумкин: индуцияланган порфирияда;тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқиманинг бошқа тизимли касалликларида. Препарат қуйидагиларда эҳтиёткорлик билан ва шифокор назорати остида буюрилади: анамнезидаги меъда-ичак йўлларининг касалликларида (ярали колитлар, Крон касаллиги);буйрак ва жигар функциясининг оғир бузилишларида;юқори артериал босимида ва/ёки юрак етишмовчилигида;бронхиал астмада, аллергик тумовда, бурун шиллиқ қаватининг полипларида, астма хуружи пайдо бўлиш хавфи туфайли нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликларида, Квинке шишида ёки уртикарийларда;оғир жарроҳлик аралашувларидан кейин дарҳол;кексаларда. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: клиник манзараси марказий нерв тизими томонидан бўлган бузилишлар (бош оғриғи, бош айланиши, юқори қўзғалувчанлик, юқори тиришиш тайёргарлиги билан кечувчи гипервентиляция кўринишлари, болаларда-миоклоник тиришишлар) ва меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш) билан белгиланади. Меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари ва/ёки жигар ва буйракларнинг функциясини бузилишлари пайдо бўлиши мумкин. Даволаш: махсус антидоти мавжуд эмас. Дозани ошириб юбориш холларида жиддий тиббий парвариш ва симптоматик даволаш ўтказилиши лозим.

Рецепт бўйича

инекция учун эритма 75 мг/3мл, 3 мл дан ампулаларда.

3 йил.