Сиртга.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат терига кунига 2-3 марта суртилади ва бироз ишқалаб сингдирилади.
Препаратнинг керакли миқдори оғриқли соҳанинг ўлчамига боғлиқ.
Препаратнинг бир марталик дозаси – 5 г гача (тубани оғзи тўлиқ очилишида тахминан 10 см).
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга кўпи билан кунига 2 марта қўлланади, препаратнинг бир марталик дозаси 3 г гача (тубанинг оғзи тўлиқ очилишида тахминан 6 см).
Препарат қўйилганидан кейин қўлларни ювиш керак.
Даволашнинг давомийлиги кўрсатмалар ва аниқланган самарага боғлиқ.
Препарат 2 ҳафта ишлатилганидан кейин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Диклофенакка ёки препаратнинг бошқа компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВга юқори сезувчанлик, бронхообструкция, ринитнинг хуружлари тўғрисидаги анамнестик маълумотлар, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ қабул қилинганидан кейинги эшакеми, ҳомиладорлик (ИИИ уч ойлиги), лактация даври, болалик ёши (6 ёшгача), қўйиш мўлжалланган жойлардаги тери қопламларининг бутунлигини бузилиши.
Эҳтиёткорлик билан.
Жигар порфирияси (зўрайиши), меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари, жигар ва буйрак фаолиятини оғир даражали бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги, бронхиал астма, қон ивишини бузилишлари (шу жумладан гемофилия, қон кетиш вақтини узайиши, қон кетишларига мойиллик), кексалик ёши, ҳомиладорликнинг И ва ИИ уч ойлиги.
Препарат фотосенсибилизацияни чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.
Бошқа дори препаратлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари таърифланмаган.
Суртмани очиқ жароҳатларга тушишига йўл қўймасдан, фақат шикастланган терига қўйиш керак.
Қўйилганидан кейин окклюзион боғловларни қўйиш мумкин эмас.
Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак.
Препаратнинг катта миқдори узоқ вақт ишлатилганида НЯҚВ га хос бўлган тизимли ножўя таъсирларни пайдо бўлишини истисно қилиб бўлмайди.
Диклофенакнинг бошқа дори шакллари билан бирга ишлатилганида, бу дори воситасининг максимал суткалик дозасини ҳисобга олиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Препаратни лактация даврида қўллаш тажрибаси йўқ.
И ва ИИ уч ойликларида фақат шифокор билан маслаҳатлашганидан кейин ишлатиш мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ жойда, 8 дан 15оС гача ҳароратда.
Музлатишга йўл қўйилмайди.
Сиртга қўлланганида препаратнинг фаол компонентларини жуда паст тизимли сўрилиши, деярли дозани ошириб юборилишини бўлмаслигини англатади.
Суртманинг катта миқдори (20 г дан кўпроқ) тасодифан ютиб юборилганида, НЯҚВ га хос бўлган тизимли нохуш реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
Меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш керак.
Рецепциз
Сиртга қўллаш учун 1% ли суртма.
30 г дан алюминий тубаларда.
Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.