Маҳаллий реакциялар: маҳаллий таъсирланиш, қон аралашган шилимшиқли ажралмалар, ич келишида оғриқ; маҳаллий аллергик реакциялар; Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия, метеоризм, анорекция; аминазаларининг фаоллигини ошиши; кам ҳолларда – гастрит, меъда-ичак қон кетишлари (қонли қусиш, мелена, қон аралашган диарея), қон кетиши ёки перфорация билан бирга кечувчи ёки кечмайдиган меъда ва ичак яраси; гепатит, сариқлик, жигар фаолиятини бузилиши; алоҳида ҳолларда – афтоз стоматит, глоссит, эзофагит, ичакда диафрагмасимон стриктураларнинг ҳосил бўлиши, носпецифик геморрагик колит, носпецифик ярали колит ёки Крон касаллигини зўрайиши каби ичакнинг пастки бўлимлари томонидан бузилишлар, қабзият, панкреатит, яшин тезлигидаги гепатит, проктит, геморройни зўрайиши.
Нерв тизими томонидан: баъзида бош оғриғи, бош айланиши; уйқучанлик; алоҳида ҳолларда – сезувчанликни бузилиши, шу жумладан парестезиялар, хотирани бузилиши, тремор, тиришишлар, хавотирлик, цереброваскуляр бузилишлар, уйқусизлик, таъсирчанлик, депрессия, хавотирликни ҳис қилиш, тунги даҳшатлар, руҳий бузилишлар, асептик менингит.
Сезги аъзолари томонидан: алоҳида ҳолларда – кўришни бузилиши (кўришнинг ноаниқлиги, диплопия), эшитишни бузилиши, қулоқларда шовқин, таъм сезишни бузилиши.
Тери қопламалари томонидан: тери тошмаси; кам ҳолларда – эшакеми; алоҳида ҳолларда – буллёз тошмалар, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми (ўткир токсик эпидермал некролиз, эритродермия (эксфолиатив дерматит), қичишиш, сочларни тўкилиши, фотосенсибилизация; пурпура, шу жумладан аллергик.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протеинурия, интерстициал нефрит, нефротик синдром, папилляр некроз.
Қон яратиш тизими томонидан: алоҳида ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, гемолитик ва апластик анемия, агранулоцитоз.
Аллергик реакциялар: кам – яққол бронхоспазм, тизимли анафилактик/анафилактоид реакциялар, шу жумладан гипотензия ва шок; ангионевротик шиш (шу жумладан юз шиши).
Юрак-қон томир тизими томонидан: алоҳида ҳолларда – юрак уриши, кўкракда оғриқ, артериал гипертензия, васкулит, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти.
Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – бронхиал астма (шу жумладан, ҳансираш); жуда кам ҳолларда – пневмонит.
Бошқалар: шишлар, гипергликемия.