Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорекция, дискомфорт ҳисси (эпигастрия соҳасида оғриқлар ва спазмлар), метеоризм, иштаҳанинг пасайиши.
Кам: қон кетиши, тешилиш билан асоратланган меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, афтозли стоматит, эзофагит.
Алоҳида ҳолларда носпецифик ярали колит, Крон касаллиги; Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, юқори чарчоқлик.
Кам ҳолларда: ҳис қилишни ёки кўришнинг бузилиши (ёйилган кўриш, диплопия), қулоқларни шанғиллаши, таъсирчанлик, тиришишлар, уйқуни бузилиши, депрессия, ҳаяжонланиш ҳисси, руҳий бузилишлар; Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми.
Буллез тошмалар, экзема, эритродермия, сочларнинг тўкилиши, фотосенсибилизация бўлиши мумкин; Жигар фаолияти томонидан: жигар фаолиятининг бузилиши, шу жумладан гепатит (сариқлик ёки сариқликсиз); Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия; Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия кўкрак қафаси соҳасида оғриқлар, артериал гипертензиянинг пайдо бўлишини якка ҳоллари, юрак етишмовчилиги аниқланган; Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: кам: бронхиал астма хуружлари, тизимли анафилактик (анафилактоид) реакциялар.