Диклофаст Неорецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Диклофенак натрий – 25 мг. Ёрдамчи моддалар: натрий метабисулфити, пропиленгликол, бензил спирти, маннитол, 10% натрий гидроксиди эритмаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Диклофенак натрий.

Препаратнинг савдо номи:

Диклофаст Нео

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Рангсиз, тиниқ эритма.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

M01AB05

Мушак ичига (м/и) юборилганида плазмадаги концентрациясининг чўққисига 10-20 минутдан кейин эришилади. Юборилган препаратнинг 99% қон оқсиллари билан боғланади. Диклофенак тўқималар ва синовиал суюқлигига яхши ўтади. Синовиал суюқлигида диклофенак концентрациясининг чўққиси юборилганидан сўнг 4 соат ўтгач кузатилади. диклофенакни 35% аҳлат билан метаболитлари шаклида чиқарилади, 65% жигарда метаболизмга учрайди ва фаол бўлмаган метаболитлари шаклида буйраклар орқали чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 2 соат, синовиал суюқлигидан эса – 4-6 соатни ташкил этади.

Ўткир оғриқ синдромини бартараф этиш учун: – ўткир ревматизм; – ревматоид артрит; – анкилозловчи спондилит (Бехтерев касаллиги); – артрозлар; – спондилоартрозлар; – невралгия; – миалгия; – жароҳатлардан кейинги ва операциялардан кейинги оғриқлар; – буйрак ва жигар санчиқларида қўлланади.

Препарат одатда даволаниш бошида м/и 75 мг дозада (1 ампула) суткада бир марта ёки максимал 150 мг (2 ампула), фақат катталарга ва фақат тез терапевтик самарасини олиш керак бўлган ҳолларда қўлланади. Одатда препарат инекциялари 1-5 кун давомида буюрилади. Даволашни давом эттириш керак бўлганида таблеткалар, капсулалар ёки суппозиторийларни қабул қилишга ўтилади. Мушак ичига инекцияларни препаратни ичга ёки ректал қўллаш билан бирга қўшиб олиб бориш мумкин, бунда максимал суткалик доза 150 мг дан ошмаслиги керак.

Пайдо бўладиган ножўя таъсирлари шахсий сезувчанлик, қўлланаётган дозанинг катталиги ва даволаш давомийлигига боғлиқ. Меъда-ичак йўллари ва сийдик-чиқариш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқлар, анорекция, метеоризм, қабзият, ич кетиши, ҳатто эрозивгача бўлган қон кетиши билан гастритлар; трансаминазалар даражасини ошиши, дорили гепатит, панкреатит, интерстициал нефрит. Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, дезориентация, қўзғалиш, уйқусизлик, таъсирчанлик, толиқиш, асептик менингит. Тери томонидан: экзантема, эритема, экзема, гиперемия, кўп шаклли эритема, Лаелл синдроми, Стивенс-Джонсон синдроми, эритродермия, фотосенсибилизация. Нафас тизими томонидан: бронхоспазм. Қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз. Маҳаллий: юбориш жойида ачишиш, инфилтрат ҳосил бўлиши, ёғ тўқимасининг некрози. Бошқалар: суюқликни тутилиши, шишлар, артериал босимни кўтарилиши (АБ), тизимли анафилактик реакциялар, шу жумладан шок кузатилиши мумкин.

Диклофенак ва препаратнинг компонентларига, аспирин ва бошқа НЯҚВ (“аспирин астмаси”) юқори сезувчанлик; номаълум генезли қон манзарасининг бузилиши; меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги; зўрайиш босқичидаги ичакнинг деструктив-яллиғланиш касалликлари; ҳомиладорлик; лактация даври (эмизишдан воз кечиш керак); болалар ва ўсмирларда (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Препарат қуйидаги воситалар билан бир вақтда қабул қилинганида: – дигоксин, фенитоин ёки литий препаратлари билан – плазмада бу дори воситаларининг миқдори ошиши мумкин; – диуретиклар ва гипотензив воситалари билан – бу препаратларнинг таъсири камайиши мумкин; – калий тежовчи диуретиклар билан – гиперкалиемия пайдо бўлиши мумкин; – бошқа НЯҚВ ёки глюкокортикоидлар билан – меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирларининг пайдо бўлишини ҳавфи ошади; – ацетилсалицил кислотаси билан – қон зардобида диклофенакнинг концентрацияси пасаяди; – циклоспорин билан – циклоспориннинг буйракларга токсик таъсирини ошириши мумкин; – диабетга қарши воситалар билан гипо- ёки гипергликемия пайдо бўлиши мумкин. Бу комбинациясида қонда қанд миқдорини назорат қилиш керак; – метотрексат уни қабул қилишдан олдин ёки кейин 24 соат давомида – метотрексатнинг концентрациясини ошиши ва унинг токсик таъсирини кучайиши кузатилиши мумкин; – антикоагулянтлар билан- қон ивишини мунтазам назорат қилиш керак.

Препарат юқори дозаларда қўллаганида бош айланиши ва толиқиш ҳисси каби ножўя таъсирлари пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, айрим ҳолларда ателье ёки бошқа конферансьеларни бошқариш қобилияти бузилади. Бу кўринишлар алкоголни бир вақтда қабул қилинганида кучаяди. Препаратни қуйидаги ҳолатларда қатъий шифокор кузатуви остида фойда/хавф нисбати синчиклаб баҳолагандан кейин қўллаш мумкин: – индуцияланган порфирияда; – тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқиманинг бошқа тизимли касалликларида; Препарат қуйидагиларда эҳтиёткорлик билан ва шифокор назорати остида буюрилади: – анамнезидаги меъда-ичак йўлларининг касалликларида (ярали колитлар, Крон касаллиги); – буйрак ва жигар фаолиятининг оғир бузилишларида; – юқори артериал босимида ва/ёки юрак етишмовчилигида; – бронхиал астмада, аллергик тумовда, бурун шиллиқ қаватининг полипларида, астма хуружи пайдо бўлишининг хавфи туфайли, нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликларида, Квинке шишида ёки уртикарийларда; – дарҳол оғир жарроҳлик аралашувларидан кейин; – кексалик ёшида. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25ºC гача бўлган юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: клиник манзараси марказий нерв тизими томонидан бўлган бузилишлар (бош оғриғи, бош айланиши, юқори қўзғалувчанлик, юқори тиришиш тайёргарлиги билан бўлган гипервентиляция кўринишлари, болаларда-миоклоник тиришилар) ва меъда-ичак бузилишлари (қорин оғриқлари, кўнгил айниш, қусиш) билан белгиланади. Меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари ва/ёки жигар ва буйракнинг фаолиятини бузилишлари пайдо бўлиши мумкин. Даволаш: махсус антидоти мавжуд эмас. Дозани ошириб юбориш ҳолларида жиддий тиббий парвариш ва симптоматик даволаш керак.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма.

2 йил.