Дифлюзол.рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 100 мг флуконазол; ёрдамчи моддалар: калций стеарати, натрий крахмалгликолят (А типи); капсула қобиғининг таркиби: желатин, патентланган ҳаворанг В (Е 131), хинолин сариғи (Е 104), титан диоксида (Е 171), азорубин (Е122), индигокармин (Е 132).

Тасир этувчи модда(ХПН):

флуконазол

Препаратнинг савдо номи:

Дифлюзол.

Фармакалогик гуруҳи:

Тизимли қўллаш учун замбуруғларга қарши воситалар. Триазол ҳосилалари.

Дори шакли:

капсулалар.

қаттиқ желатин капсулалар № 1, корпуси феруза рангли, қопқоғи ҳаворанг рангли. Капсула ичидагиси – оқ ёки деярли оқ рангли, хидсиз кукун.

Тизимли қўллаш учун замбуруғларга қарши воситалар. Триазол ҳосилалари.

J02AC01.

Флуконазолнинг фармакокинетикаси вена ичига ва перорал қўлланганида ўхшашдир. Сўрилиши Перорал қўлланганида флуконазол яхши сўрилади, препаратнинг қон плазмасидаги даражаси ва тизимли биокираолишлиги эса, препарат вена ичига юборилганида эришиладиган қон плазмасидаги флуконазолнинг даражасини 90% дан ошади. Бир вақтда овқат қабул қилиш препаратни перорал қўлланганидан кейинги сўрилишига таъсир қилмайди. Қон плазмасидаги чўққи концентрацияга препарат қабул қилинганидан кейин 0,5-1,5 соат ўтгач эришилади. Препаратнинг қон плазмасидаги концентрацияси дозага прапорционалдир. 90% даражадаги мувозанат концентрациясига, биринчи куни одатдаги суткалик дозадан икки марта юқори бўлган юклама доза қўлланганида, даволашнинг иккинчи куни эришилади. Тақсимланиши Тақсимланиш ҳажми организмдаги суюқликнинг умумий миқдорига тахминан тенг. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши паст (11-12%). Флуконазол организмнинг барча текшириладиган суюқликларига яхши ўтади. Флуконазолнинг сўлак ва балғамдаги даражаси препаратнинг қон плазмасидаги концентрациясига ўхшаш. Замбуруғли менингит билан касалланган пациентларда, флуконазолнинг орқа мия суюқлигидаги даражаси, қон плазмасидаги концентрациясининг 80% га етади. Флуконазолнинг зардобдаги концентрациясидан юқори бўлган теридаги юқори концентрацияларига, шох қаватда, эпидермисда, дерма ва терда эришилади. Флуконазол шох қаватда тўпланади. 50 мг дозада суткада 1 марта қўлланганида, 12 кун даволашдан кейин флуконазолнинг концентрацияси 73 мкг/г ни ташкил қилган, даволаш якунланганидан кейин 7 кундан кейин эса, 5,8 мкг/г ни ташкил қилган. 150 мг доза ҳафтада 1 марта қўлланганида даволашнинг 7-нчи куни флуконазолнинг концентрацияси 23,4 мкг/г ни ташкил қилган; навбатдаги доза қўлланганидан кейин 7 кун ўтгач концентрацияси 7,1 мкг/г ни ташкил қилган. 150 мг доза ҳафтада 1 марта 4 ой қўлланганидан кейин флуконазолнингг тирноқлардаги концентрацияси соғлом кўнгиллиларда 4,05 мкг/г ни ва тирноқ касалликларида 1,8 мкг/г ни ташкил қилган; даволаш якунланганидан кейин 6 ойдан сўнг тирноқларнинг намуналарида флуконазол аниқланган. Биотрансформацияси Флуконазол жуда оз метаболизмга учрайди. Радиофаол изотоплар билан нишонланган доза юборилганида, флуконазолнинг фақат 11% ўзгармаган холда сийдик билан чиқарилади. Флуконазол CЙП2C9 ва CЙП3А4 изоферментларнинг селектив ингибитори, шунингдек CЙП2C19 ферментининг ингибитори ҳисобланади. Чиқарилиши Флуконазолнинг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври тахминан 30 соатни ташкил қилади. Препаратнинг катта қисми буйрак орқали чиқарилади, бунда юборилган дозанинг 80% сийдикда ўзгармаган ҳолда аниқланади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига пропорционалдир. Айланиб юрувчи метаболитлари аниқланмаган. Қон плазмасидан давомли ярим чиқарилиш даври қин кандидозида препаратни бир марта, шунингдек бошқа кўрсатмаларда препаратни ҳафтада 1 марта қўллаш имкониятини беради. Буйрак етишмоқчилиги. Оғир даражали буйрак етишмовчилиги (калава февральациясининг тезлиги <20 мл/мин) бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври 30 соатдан 98 соатгача ошади. Шунинг учун бу гуруҳ пациентларда флуконазолнинг дозасини камайтириш керак. Флуконазол гемодиализ йўли билан, кам даражада – интраперитонеал диализ йўли билан йўқотилади. 3 соат давомидаги гемодиализ сеанси қон плазмасидаги флуконазолнинг даражасини 50% га пасайтиради. Кекса пациентларда қўлланиши Кекса ёшли пациентларда фармакокинетикани ўзгариши буйрак фаолиятининг параметрларига боғлиқ.

Катталарда қуйидаги касалликларни даволаш: криптококкли менингит;кокцидиоидоз;инвазив кандидозлар;шиллиқ қаватларнинг кандидози, шу жумладан оғиз-томоқ кандидози ва қизилўнгач кандидози, кандидурия, тери ва шиллиқ қаватларнинг сурункали кандидози;сурункали атрофик кандидоз (тиш протезларини ишлатилиши оқибатидаги кандидоз) маҳаллий стоматологик гигиеник воситаларнинг самарасизлигида;маҳаллий даволаш ноўрин бўлган ўткир ёки қайталанувчи қин кандидози;маҳаллий даволаш ноўрин бўлган кандидозли баланит;дерматомикозлар, оёқ панжалари микози, силлиқ тери микози, чов дерматомикози, тизимли даволаш ноўрин бўлган ранг-баранг темиратки ва терининг кандидозли инфекциялари; Катталарда қуйидаги касалликларни олдини олиш: пациентларда ривожланиш хавфи юқори бўлган криптококкли менингитни қайталаниши;ОИТВ бўлган пациентларда ривожланиш хавфи юқори бўлган оғиз-томоқ ва қизилўнгач кандидозини қайталаниши;қин кандидозини қайталанишлари тез-тезлигини камайтириш (йилига 4 ёки ундан кўпроқ ҳоллар);давомли нейтропенияси бўлган пациентларда кандидоз инфекцияларни олдини олиш (масалан, химиотерапия қабул қилаётган қоннинг хавфли касалликлари бўлган пациентларда ёки гемопоэтик ўзак хужайралар трансплантациясини ўтказган пациентларда).

Флуконазолнинг суткалик дозаси замбуруғли инфекциянинг тури ва оғирлигига боғлиқ. Қин кандидозининг кўпчилик ҳоллари учун препаратнин бир марта қўллаш етарли бўлади. Препаратни кўп марта қўллашнинг зарурати бўлганида инфекцияларни даволашни замбуруғли инфекция фаоллигини клиник ва лаборатория кўринишлари йўқолгунича давом эттириш керак. Даволашни етарли бўлмаган давомийлиги фаол инфекцион жараённи қайта бошланишига олиб келиши мумкин. Препарат дори шаклига қараб перорал ёки вена ичига инфузия йўли билан қўлланади. Препаратни қўллаш усули пациентнинг клиник ҳолатига боғлиқ. Препаратни қўллаш усули пероралдан вена ичига ёки аксинча ўзгартирилганида, унинг суткалик дозасини ўзгартиришга зарурат йўқ. Капсулаларни бутунлигича ютиш керак. Препаратни қабул қилиш овқат қабул қилишга боғлиқ эмас.

Eнг кўп (>1/10) қуйидаги ножўя реакциялар хақида хабар берилган: бош оғриғи, қорин бўшлиғида оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш, тошма, аланинаминотрансфераза (АЛТ), аспартатаминотрансфераза (АСТ) ва ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши. Ножўя реакциялар юз бериши тез-тезлигини бахолаш учун қуйидаги тасниф ишлатилади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000) ва тез-тезлиги номаълум (мавжуд  маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас). Қон ва лимфатик тизими томонидан. Тез-тез эмас: анемия. Кам ҳолларда: агранулоцитоз, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения. Иммун тизими томонидан. Кам ҳолларда: анафилакция. Метаболик ва алиментар бузилишлар. Тез-тез эмас: иштаҳани пасайиши. Кам ҳолларда: гипертриглицеридемия, гиперзолестеринемия, гипокалиемия. Рухий бузилишлар. Тез-тез эмас: уйқусизлик, уйқучанлик. Нерв тизими томонидан. Тез-тез: бош оғриғи. Тез-тез эмас: тиришишлар, бош айланиши, парастезия, таъмни бузилиши. Кам ҳолларда: тремор. Эшитиш аъзоси ва вестибуляр аппарати томонидан. Тез-тез эмас: вертиго. Юрак томонидан. Кам: “пируэт” туридаги пароксизмал юрак қоринчалари тахикардияси, ҚТ интервалини узайиши. Меда-ичак йўллари томонидан. Тез-тез: қорин бўшлиғида оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш. Тез-тез эмас: қабзият, диспепсия, метеоризм, оғизни қуриши. Гепатобилиар бузилишлар. Тез-тез: аланинаминотрансфераза (АЛТ), аспартатаминотрансфераза (АСТ), ишқорий фосфатаза дарадасини ошиши. Тез-тез эмас: холестаз, сариқлик, билирубиннинг даражасини ошиши. Кам ҳолларда: жигар етишмовчилиги, гепатоцеллюляр некроз, гепатитлар, гепатоцеллюляр шикастланиш. Тери ва тери ости тўқималари томонидан. Тез-тез: тошма. Тез-тез эмас: қичишиш, медикаментоз дерматит, эшакеми, кучли терлаш.

Флуконазолга, бошқа азол бирикмаларга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан бирига ўта юқори сезувчанлик.Флуконазолни суткада 400 мг ва ундан юқори дозада кўп марта қўллаётган пациентларда флуконазол ва терфенадинни бир вақтда қўллаш (кўп марта қўллаганда ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотларини натижаларига мувофиқ) қўллаш мумкин эмас.Флуконазол ва ҚТ интервалини узайтирувчи ва CЙП3А4 ферменти ёрдамида метаболланувчи (масалан, цизаприд, астемизол, пимозид, хинидин ва эритромицин) бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш.

Цизаприд: флуконазол ва цизапридни бир вақтда қўллаган пациентларда юрак томонидан ножўя реакциялар, шу жумладан “пируэт” туридаги пароксизмал юрак қоринчалари тахикардияси ривожланишиши хақида хабар берилган. Тадқиқотлар 200 мг флуконазолни суткада 1 марта ва 20 мг цизапридни суткада 4 марта бир вақтда қўллаш, қон плазмасимда цизаприднинг даражасини сезиларли ошишига ва ҚТ интервалини узайишига олиб келганини намойиш этган. Флуконазол ва цизапридни бир вақтда қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўшлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Терфенадин: азолли замбуруғларга қарши дори воситаларини терфенадин билан бир вақтда қабул қилган пациентларда ҚТ интервалини узайиши оқибатида оғир юрак аритмияларини риважланиш ҳоллари кузатилгани туфайли, бу препаратларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилган. Бир тадқиқот давомида флуконазол суткада 200 мг дозаларда қўлланганида ҚТ интервалини узайиши аниқланмаган. Флуконазол суткада 400 мг ва 800 мг дозаларда қўлланган бошқа тадқиқотда, флуконазолни суткада 400 мг ёки ундан юқори дозаларда қўллаш, бу препаратлар бир вақтда қўлланганида, қон плазмасида терфенадиннинг даражасини сезиларли ошишини намойиш қилган. Флуконазолни 400 мг ва ундан юқори дозадарда терфенадин билан бирга қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўшлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Флуконазол суткада 400 мг дан паст дозаларда терфенадин билан бир вақтда қўлланганида, пациентнинг ҳолатини синчков мониторингини  ўтказиш керак. Астемизол: флуконазол ва астемизолни бирга қўллаш астемизолнинг клиренсини пасайтириши мумкин. Бунинг оқибатида юз берган астемизолнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши ҚТ интервалини узайишига ва кам ҳолларда- “пируэт” туридаги пароксизмал юрак қоринчалар тахикардиясига олиб келиши мумкин. Флуконазол ва астемизолни бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Пимозид ва хинидин: флуконазол ва пмозидни ёки хинидинни бирга қўллаш, гарчи ин витро ва ин виво шароитларда мувофиқ тадқиқотлар ўтказилмаган бўлсада, пимозид ёки хинидиннинг метаболизмини сусайишига  олиб келиши мумкин. Қон плазмасида пимозид ёки хинидиннинг концентрациясини ошиши ҚТ интервалини узайишини чақириши мумкин ва кам ҳолларда “пируэт” туридаги пароксизмал юрак қоринчалари тахикардияси ривожланишига олиб келади. Флуконазол ва пимозид ёки хинидинни қўллаш мумкин эмас. Эритромицин: эритромицин ва флуконазолни бир вақтда қўллаш потенциал кардиотокцикликни ривожланиш хавфини ошишига (ҚТ интервалини узайиши, “пируэт” тури пароксизмал қоринча тахикардиясига) ва, унинг оқибати сифатида, тўсатдан юрак тўхташи оқибатидаги ўлимга олиб келиши мумкин. Бу дори воситаларининг мажмуасини қўллаш мумкин эмас.

Дерматофития. Болалардаги дерматофитияларни даволаш учун флуконазолнинг тадқиқот натижаларига мувофиқ, флуконазол самарадорлиги бўйича гризеофулвиндан юқори эмас ва самарадорлигининг умумий кўрсаткичи 20% дан камни ташкил қилади. Шунинг учун флуконазолни дерматофитияни даволаш учун қўллаш керак эмас. Криптококкоз. Бошқа соҳаларда жойлашган криптококкозни (масалан, ўпка криптококкози ва тери криптококкози) даволаш учун флуконазолнинг самарадорлиги юзасидан далиллар етарли эмас, шунинг учун бундай касалликларни даволаш учун дозалаш тартиби бўйича тавсиялар йўқ. Чуқур эндемик микозлар. Паракокцидиоидомикоз, гистоплазмаоз каби эндемик микозларнинг бошқа шаклларини ва тери-лимфатик споротрихозни даволаш учун флуконазолнинг самарадорлигини исботлари етарли эмас, шунинг учун бундай касалликларни даволаш учун дозалаш тартиби бўйича тавсиялар йўқ. Буйраклар тизими. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Гепатобилиар тизим. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Флуконазолни қўллаш асосан оғир асосий касалликлари бўлган пациентларда, кам ҳолларда оғир гепатотокциклик, шу жумладан ўлим ҳоллари юз бериши билан ассоциацияланган. Гепатотокцикликни ривожланиши флуконазолни қўллаш билан ассоциацияланган ҳолларда, уни препаратнинг умумий суткалик дозаси, даволаш давомийлиги, пациентнинг ёши ва жинси билан аниқ боғликлиги аниқланган эмас. Одатда флуконазол чақирган гепатотокциклик қайтувчи, унинг кўринишлари эса даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолади. Флуконазолни қўллашда жигарнинг функционал синамалари натижаларини оғиши кузатилган пациентларни, жигарнинг оғирроқ шикастланиши ривожланиши юзасидан синчиклаб кузатиш керак. Пациентларни жигарга жиддий таъсири хақада далолат бериши мумкин бўлган симптомлар (яққол астения, анорекция, доимий кўнгил айниши, қусиш ва сариқлик) ҳақида хабардор қилиш керак. Бундай ҳолларда флуконазолни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Юрак-қон томир тизими. Айрим азоллар, шу жумладан флуконазол хам электрокардиограммада ҚТ интервалини узайишига олиб келади. Флуконазол қўлланганида ҚТ интервалини узайишини ва “пируэт” тури пароксизмал қоринча тахикардиясининг кам ҳоллари хақида хабар берилган. Бундай хабарлар оғир касалликлари, юракнинг структур касалликлари, электролит алмашинувини бузилиши ва ҚТ интервалига таъсир қилувчи бошқа дори воситалар бир вақтда қўлланиши каби кўп хавф омиллари қўшилган пациентларга тааллуқлидир. Флуконазолни аритмиялар ривожланишини хавфи бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. ҚЦ интервалини узайтирувчи ва цитохром Р459 CЙП3А4 ферменти ёрдамида метаболизмга учрайдиган дори воситалари билан бирга бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Галофантрин. Галофантрин CЙП3А4 ферментининг субстрати ҳисобланади ва тавсия этилган терапевтик дозаларда қўлланганида ҚЦ интервалини узайтиради. Галофантрин ва флуконазолни бир вақтда қўллаш тасия этилмайди. Дерматологик реакциялар. Флуконазолни қўллаш вақтида кам ҳолларда Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби эксфолиатив тери реакциялари ривожланиши хақида хабар берилган. ОИЦ бўлган пациентлар кўпчилик дори воситалари қўлланганида оғир тери реакцияларини ривожланишига мойилроқ бўладилар. Агар юзаки замбуруғли инфекцияси бўлган пациентда флуконазолни қўллаш билан боғлиқ бўлган тошма пайдо бўлса, препаратни кейинчалик қўллашни тўхтатиш керак. Агар инвазив/тизимли замбуруғли инфекцияси бўлган пациентда терида тошма пайдо бўлса, унинг ҳолатини синчиклаб кузатиш, буллез тошма ёки кўп шаклли эритема ривожлаган ҳолларда эса, флуконазолни қўллашни тўхтатиш керак. Ўта юқори сезувчанлик. Кам ҳолларда анафилактик реакциялар ривожланиши хақида хабар берилган. Цитохром Р450. Флуконазол CЙП2C9 ферментининг кучли ингибитори ва CЙП3А4 ферментининг ўртача ингибитори ҳисобланади. Шунингдек флуконазол CЙП2C19 ферментинингг ингибитори ҳисобланади. Флуконазол ва CЙП2C9, CЙП2C19 ва CЙП3А4 иштирокида метаболланувчи, терапевтик доираси тор бўлган препаратларни бир вақтда қўллаётган пациентларнинг ҳолатини кузатиш керак. Терфенадин. Терфенадин ва суткада 400 мг дан кам дозада флуконазол бир вақтда қўлланганида, пациентнинг ҳолатини синчиклаб кузатиш керак.

Ҳомиладорликнинг И уч ойлиги давомида бир неча юз ҳомиладор аёлларда флуконазол одатдаги дозаларда (суткада ≤200 мг) бир марта ва кўп марта қўлланганида олинган маълумотлар, ҳомилага нохуш самараларни намойиш қилмаган. Кокцидиоидозни даволаш учун энг камида уч ёки кўроқ ойлар давомида флуконазолнинг юқори дозаларини (суткада 400-800 мг) оналари олган янги туғилган чақалоқларда кўп сонли туғма патологиялар (брадифрения, қулоқ супрасини дисплазияси, олдинги тепачани хаддан зиёд катталашиши, сонни қийшайиши, елкабилаксиностози) хақида хабар берилган. Флуконазолни қўллаш ва бундай ҳоллар орасида боғлиқлик аниқланмаган. Ҳайвонлардаги тадқиқотлар репродуктив токцикликни намойиш қилган. Ҳомиладорлик даврида, ўта зарур ҳоллардан ташқари, флуконазолнинг одатдаги дозаларини ва флуконазол билан даволашни қисқа муддатли курсларини қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик даврида, ҳаёт учун потенциал хавфли инфекцияларни даволашдан ташқари, флуконазолнинг юқори дозаларини ва/ёки флуконазол билан даволашни давомли курсларини қўллаш мумкин эмас. Флуконазол кўкрак сутига ўтади ва қон плазмасидагига қараганда паст концентрацияларга етади. Флуконазолнинг 200 мг ва ундан кам одатдаги дозаси бир марта қўлланганидан кейин эмизишни давом эттириш мумкин. Флуконазол кўп марта қўлланганида ёки флуконазолнинг катта дозалари қўлланганида эмизиш тавсия этилмайди.

Флуконазолнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабар берилган; бир вақтда галлюцинациялар ва параноидал хатти-харакат хақида хабар берилган. Доза ошириб юборилганида симптоматик тутиб турувчи даволашни ўтказиш ва зарурати бўлган ҳолда – меъдани ювиш керак. Флуконазол аҳамиятли даражада сийдик билан чиқарилади; жадалланган диурез препаратнинг чиқарилишини тезлаштириши мумкин. 3 соат давомийликдаги гемодиализ қон плазмасидаги флуконазолнинг даражасини тахминан 50% га пасайтиради.

Рецепт бўйича

Капсулалар 100 мг дан, 7 капсуладан блистерда, 1 блистер қутида.

4 йил.