Дифлюканрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 2 мг флуконазол; ёрдамчи моддалар: 9 мг натрий хлориди, инекция учун сув 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

флуконазол

Препаратнинг савдо номи:

Дифлюкан

Фармакалогик гуруҳи:

замбуруғларга қарши восита.

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма

тиниқ, рангсиз эритма.

замбуруғларга қарши восита.

J02AC01.

Флуконазол CЙП2C9 ва CЙП3А4 изоферментларнинг селектив ингибитори ҳисобланади, флуконазол шунингдек CЙП2C19 изоферментининг ингибитори ҳисобланади. Флуконазолнинг фармакокинетикаси вена ичига юборилганида ва ичга қабул қилинганида ўхшаш. Қон плазмасидаги концентрацияси дозага прапорционал ва максимумга (Смах) флуконазол оч қоринга қабул қилинганидан кейин 0,5-1,5 соат ўтгач эришилади, ярим чиқарилиш даври эса тахминан 30 соатни ташкил қилади. Даволаш бошланганидан кейин 4-5-нчи кунлар 90% ли мувозанат концентрациясига эришилади (препаратни суткада бир марта кўп марта қабул қилинганида). Одатдаги суткалик дозадан икки марта юқори зарб дозани юбориш (1-нчи куни), 2-нчи куни 90% мувозанат концентрациясига эришиш имконини беради. Тақсимланиш ҳажми организмдаги сувнинг умумий миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – паст (11-12%). Флуконазол организмнинг ҳамма суюқликларига яхши киради. Флуконазолнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг қон плазмасидаги концентрациясига ўхшаш. Замбуруғли менингити бўлган беморларда флуконазолнинг орқа мия суюқлигидаги концентрацияси қон плазмасидаги унинг концентрациясидан тахминан 80% ни ташкил қилади. Терининг мугуз қаватида, эпидермисда, дермада ва тер суюқлигида юқори концентрацияларга эришилади, улар зардобдагидан юқори бўлади. Флуконазол терининг шох қаватида тўпланади. Суткада бир марта 50 мг доза қабул қилинганда флуконазолнинг концентрацияси 12 кун ўтгач 73 мкг/г ни, даволаш тўхтатилганидан кейин 7 кун ўтгач эса – фақат 5,8 мкг/г ни ташкил қилади. Ҳафтада бир марта 150 мг доза қўлланганида флуконазолнинг концентрацияси шох қаватда 7-нчи куни 23,4 мкг/г ни, иккинчи доза қабул қилинганидан кейин 7 кун ўтгач эса – 7,1 мкг/г ни ташкил қилади. Ҳафтада бир марта 150 мг дозада 4 ой қўллагандан кейин тирноқларда флуконазолнинг концентрацияси соғлом тирноқларда 4,05 мкг/г ва шикастланган тирноқларда 1,8 мкг/г ни ташкил қилади; даволаш якунланганидан кейин 6 ой ўтгач, флуконазол тирноқларда олдингидек аниқланади. Препарат асосан буйрак орқали чиқарилади; юборилган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган холда сийдикда аниқланади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига прапорционал. Қонда айланиб юрувчи метаболитлари аниқланмаган. Қон плазмасидан узоқ муддатли ярим чиқарилиш даври флуконазолни қин кандидозида бир марта ва бошқа кўрсатмаларда суткада бир марта ёки ҳафтада бир марта қабул қилиш имконини беради. Болалардаги фармакокинетикаси Болаларда фармакокинетик параметрларнинг қуйидаги қийматлари олинган: ЁшДоза (мг/кг)Ярим чиқарилиш даври (соат)АУC (мкг·соат/мл)11 кунлик – 11 ойликБир марта – в/и 3 мг/кг23110,15 ёш – 15 ёшКўп марта – в/и 2 мг/кг17,4*67,4*5 ёш – 15 ёшКўп марта – в/и 4 мг/кг15,2*139,1*5 ёш – 15 ёшКўп марта – в/и 8 мг/кг17,6*196,7* * охирги куни аниқланган кўрсатгич. Чала туғилган болаларга (ривожланишнинг тахминан 28 ҳафтаси) флуконазол вена ичига болалар жадал даволаш бўлимида бўлган вақт давомида ҳар 3-нчи куни 6 мг/кг дозада, максимум 5 дозагача юборилган. Ўртача ярим чиқарилиш даври 1-нчи куни 74 соат (тахминан 44-185 соат), 7-нчи кунида камайиш билан ўртача 53 соатгача (тахминан 30-131 соат) ва 13-нчи куни ўртача 47 соатгача (тахминан 27-68 соат) ни ташкил қилган. “Концентрация-вақт” эгри чизиғи ости майдони (АУC) қиймати 1-нчи куни 271 мкг·соат/мл (тахминан 173-385 мкг·соат/мл) ни, сўнгра 7-нчи куни 490 мкг·соат/мл (тахминан 292-734 мкг·соат/мл) гача ошган ва 13-нчи куни ўртача 360 мкг·соат/мл (тахминан 167-566 мкг·соат/мл чегараларида) гача пасайган. Тақсимланиш ҳажми 1-нчи куни 1183 мл/кг (тахминан 1070-1470 мл/кг) ни ташкил қилган, сўнгра 7-нчи куни ўртача 1184 мл/кг (тахминан 510-2130 мл/кг) гача ва 13-нчи куни 1328 мл/кг (тахминан 1040-1680 мл/кг) гача ошган.

криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва бошқа соҳаларда жойлашган инфекциялар (масалан, ўпка, тери), шу жумладан нормал иммун жавоби бўлган беморларда, ОИЦ ли беморларда, аъзолар кўчириб ўтказилган реципиентларда ва иммун танқислигининг бошқа шакллари бўлган беморларда инфекциялар; ОИЦ бўлган беморларда криптококкознинг қайталанишларини олдини олиш мақсадида тутиб турувчи даволаш;ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва қорин пардаси, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари каби инвазив кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари, шу жумладан жадал даволаш бўлимларида бўлган, цитотоксик ёки иммуносупрессив воситалар қабул қилаётган, шунингдек кандидознинг ривожланишига мойилликнинг бошқа омиллари бўлган беморлардаги инфекциялар;шиллиқ қаватларнинг кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва томоқ, қизилўнгач шиллиқ қавати кандидози, ноинвазив бронх-ўпка инфекциялари, кандидурия, тери-шиллиқ қавати ва оғиз бўшлиғининг сурункали атрофик кандидоази (тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган), шу жумладан иммун фаолияти нормал ва сусайган беморларда; ОИЦ ли беморларда орофаренгиал кандидознинг қайталанишини олдини олиш;генитал кандидоз; ўткир ёки қайталанувчи вагинал кандидоз; қин кандидози қайталанишлари тез-тезлигини камайтириш мақсадидаги олдини олиш; кандидозли баланит;цитотоксик химиотерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларга мойил бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олидини олиш;тери микозлари, шу жумладан оёқ панжалари, тана, чов сохаси микозлари, кепакланувчи темиратки, онихомикоз ва терининг кандидозли инфекциялари;иммунитети нормал бўлган беморлардаги чуқур энедемик микозлар, кокцидиоидомикоз, паракокцидиоидомикоз, споротрихоз ва гистоплазмозда қўлланилади.

Вена ичига инфузия. Даволашни экиш ва бошқа лаборатор текширишларнинг натижалари олингунча бошлаш мумкин. Лекин бу текширишларнинг натижалари маълум бўлганда замбуруғларга қарши даволашни мувофиқ тарзда ўзгартириш керак. Флуконазолни ичга қабул қилиш ёки минутига 10 мл дан кўп бўлмаган тезликда вена ичига инфузия йўли билан юбориш мумкин; юбориш усулини танлаш беморнинг клиник ҳолатига боғлиқ. Пациентни препаратни вена ичига юборишдан оғиз орқали қабул қилишга ўтказишда ёки аксинча, суткалик дозани ўзгартириш талаб этилмайди. Вена ичига юбориш учун флуконазол эритмасида 0,9% ли натрий хлорид эритмаси сақланади; ҳар бир 200 мг (100 мл ли флакон) да 15 ммолдан натрий ва хлор ионлари сақланади. Шунинг учун натрий ёки суюқликни истеъмол қилиш чеклаш талаб этиладиган беморларда, суюқликни юбориш тезлигини ҳисобга олиш керак Дифлюкан® препаратининг суткалик дозаси замбуруғли инфекциянинг характери ва оғирлигига боғлиқ. Вагинал кандидозда кўпчилик ҳолларда препаратни бир марта қабул қилиш самарали. Препаратни такрорий қабул қилишни талаб қилувчи инфекцияларда, даволашни фаол замбуруғли инфекциянинг клиник ёки лаборатор белгилари йўқолгунича давом эттириш керак. ОИЦ ва криптококкли менингити ёки қайталанувчи орофаренгиал кандидози бўлган беморларда инфекцияни қайталанишларини олдини олиш учун одатда тутиб турувчи даволаш керак.

Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Дифлюкан® препаратининг клиник ва постмаркетинг (*) тадқиқотларида қуйидаги ножўя реакциялар аниқланган: Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши*, тиришишлар*, таъмни ўзгариши*, парестезия, уйқусизлик, уйқучанлик, тремор. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқ, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, диспепсия*, қусиш*, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши. Гепатобилиар тизим томонидан: гепатотокциклик, айрим ҳолларда ўлим билан якунланувчи, билирубин концентрациясини, зардоб трансаминазалари (аланинаминотрансфераза (АЛТ) ва аспартатаминотрансфераза (АСТ)), ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши, жигар фаолиятини бузилиши*, гепатит*, гепатоцеллюляр некроз*, сариқлик*, холестаз, гепатоцеллюляр шикастланиш. Тери қопламалари томонидан: тошма, алопеция*, терининг эксфолеатив шикастланишлари*, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз, ўткир ёйилган экзематоз пустулез, кўп терлаш, дори таъсирида тошма. Қон яратиш аъзолари  ва лимфатик тизими томонидан*: лейкопения, шу жумладан нейтропения, агранулоцитоз ва тромбоцитопения. Иммун тизими томонидан*: анафилакция (шу жумладан ангионевротиш шиш, юзни шиши, эшакеми, қичишиш). Юрак-қон томир тизими томонидан*: ЭКГ да ҚТ  интервалини узайиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Моддалар алмашинуви томонидан*: қон плазмасида холестерин ва триглицеридларнинг концентрациясини ошиши, гипокалиемия. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: миалгия. Бошқалар: кучсизлик, астения, кучли толиқиш, иситма, кўп терлаш, вертиго. Айрим беморларда, айниқса ОИЦ ёки рак каби жиддий касалликлари бўлганларда, Дифлюкан® препарати ва унга ўхшаш препаратлар билан даволашда қон, буйрак ва жигар кўрсаткичларини ўзгаришлари кузатилган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Лекин бу ўзгаришларнинг клиник аҳамияти ва уларни даволаш билан боғлиқлиги аниқланмаган.

флуконазолга, препаратнинг бошқа компонентларига ёки тузилиши бўйича флуконазолга ўхшаш азолли моддаларга юқори сезувчанлик;флуконазол суткада 400 мг ва кўпроқ дозада кўп марта қўллаш вақтида терфенадинни бир вақтда қабул қилиш (“Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг);цизаприд, астемизол, эритромицин, пимозид ва хинидин каби ҚТ интервалини оширувчи ва CЙП3А4 изоферменти ёрдамида метаболизмга учрайдиган препаратлар билан бир вақтда қўллаш (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг);

Флуконазолни 50 мг дозада бир марта ёки кўп марта қабул қилиш, феназоннинг (Антипирин) метаболизмига, улар бир вақтда қабул қилинганида, таъсир қилмайди.

Cандида нинг Cандида албиcанс дан фарқ қилувчи штаммлари томонидан чақирилган суперинфекция ҳоллари ҳақида хабар берилган, улар кўпинча флуконазолга табиий резистентликка эга бўладилар (масалан, Cандида крусеи). Бундай ҳолларда муқобил замбуруғларга қарши даволаш талаб қилиниши мумкин. Кам ҳолларда флуконазолни қўллаш, шу жумладан, асосан жиддий ёндош касалликлари бўлган беморларда ўлим билан якунланган, жигардаги токсик ўзгаришлар билан бирга кечган. Флуконазолни қўллаш билан боғлиқ бўлган гепатотоксик самаралар юз берганида, уларни препаратнинг умумий суткалик дозаси, даволаш давомийлиги, беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлиги аниқланмаган. Препаратнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчан бўлган; даволаш тўхтатилгаидан кейин унинг белгилари йўқолган. Препарат билан даволаш вақтида жигар фаолияти кўрсатгичлари бузиладиган беморларни, жигарнинг жиддийроқ шикастланиш белгиларини аниқлаш мақсадида кузатиш керак. Жигар фаолиятини издан чиқишининг клиник белгилари ёки симптомлари пайдо бўлганида, улар флуконазолни қўллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин, препаратни бекор қилиш керак. Бошқа азолларни қўллаганда бўлгани  каби, флуконазол кам ҳолларда анафилактик реакциялар чақириши мумкин. Флуконазол билан даволаш вақтида кам ҳолларда беморларда Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби терининг эксфолиатив шикастланишлари ривожланган. ОИТВ бўлган беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганда оғир тери реакциялар ривожланишига мойилроқ бўладилар. Юза замбуруғли инфекцияни даволаш вақтида беморда тошма пайдо бўлганда, уни флуконазолни қўллаш билан боғлаш мумкин, препаратни бекор қилиш керак. Инвазив ёки тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганда, уларни синчиклаб кузатиш ва буллез шикастланишлар ёки кўп шаклли экссудатив эритема пайдо бўлганда препаратни бекор қилиш керак. Флуконазолни суткада 400 мг дозада ва терфенадинни бир вақтда қўллашни синчиков назорат остида ўтказиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Бошқа азоллар каби, флуконазол ЭКГ да ҚТ интервалини узайтириши мумкин. Флуконазол қўлланганда ҚТ интервалини узайтириши ва юрак қоринчаларни хилпиллаши ёки липиллаши юракнинг органик касалликлари, электролит балансини бузилиши ва бундай бузилишларнинг ривожланишига ёрдам берувчи ёндош даволаш каби кўп сонли хавф омилларига эга оғир касалликлари бўлган беморларда жуда кам аниқланган. Шунинг учун потенциал проаритмик ҳолатлари бўлган бундай пациентларда флуконазолни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Жигар, юрак ва буйрак касалликлари бўлган пациентларга препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиши тавсия этилади. Вагинал кандидоз бўйича 150 мг флуконазол қўлланганда пациентлар ҳолатни яхшиланиши одатда 24 соат ўтгандан кейин кузатилиши хақида огохлантирилган бўлишлари керак, лекин уларни бутунлай йўқолиши учун баъзида бир неча кун талаб этилади. Бир неча кун давомида симптомлар сақланганда, шифокорга мурожаат қилиш керак. Дифлюкан® – вена ичига юбориш учун эритма қуйбдаги эритмалар билан мутаносиб: 20% ли декстроза эритмасиРингер эритмасиХартманн эритмасикалий хлоридининг декстрозадаги эритмаси4,2% ли натрий бикарбонати эритмациаминофузин0,9% ли натрий хлориди эритмаси Дифлюкан®ни келтирилган эритмаларнинг бири билан бирга инфузион системага юбориш мумкин. Гарчи флуконазолни бошқа воситалар билан специфик номутаносиблик ҳоллари таърифланмаган бўлса ҳам, шунга қарамасдан, уни инфузия олдидан ҳар қандай бошқа препаратлар билан аралаштириш тавсия этилмайди. Паракокцидиоидомикоз, споротрихоз ва токсоплазмоз каби эндемик микозларнинг бошқа турларини даволашда флуконазолнинг самарадорлигини исботлари чекланган, бу дозалаш бўйича аниқ тавсиялар қилиш имкониятини бермайди. Флуконазол CЙП2C9 изоферментини кучли ингибитори ва CЙП3А4 изоферментини ўртача ингибитори ҳисобланади. Флуконазол шунингдек CЙП2С19 изоферментининг ингибитори ҳисобланади. CЙП2C9, CЙП2С19 ва CЙП3А4 изоферментлари томонидан метаболизмга учрайдиган тор терапевтик доирага эга бўлган дори препаратлари билан бир вақтда даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладор ҳайвонларда флуконазолни қўллаш юзасидан адекват ва назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган. Оналари биринчи уч ойликнинг катта қисми ёки бутун вақти давомида юқори дозада (суткада 400-800 мг) флкуоназол билан даволанган янги туғилганларда кўпсонли туғма нуқсонларнинг бир неча ҳоллари таърифланган. Ривожланишнинг қуйидаги бузилишлари аниқланган: брахицефалия, бош суяги юз қисмини ривожланишини бузилиши, бош суяги шаклланишини бузилиши, бўри оғзи, сон суякларини қийшайиши, қовурғаларни юпқалашиши ва узунлашиши, артрогриппоз ва юракнинг туғма нуқсонлари. Ҳозирги вақтда санаб ўтилган туғма аномалияларни флуконазолнинг паст дозаларини (вулвовагинал кандидозни даволаш учун 150 мг кўп марта) ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш билан боғлиқлиги юзасидан далиллар йўқ. Ҳомиладорлик вақтида оғир ва ҳаёт учун хавфли замбуруғли инфекция ҳолларидан, унда даволашдан кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардан ташқари, флуконазолни қўллашдан сақланиш керак. Туғруқ ёшидаги аёллар контрацепция воситаларини ишлатишлари керак. Флуконазол кўкрак сутида плазмадагига яқин концентрацияларда аниқланади, шунинг учун уни аёлларда эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Ательени бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири Препарат қўлланганда бош айланиши ва тиришишлар ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлашига йўл қўйилмасин.

Флуконазолнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабарлар бор ва бир ҳолатда одам иммун танқислиги вируси билан инфекцияланган 42 ёшли беморда, 8200 мг препарат қабул қилингандан кейин галлюцинациялар ва параноидал ҳатти-ҳаракатлар пайдо бўлган. Бемор гильзаизация қилинган; унинг ҳолати 48 соат давомида нормаллашган. Доза ошириб юборилган ҳолларда симптоматик даволаш (шу жумладан тутиб турувчи чоралар ва меъдани ювиш) ўтказиш мумкин. Флуконазол асосан буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун жадаллаштирилган диурез, эҳтимол, препаратнинг чиқарилишини тезлаштириши мумкин.  3 соат давомидаги диализ сеанси флуконазолнинг қон плазмасидаги даражасини тахминан 50% га пасайтиради.

Рецепт бўйича

Вена ичига юбориш учун эритма 2 мг/мл; 25 мл, 50 мл, 100 мл ёки 200 мл дан эритма резина тиқин билан бекитилган ва “флип офф” тур пластик киритмали алюмин қалпоқча билан сиқиб ёпилган 1 тур тиниқ рангсиз шиша флаконда. Флакон пластик тутгич билан таъминланган. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

5 йил.