Диалипонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 58,382 мг алфа-липой кислотасининг меглюмин тузи, бу 30 мг алфа-липой кислотасига тўғри келади; ёрдамчи моддалар: меглюмин (Н-метилглюкамин), полиетиленгликол 300 (макрогол 300), инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тиоктат кислотаси (тҳиоcтиc аcид)

Препаратнинг савдо номи:

Диалипон

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

сариқ рангли тиниқ суюқлик.

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

A16A X01.

Диабетик полинейропатияда парестезияларда қўлланилади.

Доза ва даволаш давомийлигини шифокор шахсий равишда белгилайди. Жадал парестезияларда препаратни суткада 10 мл дан 20 мл гача дозада вена ичига юбориш тавсия қилинади, бу суткада 300-600 мг тиоктат кислотасига мувофиқ келади. Инфузия учун эритмани даволашнинг бошланғич босқичида 2-4 ҳафта давомида қўллаш керак. Ампула ичидаги моддани 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 250 мл да суюлтириш ва вена ичига юбориш керак, айни пайтда инфузия давомийлиги камида 30 минутни ташкил этиши керак. Таъсир этувчи моддани ёруғликка сезувчанлигини назарда тутиб, инфузия учун эритмаларни бевосита юборишдан олдин тайёрлаш ва ёруғлик таъсиридан, масалан алюмин фолга ёрдамида ҳимоя қилиш керак. Тайёрланган инфузия учун эритмани ёруғлик таъсиридан ҳимоя қилинган шароитларда 6 соат давомида сақлаш мумкин. Кейинчалик даволаш учун тиоктат кислотасини сақловчи Диалипон препаратининг перорал шаклларини суткада 300-600 мг дозада қўллаш керак.

Нерв тизими томонидан: таъм сезишни ўзгариши ёки бузилиши, бош оғриғи, қизиш ҳисси, кучли терлаш, нафасни қийинлашиши, бош мия ички босимини ошиши, бош айланиши, тиришишлар, кўришни бузилиши ва кўзни иккита кўриши. Кўпчилик ҳолларда барча кўрсатилган кўринишлар мустақил ўтиб кетади. Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: вена ичига тез юборилганда мустақил ўтиб кетувчи кўнгил айниши, қусиш диарея, қоринда оғриқ кузатилган, Қон яратиш тизими томонидан: шиллиқ қаватларига/терига петехиал қон қуйилишлари, тромбоцитопатия, тромбоцитлар фаолиятини бузилиши, гипокоагуляция, геморрагик тошма (пурпура), тромбофлебит кузатилган. Метаболизмни бузилиши: глюкозани ўзлаштирилишини яхшиланиши оқибатида айрим ҳолларда қонда қанд даражаси пасайиши мумкин, бунинг натижасижа гипогликемияга ўхшаш бош айланиши, кўп терлаш, бош оғриғи, кўришни бузилиши каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Иммун тизими томонидан: терида тошмалар, эшакеми, қичишиш, экзема, шунингдек анафилактик шоккача ривожланиши мумкин бўлган тизимли реакциялар бўлиши мумкин. Юрак-қон томир тизими томонидан: вена ичига тез юборилганида мустақил ўтиб кетувчи юрак соҳасида оғриқ, тахикардия кузатилган. Бошқалар: юбориш жойида реакциялар, ҳолсизлик.

Тиоктат кислотасига ёки препаратнинг бирор-бир бошқа компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Тиоктат кислотаси металларнинг ион комплекслари билан (масалан цисплатин билан) реакцияга киришади, шунинг учун препарат цисплатиннинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Тиоктат кислотаси қандларнинг молекулалари билан (масалан левулёза эритмаси билан) реакцияга киришиб, қийин эрувчи комплекс бирикмаларни ҳосил қилади. Тиоктат кислотаси металл хелатори ҳисобланади, шунинг учун уни металлар билан (масалан темир ва магний препаратлари билан) қўллаш мумкин эмас. Тиоктат кислотаси инсулин ва/ёки бошқа диабетга қарши воситаларнинг қандни пасайитирувчи таъсирини кучайитириши мумкин, шунинг учун айниқса тиоктат кислотаси билан даволашни бошида қонда қанд миқдорини мунтазам назорат қилиш лозим. Гипогликемия симптомларини пайдо пайдо бўлишини олдини олиш учун, айрим ҳолларда инсулин ва/ёки орал диабетга қарши воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш зарурати туғилиши мумкин.

Қандли диабети бўлган беморларни даволашда гликемияни тез-тез назорат қилиш керак. Айрим ҳолларда гипогликемияни олдини олиш учун қандни пасайтирувчи воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш лозим. Полинейропатияни даволаш вақтида регенерация жараёнлари туфайли, “чумоли юриши” хисси билан бўлган парестезия билан бирга кечувчи сезувчанликни қисқа муддатли кучайиши юз бериши мумкин. Алкоголни доимо истеъмол қилиш полинейропатияни ривожланишининг хавф омили ҳисобланади ва у Диалипоннинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Шунинг учун препарат билан даволаниш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш тавсия қилинади. Препарат ёруғликка сезувчандир, шунинг учун ампулаларни ўрамидан фақат бевосита ишлатишдан олдин олиш керак. Тиоктат кислотасининг препаратларини вена ичига юбориш учун маълум бир чеклов кексалик ёши (75 ёшдан ошганлар) ҳисобланади. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Тегишли клиник маълумотлар йўқлиги туфайли, тиоктат кислотасини ҳомиладорликда қўллаш тавсия қилинмайди. Тиоктат кислотасини кўкрак сутига ўтиши ўтиши тўғрисида маълумотлар йўқ, шунинг учун уни эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Болалар. Диалипонни болалар ва ўсмирларга, препаратни ушбу тоифа пациентларда қўллашнинг клиник тажрибаси йўқлиги туфайли, буюриш тавсия этилмайди. Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти Препаратни қўллаш вақтида автотранспорт воситаларини бошқаришда ёки диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка амал қилишг лозим. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганда кўнгил айнаши, қусиш, бош оғриғи бўлиши мумкин. Тиоктат кислотасини 10 г дан 40 г гача бўлган жуда юқори дозаларда алкогол билан бирга қўлланганда, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган оғир интоксикация кузатилган. Заҳарланишнинг клиник манзараси бошида психомотор қўзғалиш ёки онгни бузилиши билан бошланиб, кейинчалик тарқалган тиришиш хуружлари ва лактоацидозни ривожланиши билан кечади. Интоксикация оқибатида гипогликемия, шок, рабдомиолиз, гемолиз, диссеминацияланган қон томир ички қон ивиши, суяк кўмигининг депрессияси ва кўп аъзоларда етишмовчилик ҳоллари юз бериши мумкин. Даволаш. Жиддий интоксикацияга шубҳа туғилганида (тиоктат кислотасининг миқдори тана вазнига > 80 мг/кг) дарҳол гильзаизация қилиш ва умум қабул қилинган чораларни ўтказиш (масалан қусишни чақириш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш) керак. Ёйилган тиришиш хуружларини, лактатацидозни ва беморнинг ҳаётига хавф туғдирувчи интоксикациянинг бошқа оқибатларини даволаш учун жадал даволашнинг замонавий тамойилларига таяниш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак. Ҳозирги вақтгача тиоктат кислотасини жадал чиқарилиши доирасида гемодиализни, гемоперфузия ёки гемофилтрация усулларини қўллаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича

10 мл ёки 20 мл дан ампулада, 5 ёки 10 ампуладан қутида. 5 ампуладан блистерда; 1 ёки 2 блистердан қутида.

5 йил.