Диалин rasmini ko'rish

Таркиби:

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: нифуроксазид – 200 мг, пектин – 60 мг, симетикон – 25 мг, аттапулгит – 100 мг; ёрдамчи моддалар: карбомер, сахароза, кристалланмайдиган сорбитол эритмаси, натрий метилпарагидроксибензоати, натрий пропилпарагидроксибензоати, полисорбат 80, бутилгидрокцианизол, 96% ли этанол, глицерин, натрий сахарини, “Ананас” ароматизатори, лимон кислота моногидрати, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Диалин

Фармакалогик гуруҳи:

диареяга қарши препаратлар; ичакнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш учун қўлланадиган воситалар.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия.

ширин таъмли, ананас ҳидли сариқ рангли суспензия.

диареяга қарши препаратлар; ичакнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш учун қўлланадиган воситалар.

A07

Диалин препаратининг таъсири унинг таркибидаги компонентларни умумий хусусиятлари билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.

Турли генезли (инфекцион, нейроген ва бошқ.) диареяни ва у билан боғлиқ бўлган симптомларни даволаш учун қўлланади.

Ичга қабул қилиш учун суспензия. Истеъмол қилишдан олдин суспензияни чайқатиш керак! 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: тавсия этилган дозаси – суспензия 5 мл дан кунига 3 марта ҳар 8 соатда қабул қилинади. Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга 5 мл дан суткада 4 марта ҳар 6 соатда қабул қилиш тавсия этилади. Суспензияни дозалаш учун 5 мл, 10 мл ва 15 мл га бўлинган ўлчов стаканчаси ишлатилади. Даволаш курсининг давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.

Одатда Диалин препарати яхши ўзлаштирилади. Препаратни бекор қилишни талаб этмайдиган аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига ва 5-нитрофуран ҳосилаларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг адсорбция қилувчи ҳусусиятлари яққол ифодаланганлиги туфайли, бошқа дори воситаларини бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак. Таркибида нифуроксазид сақловчи дори воситалари билан даволаниш фонида алкогол ва спирт сақловчи препаратларни қабул қилиш организмни препаратга бўлган сезувчанлигини оширади ва диареяни зўрайиши, қусиш, қоринда оғриқ, терини қизариши, юз ва тананинг юқори қисмини қизиб кетиш ҳисси, қулоқларни шанғиллаши, нафас фаолиятини қийинлашиши, тахикардия, қўрқув ҳисси билан намоён бўлувчи дисулфирамсимон реакцияни қўзғатиши мумкин.

Сепсис билан кечувчи диареяда, Диалин препаратини ягона дори воситаси сифатида қўллаш мумкин эмас, чунки у ичакда сўрилмайди ва унинг таъсири меъда-ичак йўллари билан чекланган бўлади. Дегидратация симптомлари бўлганида пациентнинг клиник ҳолати ва йўқотилган суюқлик ҳажмини ҳисобга олган ҳолда тузли эритмаларни юбориш керак. Таркибида нифуроксазид сақловчи препаратлар билан даволаш вақтида спирт сақловчи дори воситаларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин. Педиатрияда қўлланиши 3 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш бўйича клиник маълумотлар йўқ. Диалин препаратини бу ёшдаги болаларда қўллаш тавсия этилмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Диалин ательени ҳайдаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Флакон очилганидан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари юзасидан хабар берилмаган. Дозаси ошириб юборилганида организмни дегидратация қилиш мумкин. Даволаш: пациентнинг клиник ҳолати ва йўқотилган суюқлик ҳажмини ҳисобга олиб тузли эритмалар юборилади.

Рецепциз берилади

Ичга қабул қилиш учун суспензия 100 мл дан бураладиган ҳимоя қопқоқли сариқ рангли флаконда. 1 флакон ўлчов стаканчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.