ДИАБЕТОМИГ СД 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткаларни қабул қилишдан аввал, шифокор билан муҳокама қилиб олинг.
Қонда қанд миқдорининг талаб қилинадиган даражасига эришиш учун шифокор томонидан белгиланган даволаш режасига риоя қилинг.
Бу таблеткаларни мунтазам равишда қабул қилишдан ташқари парҳезга риоя қилиш, жисмоний машқлар билан шуғулланиш ва зарур бўлганда тана вазнини камайтириш кераклигини билдиради.
Гликлазид билан даволашда қонда (ва эҳтимол сийдикда) қанд миқдорининг, шунингдек глюкоза билан бириккан гемоглобин (ҲбА1c) миқдорини доимий мониторингини ўтказиш зарур.
Даволашнинг дастлабки бир нечта ҳафтасида қонда қанд миқдорини пасайишининг (гипогликемия) юқори хавфи кузатилиши мумкин.
Шунинг учун синчковлик билан тиббий кузатувни амалга ошириш зарур бўлади.
Қонда қанд миқдорини пасайиши (гипогликемия) қуйидаги ҳолатларда кузатилиши мумкин: номунтазам равишда овқатланишда ёки таом қабул қилиш вақти ўтказиб юборилганда, рўза тутилганда;тўйиб овқатланмаганда;овқатланиш рациони ўзгарганида;углеводларни истеъмол қилиш тегишли равишда ўсмагани ҳолда жисмоний фаоллик ошганида;айниқса таом қабул қилиш вақти ўтказиб юбориш билан биргаликда алкогол истеъмол қилинганида;бошқа препаратлар ёки табиий дори воситаларини бир вақтда қабул қилинганида;гликлазиднинг юқори дозаси қабул қилинганида;гормонлар томонидан индукция қилинган маълум бир бузилишлар (қалқонсимон без, гипофиз ёки буйрак усти бези пўсти томонидан функционал бузилишлар) мавжуд бўлганида;буйрак ёки жигар функциясини сусайишида.
Қонда қанд миқдори паст бўлганида қуйидаги симптомлар: бош оғриғи, кучли очлик, кўнгил айниши, қусиш, чарчоқ, уйқуни бузилиши, безовталик, тажовузкорлик, диққатни бузилиши, огоҳлик ва ташқи таъсирларга жавоб қайтаришнинг пасайиши, депрессия, онг чалкашиши, нутқ ёки кўриш фаолиятини бузилишлари, тремор, сенсор бузилишлар, бош айланиши ва ожизлик ҳисси кузатилиши мумкин.
Шунингдек қуйидаги белгилар ва симптомлар: терлаш, терининг ёпишқоқлиги, безовталик, юрак уришини тезлашиши ёки доимий эмаслиги, юқори қон босими, кўкракда қўшни соҳаларга тарқалиши мумкин бўлган бехосдан кучлиоғриқни (стенокардия) пайдо бўлиши юз бериши мумкин.
Агар қонда қанд миқдорини пасайиши давом эца, Сизда онгни кучли чалкашиши (делирий), тиришишлар, ўзини назорат қилишни йўқолиши ривожланиши мумкин, Сизда юза нафас олиш кузатилиши, юрак уриши эса секинлашиши мумкин, Сиз ҳушингизни йўқотишингиз мумкин.
Кўпчилик ҳолларда қонда қанд миқдорини паст даражада бўлиши симптомлари ҳар қандай шаклдаги қандни, масалан глюкоза таблеткалари, қанд бўлаги, ширин шарбат ёки чой истеъмол қилинганидан сўнг тезда ўтиб кетади.
Шунинг учун доимо ўзингиз билан ҳар қандай шаклдаги қандни (глюкоза таблеткалари, қанд бўлаги) олиб юришингиз керак.
Шуни ёдда тутиш керакки, қанд ўрнини босувчи сунъий моддалар керакли самара бермайди.
Агар қанд истеъмол қилганингиздан сўнг симптомлар ўтиб кетмаса ёки яна такрорланса, шифокорга ёки яқин орадаги касалхонага мурожаат қилинг.
Қонда қанд даражасини паст бўлиши симптомлари бўлмаслиги, яққол сезилмаслиги ёки жуда секин ривожланиши мумкин.
Бундан ташқари, Сиз қонда қанд даражаси пасайиб кетганлигини ўз вақтида ҳис этмаслигингиз мумкин.
Бу ҳолат маълум препаратларни (масалан, марказий нерв тизимига таъсир этувчи препаратлар ва бета-блокаторларни) қабул қилувчи кекса пациентларда юзага келиши мумкин.
Стресс вазиятларида (бахциз ҳодисада, жарроҳлик операциясида, юқори ҳароратда ва бошқаларда) шифокорингиз Сизни вақтинча инсулин терапиясига ўтказиши мумкин.
Агар Сиз шифокор томонидан белгиланган даволаш режасини бажармаган бўлсангиз, агар Сиз тешик далачой (Ҳйпериcум перфоратум) препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз ёки алоҳида стресс ҳолатларида, гликлазид қонда қанд миқдорини ҳали етарлича пасайтирмаган ҳолатларда қонда қанд миқдори даражаси юқорилиги (гипергликемия) симптомлари юзага келиши мумкин.
Уларга чанқоқ, тез-тез сийиш, оғизни қуриши, терини қуриши ва қичишиши, тери инфекциялари ва иш қобилиятини сусайиши мисол бўла олади.
Ушбу симптомлар пайдо бўлганида, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этиш керак.
Гликлазидни фторхинолонлар гуруҳига мансуб антибиотиклар билан бир вақтда буюрилганда, айниқса кексаларда қонда глюкозанинг даражасини бузилишлари (қонда қанд даражасини ошиши ёки пасайиши) юзага келиши мумкин.
Бундай ҳолларда шифокор қонда глюкоза даражасини қандай назорат қилиш муҳимлиги ҳақида огоҳлантиради.
Агар сизда глюкозо-6-фосфат дегидрогеназанинг (Г6ФД) ирсий танқислиги (эритроцитлар аномалияси) мавжудлиги ҳақида оилавий тарихи бўлса ёки сизга бу ҳақида маълум бўлса, сизда гемоглобин миқдори даражаси пасайиши ва қизил қон ҳужайралари парчаланиши (гемолитик анемия) хавфи бўлиши мумкин.
Ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат қилинг.
ДИАБЕТОМИГ СД 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткаларни маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, болаларга бериш тавсия этилмайди.