Дезлорадинрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: 2,50 мг дезлоратадин, ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, 70% ли сорбитол, сувсиз лимон кислотаси, тринатрий цитрата дигидрати, натрий бензоати, динатрия эдетати, сахароза, апелсин ароматизатори (фм54405), сақич ароматизатори (фм04163), тўқ сариқ рангли спектракол, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дезлоратадин

Препаратнинг савдо номи:

Дезлорадин

Фармакалогик гуруҳи:

аллергияга карши восита.

Дори шакли:

сироп 2,50 мг/5 мл, 150 мл.

тўқ сариқ рангли, тиниқ суюқлик қаҳрабо рангли шиша бутилкада.

аллергияга карши восита.

R06AX.

Таъсири ичга қабул қилингандан кейин 30 минутдан кейин бошланади ва 24 соат давом этади. Дезлоратадин катталар ва ўсмирлар қон плазмасида препарат ичга қабул қилингандан кейин 30 минут давомида аниқланишни бошлайди. Дезлоратадин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, плазмадаги Смах га тахминан 3 соатдан кейин эришилади. Т1/2 тахминан 27 соат (20-30 соат) ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан 83-87% боғланади. Препаратни 5 мг дан 20 мг гача дозада суткада 1 марта 14 кун давомида буюрилганда клиник жиҳатдан аҳамиятли даражада тўпланиши кузатилмайди. Овқатни ёки грейпфрут шарбатини бир вақтда қабул қилиш суткада 1 марта 7,5 мг дозада қўлланилган дезлоратадиннинг тақсимланишига таъсир кўрсатмайди. Дезлоратадин CЙП3А4 ва CЙП2Д6 нинг ингибитори ва Р-гликопротеиннинг субстрати ёки ингибитори бўлиб ҳисобланмайди. Дезлоратадин глюкуронид билан бириккан 3-ОН-дезлоратадин ҳосил бўлиши билан гидроксилизация йўли билан организмда биотрансформацияга учрайди. Препаратнинг ўзгармаган оз қисми буйраклар ва ичак орқали чиқарилади.

Мавсумий (поллиноз) ва йил бўйи давом этувчи аллергик ринит (аксиришни, бурундан шиллиқ ажралишини, бурун қичишиши ва битишини, кўз қичишиши ва қизаришини, кўз ёши оқишини, танглай кичишишини бартараф килади ёки енгиллаштиради). Сурункали идиопатик эшакеми (тери қичишини ва тошмани камайтириш ёки бартараф қилиш) да қўлланади.

Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар сутканинг бир хил вақтида қабул қилинади. 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда 2,5 мл дан суткада 1 марта, 6-11 ёшгача 5 мл дан суткада 1 марта, 12 ёшдан катталарга 10 мл дан суткада 1 марта етарлича миқдорда сув билан қабул қилиш буюрилади.

2 ёшгача бўлган болаларда сироп қўлланганида қуйидаги нохуш кўринишлар кузатилган: диарея, тана ҳароратини ошиши, уйқусизлик. Катталарда ва ўсмирларда (12 ёш ва ундан катта) сиропни қўллаганда қуйидаги нохуш кўринишлар кузатилган: юқори толиқиш, оғизни қуриши, бош оғриғи. Жуда кам ҳолларда кузатилган қуйидаги ножўя самаралар сифатида бош айланиши, уйқучанлик, тахикардия, юракурушини ҳис қилиш, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, диарея, қон зардобида билирубин, жигар ферментлари даражасини ошиши келтирилган. Аллергик реакциялар: анафилакция, ангионевротик шиш, қичишиш, тошма, эшакеми.

препаратнинг компонентларига ёки лоратадинга ўта юқори сезувчанлик;ҳомиладорлик;лактация;1 ёшгача бўлган болалар;сироп учун (таркибида сахароза ва сорбитол мавжудлиги туфайли) фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани сўрилиши бузилиши ёки сахароза-изомалтоза танқислиги каби наслийкасалликларида қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган. Алкоголнинг марказий нерв тизимига таъсирини кучайтирмайди.

Дезлоратадинни тавсия этилган дозаларда автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири аниқланмаган. Педиатрияда қўлланилиши: сиропни1 ёшгача бўлган болаларда қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллашнинг хавфсизлиги бўйича клиник маълумотлар йўқлиги туфайли, уни ҳомиладорларда қўллаш тавсия этилмайди. Дезлоратадин кўкрак сути билан ажралади, шунинг учун эмизиш даврида сиропни қўллаш тавсия этилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, зарурати бўлганида – симптоматик даволаш тавсия этилади. Гемодиализда чиқарилмайди. Перитонеал диализнинг самарадорлиги аниқланмаган.

Шифокор рецепти бўйича

150 мл сироп қахрабо рангли шиша флаконда, бир флакон ўлчов қошиқчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.