Детрифорс rasmini ko'rish

Таркиби:

Желатин қобиқ билан қопланган бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: колекалциферол  – 1000 ХБ; ёрдамчи моддалар: сафлор мойи – 98,90 мг, глицерин – 24,17 мг, желатин – 52,37 мг, тозаланган сув – 9,46 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

колекалциферол (чолеcалcиферол)

Препаратнинг савдо номи:

Детрифорс

Фармакалогик гуруҳи:

калций-фосфор алмашинувини бошқарувчи восита.

Дори шакли:

капсулалар 1000 ХБ

бироз сарғиш тусли мойли тиниқ моддани ичига олган, овал шаклдаги юмшоқ, желатинли, оч-сарғиш рангли тиниқ капсулалар. Ўзига хос ҳид бўлишига йўл қўйилади.

калций-фосфор алмашинувини бошқарувчи восита.

[A11CS05]

Ичга қабул қилинганидан кейин колекалциферол ингичка ичакдан сўрилади, лимфа тизимига келади, жигарга ва умумий қон оқимига келиб тушади. Қонда алфа2-глобулинлар ва қисман албуминлар билан боғланади, жигар, суяк тўқимаси, скелет мушаклари, буйраклар, буйрак усти безлари, миокард, ёғ тўқималарига ўтади. Смах тўқималарда юборилганидан кейин 4-5 соат ўтгач эришилади, сўнгра узоқ муддат доимий даражада сақланган ҳолда бир мунча пасаяди. Қутбли метаболитлар шаклида, кўпроқ ҳужайралар, микросомлар, митохондрийлар ва ядролар мембраналарида жойлашади. Жигарда тўпланади. Жигарда ва буйракларда биотрансформацияси натижасида фаол метаболитлар ҳосил бўлади. Колекалциферолнинг ва унинг алмашинуви маҳсулотларининг кўп қисми сафро билан ичакка ажралади, унда улар энтерогепатик циркуляция тизимини яратган ҳолда яна сўрилиши ёки ахлат билан чиқарилиши мумкин. Ярим чиқарилиши даври Т1/2 бир неча кунни ташкил этади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Кўкрак сутига ажратилади.

Д витамини гиповитаминозида;Ичакнинг ингичка бўлими сурункали касаллиги, малабсорбция, жигарнинг билиар циррози, меъда ва/ёки ингичка ичак резекциясидан кейинги ҳолат, сифациз ва мувозанатлашмаган овқатланиш (шу жумладан парентерал овқатлантириш, вегетариан парҳез), алкоголни суиистеъмол қилиш, тиришишга қарши препаратларни ва глюкокортикоидларни қабул қилиш, етарлича бўлмаган инсоляция, кекса ёш каби юқори хавф гуруҳидаги пациентларда Д витамини танқислигини олдини олишда;Остеопорозни (менопаузал, сенил, стероид, идиопатик ва бошқа) олдини олиш ва комплекс даволашда;Гипокалциемия, гипокалциемик тетанияда;Гипопаратиреозда;Остеомаляцияда қўлланилади.

Катталарда. Овқатланиш вақтида ичга қабул қилинади. Д3 витамини гиповитаминозида – суткада 1000-3000 ХБ (1-3 капсула). Қабул қилиш курси шифокор тавсиясига кўра белгиланади. Юқори хавф гуруҳидаги пациентларда Д витамини танқислигини олдини олиш учун – суткада 1000-3000 ХБ (1-3 капсула). Қабул қилиш курси шифокор тавсиясига кўра белгиланади. Остеопорозни олдини олиш ва даволаш учун – бир кунда 1000-3000 ХБ (1-3 капсула). Қабул қилиш курси шифокор тавсиясига кўра белгиланади. Гипокалциемик тетанияни олдини олиш учун – катталарда суткада 1000-3000 ХБ (1-3 капсула). Қабул қилиш курси шифокор тавсиясига кўра белгиланади. Д витамини етишмовчилигидан келиб чиқадиган остеомаляцияни даволаш учун – бир кунда 1000-3000 ХБ (1-3 капсула). Қабул қилиш курси шифокор тавсиясига кўра белгиланади. Гипопаратиреозни даволаш учун – суткада 2000-3000 ХБ (2-3 капсула). Қабул қилиш курси шифокор тавсиясига кўра белгиланади.

Д витаминига ва препарат компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Д витамини гипервитаминози, гипервитаминоз симптомлари: Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: дисфункционал бузилишлар (қабзият ёки ич кетиши, қорин шиши, кўнгил айниши, қусиш), иштаҳани йўқолиши; Электролит алмашинуви томонидан: гиперкалциемия, гиперкалциурия, гиперфосфатемия; Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, жиззакилик; Суяк-мушак тизими томонидан: миалгиялар, артралгиялар (мушаклар ва бўғимларда оғриқлар); Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдикни ортиқча ажратилиши (полиурия), буйрак функциясини бузилиши; Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни ошиши, аритмиялар.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик,Д витамини гипервитаминози,Қонда ва сийдикда калций ва фосфорнинг юқори миқдори,Сийдик-тош касаллиги (калцийли нефроуролитиаз),Саркоидоз (гиперкалциемия хавфи),Ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даври,12 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар. Эҳтиёткорлик билан: қонда Д витамини ва ионлашган калций миқдори даражаси назорат қилинган ҳолда; ўпка туберкулёзининг фаол шаклларида (гиперкалциемия хавфи муносабати билан);декомпенсация босқичида жигар касалликларида;буйрак етишмовчилигида.

Дозани ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида Д3 витамини бошқа манбалардан қўшимча равишда келишини ҳисобга олиш лозим. Д3 витаминини сақлайдиган витамин-минерал комплекслар ва Д витаминининг бошқа аналоглари билан бир вақтда қўлланилиши гипервитаминоз ривожланиши хавфини оширади. Д витаминини тиазид диуретиклари билан бир вақтда қўлланилганида гиперкалциемия ривожланиши хавфи ортади. Алюминий ва магнийни сақловчи антацидлар билан бир вақтда қўлланилиши фонида Д витамини билан узоқ муддатли даволаш қонда уларнинг концентрацияларини ва интоксикация юзага келиши (айниқса сурункали буйрак етишмовчилиги мавжуд бўлганида) хавфини оширади. Д витамини фосфор сақловчи препаратлар абсорбциясини ва гиперфосфатемия хавфини оширади. Натрий фториди билан бир вақтда қўлланилганида қабул қилишлар орасидаги интервал камида 2 соатни; тетрациклинларнинг перорал шакллари билан эса камида 3 соатни ташкил этиши керак. Д витаминини юрак гликозидлари билан биргаликда қўлланилганида гиперкалциемия ривожланишидан келиб чиқадиган юрак гликозидларининг токсик таъсири кучайиши мумкин (юрак ритми бузилишининг ривожланиши хавфи ортади). Дифенин ва холестирамин билан бир вақтда қўлланилганида Д витамини самарадорлиги пасаяди. Барбитуратлар (шу жумладан фенобарбитал), фенитоин ва примидон таъсири остида Д витаминига бўлган эҳтиёж метаболизм тезлиги ортиши ҳисобига сезиларли равишда ошиши мумкин. Д витаминини тиришишларга қарши препаратлар, рифампицин, колестирамин билан бир вақтда қўлланилганида колекалциферолнинг даволаш таъсири камайиб боргани ҳолда унинг абсорбцияси пасаяди.

Препаратнинг йўриқномада тавсия этилган дозаларини оширмаслик керак. Препаратни узлуксиз узоқ муддат (бир неча ой) давомида қабул қилинганида сурункали Д3 гипервитаминозни ва гиперфосфатемияни (айниқса тиазид диуретиклар билан биргаликда) истисно қилиш учун қон зардобида калций ва фосфор концентрациясини даврий аниқлаш тавсия этилади. Д витаминига сезувчанлик ҳар хил одамларда индивидуал эканлигини ва Д витаминини даволаш дозаларида қабул қилиш қатор шахсларда гипервитаминоз ҳолатини келтириб чиқариши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим. Гиперкалциемияда ёки буйрак функциясини бузилиши белгилари пайдо бўлганида, дозани пасайтириш ёки даволашни тўхтатиш зарур. Агар сийдикда калций даражаси 24 соатда 7,5 мол (24 соатда 300 мг) дан ошса, шунингдек дозани пасайтириш ёки даволашни тўхтатиш зарур. Кекса ёшда Д витаминини ичакда сўрилишининг камайиши, терининг Д3 провитаминини синтезлаш қобилияти пасайиши, инсоляция вақтини камайиши, буйрак етишмовчилиги юзага келиши тез-тезлигини ортиши оқибатида Д витаминига эҳтиёж ортиши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши. Ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даврида Д3 витамини дозаси суткада 600 ХБ дан ошмаслиги керак. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ательени бошқаришга ва механизмлар билан ишлашга таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда қуруқ жойда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши симптомлари: иштаҳанинг пасайиши, қабзият, диарея (ич кетиши), кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, мушак ва бўғим оғриқлари, холсизлик, жиззакилик, кучли чанқаш, поллакиурия (тез-тез сийиш), тана вазнини пасайиши, гиперкалциемия, гиперкалциурия. Дозани сурункали ошириб юборилиши симптомлари (катталар учун 20-60 минг ХБ/сутка дозаларда бир неча ҳафта ёки ой давомида қабул қилинганида): юмшоқ тўқималарда, буйракларда, томирларда, юракда, ўпкада калцийни тўпланиши (калциноз), артериал гипертензия, аъзолар функциясини бузилиши (буйрак ва юрак етишмовчилиги). Даволаш: препарат қўлланилишини бекор қилиш, калций миқдори паст бўлган парҳезга амал қилиш, кўп миқдорда суюқликни қабул қилиш, глюкокортикостероидларни буюриш, симптоматик даволаш (Е витамини, магний, калий препаратлари, аскорбин кислотаси, ретинол, тиамин), оғир ҳолларда – кўп миқдорда физиологик эритмани, фуросемидни, электролитларни вена ичига юбориш, гемодиализ ўтказишни ичига олади.

Рецепциз

30 ёки 60 капсуладан полиетилендан тайёрланган бураладиган қопқоқли ва фолгадан тайёрланган ҳимоя қилувчи клапанли полиетилен флаконда. Флаконга этикетка ёпиштирилади ва полиетилен плёнка билан қоплаб қўйилади. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

3 йил.