Дестинарецепт билан

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 5 мг дезлоратадин; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, Авиcэл ПҲ 102 (микрокристалл целлюлоза), икки асосли фосфат калций дигидрати, тозаланган талк, магний стеарати; қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза, тозаланган талк, титан диоксиди, полиетиленгликол 6000, ФД & С Блуэ Но.1 Лаке бўёвчиси, гидроксипропилцеллюлоза, ионсизлантирилмаган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дезлоратадин

Препаратнинг савдо номи:

Дестина

Фармакалогик гуруҳи:

аллергияга қарши препарат.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

думалоқ, икки ёқлама қавариқ, бир томонида рискали чизиғи бўлган, оч-мовий рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

аллергияга қарши препарат.

R06AX27

Ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Плазмада 30 минутдан кейин аниқланади. Овқат тақсимланишига таъсир қилмайди. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 83-87%. Бир марталик 5 мг ёки 7,5 мг дозада қабул қилинганида максимал концентрациясига (Смах) 2-6 соатдан кейин эришилади (ўртача       3 соатдан кейин). Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Жигарда гидроксилизация йўли билан глюкуронид билан боғланган 3-гидроксидезлоратадин ҳосил бўлиши билан жадал метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – ўртача – 27 соат. Буйраклар ва сафро орқали чиқарилади. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ва гемодиализ ўтказишда лоратадиннинг фармакокинетикаси деярли ўзгармайди.

Аллергик ринит (мавсумий ва йил давомидаги), сурункали идиопатик эшакемида қўлланади.

Катталар ва ўсмирларга (12 ёш ва ундан катталар) – ичга, овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ҳолда, кунига 5 мг дан буюрилади. Таблеткани бутунлигича сув билан бирга ютиш керак.

Марказий нерв тизими томонидан: кучли толиқиш, хавотирлик, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, блефароспазм, дисфония, гиперкинезиялар, парестезиялар, тремор, амнезия, депрессия. Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, таъмни ўзгариши, анорекция, қабзият ёки диарея, диспепсия, гастрит, метеоризм, иштаҳани ошиши, стоматит. Нафас тизими томонидан: йўтал, бронхоспазм, буруннинг шиллиқ қаватини қуриши, синусит. Таянч-ҳаракат тизими томонидан: болдир мушакларини тиришиши, артралгия, миалгия. Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдик рангини ўзгариши, сийишга оғриқли қистовлар. Моддалар алмашинуви томонидан: тана вазнини ошиши, кўп терлаш, чанқоқлик. Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, кўкрак соҳасида оғриқ. Аллергик реакциялар: ангионевротик шиш, эшакеми, қичишиш, иситмалаш.

Дори воситасига юқори сезувчанлик; ҳомиладорлик; эмизиш; болаларда (2 ёшгача бўлган) қўллаш мумкин эмас. Жигар функциясини оғир бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Eритромицин, циметидин ва кетоконазол билан бирга қўллаш дезлоратадиннинг қон плазмасидаги концентрациясини оширади, бу ҳеч қандай клиник кўринишга эга эмас ва электрокардиограмма маълумотларига таъсир кўрсатмайди. Микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, зиксорин, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) дезлоратадинни самарадорлигини камайтиради.

Препаратни буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Ательени ва бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсири Дестина қабул қилаётган пациентлар юқори диққат ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланишлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: ножўя реакцияларининг кучайиши (бош оғриғи, уйқучанлик, тахикардия). Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Симптоматик даволаш.

2 йил. Дорихоналардан бериш тартиби Рецепт бўйича. Улашиш: 3 71 Виеwс