Дермогард крем rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди: Кумуш сулфадиазини        – 10 мг Хлоргексидин глюконати  – 2 мг Алоэ вера экстракти             – 150 мг Аллантоин                             – 1 мг

Препаратнинг савдо номи:

Дермогард крем

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун крем.

оқ ёки сарғиш рангли, хушбўй ҳидли гомоген крем.

D06VA51.

Препаратнинг жароҳат экссудатлари билан контактида фаол компонентларга аста-секин диссоциацияланиши рўй беради. Периферик ва тизимли қон оқимига тахминан 10% сулфадиазин ва 1% кумуш сўрилади. Катта жароҳат юзасига қўйилиши сулфадиазинни қондаги концентрациясини 10-20 мкг/мл гача ошиши билан кечади. Хлоргексидин глюконати деярли тизимли сўрилишга учрамайди ва тизимли таъсир қилмайди. Алоэ ва аллантоиннинг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар йўқ.

Жароҳатлар, кесилишлар, куйишлар ва терининг инфекцион касалликларида қўлланади.

Қўллашдан олдин терининг шикастланган соҳасини яхшилаб ювинг ва қуритинг. Сўнгра кремни бир текис қилиб суртинг. Қўллашлар сони шифокор томонидан белгиланади. Куйишларда жароҳатларга ишлов берилганидан сўнг кремни стерил шароитларда суртиш лозим. Шикастланган соҳа ҳамиша крем билан қопланган бўлиши керак. Кремни кунига 1-2 марта суртиш керак.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Аммо кам ҳолларда лейкопения, тери некрози, эритема, терининг оқариши, ачишиш, тошма, интерстициал (оралиқ) нефрит, юқори нафас йўлларининг инфекциялари, бош оғриғи каби реакциялар қайд этилган.

Препаратнинг ҳар қандай компонентга  юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Сулфаниламидларга кесишган сезувчанлик ривожланиши хавфи туфайли эҳтиёткорлик билан қўлланади. Глюкоза-6-фосфат дегидрогенеза етишмовчилигида препаратни қўллашдан сақланиш керак. Крем жигар ва буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладорлик ва лактацияда крем фақат мутлоқ кўрсатмалар бўйича буюрилади. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. МУЗЛАТИЛМАСИН.

Препарат дозасини ошириб юборилиши ҳақида ҳозиргача хабар берилмаган.

Рецепциз

Алюмин тубада 20 г. 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 10 шундай қути картон гуруҳлашган ўрамда.

2 йил.