Дермобактер

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: 985 мг 50% ли бензолконий хлоридини эритмаси, бу 500 мг бензалконий хлоридга тўғри келади, 1065 мг 20% ли хлоргексидин диглюконати эритмаси, бу 200 мг хлоргексидин диглюконатга тўғри келади. Ёрдамчи моддалар: 30% ли бетаин кокоалкил-диметил эритмаси, этилен оксидини ва пропилен оксидининг сополимери, гиетеллоза, лимон кислотаси моногидрати, натрий цитрати, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бензолконий хлориди, хлоргексидин диглюконати.

Препаратнинг савдо номи:

Дермобактер

Фармакалогик гуруҳи:

антисептик восита.

Дори шакли:

сиртга ва маҳаллий қўллаш учун эритма.

бироз қовушқоқ, чайқатилганида кўпирадиган, эфир ҳидига эга тиниқ, рангсиз суюқлик.

антисептик восита.

D08AC52.

Инфекцияланган тери ва шиллиқ қаватларни шикастланишларини даволаш; тери ва шиллиқ қаватларни инфекцияланишини олдини олиш учун қўлланади.

Сиртга ва маҳаллий буюрилади. Эритма суюлтирилган ёки суюлтирилмаган ҳолда кунига 1-2 марта қўлланилади. Тери юзасига ишлов бериш учун суюлтирилмаган эритма қўлланади. Шиллиқ қаватларга маҳаллий ишлов бериш учун сувда 1/10 нисбатида суюлтирилган эритма қўлланади. Суюлтирилган эритма бевосита қўллаш олдидан тайёрланади ва сақланмаслиги керак. Эритма бир текис тери ёки шиллиқ қаватларни суртилади ва кейин кўп миқдордаги сув билан ювилади.

Eритма сув билан яхшилаб ювиб ташланганида ўтиб кетувчи тери ва шиллиқ қаватларнинг қуруқлиги терини таъсирланиши бўлиши мумкин; контактли экзема.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Кўз ва эшитиш йўлини шиллиқ қаватини ювиш учун қўллаш мумкин эмас.

Бошқа маҳаллий антисептиклар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас (номутаносиблик ёки самарасизлик хавфи). Агар аввал совун ишлатилган бўлса, у яхшилаб ювиб ташланиши лозим.

Eритма билан терининг катта юзаларига ишлов берилганида ва уни герметик боғлов остига қўлланганда, хусусан куйган терига ёки чала туғилган чақалоқ ёки гўдак ёшидаги болаларнинг шикастланган терисига қўлланганда, препаратнинг фаол моддаларини тизимли таъсири хавфи мавжуд. Хирургик асбоблар ва мосламаларини дезинфекцияси учун қўлланмасин. Ишлатилганидан сўнг флакон қопқоғи билан албатта беркитилсин. Флакон очилганидан кейин эритма 15 кунгача сақлансин. Ҳомиладорлик ва лактация даври Препарат ҳомиладорлик даврида қўлланганида зарарли таъсири аниқланган эмас; таъсир этувчи моддаларини тератоген хусусиятларини экспертизаси салбий натижалар берди. Эмизиш даврида кўкрак безларига ишлов бериш учун эритмани қўллаш мумкин эмас. Дори воситасини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Аниқланмаган.

Рецепциз

Оқ рангли пластмассали таглик қўйилган буралувчи пластмасса қалпоқли, ҳажми 125 мл ёки 300 мл ли жигарранг тиниқ пластмасса флакон. Бир флакондан картон қутида қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга.

2 йил.