Депакинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

100 мл сиропда сақланади: Таъсир қилувчи модда: Валпроат натрий                                                                           5,764 г (5,0 г валпроат кислотасига тўғри келади) Ёрдамчи моддалар: Метилпарагидроксибензоати                                                        0,10 г Пропилпарагидроксибензоати                                                     0,02 г Сахароза (қуруқ моддага хисоблаганда 67% эритма)                 60,0 г Сорбитол 70% (кристалланадиган)                                              15,0 г Глицерол                                                                                         15,0 г Сунъий олча хушбўйи                                                                   0,03 г Концентрацияланган хлорид кислотаси ёки                              қ.с. пҲ концентрацияланган натрий гидроксиди эритмаси                  7,3 – 7,7 гача Тозаланган сув                                                                                қ.с. 100 мл гача

Тасир этувчи модда(ХПН):

валпроат кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Депакин

Фармакалогик гуруҳи:

тутқаноққа қарши восита, ёғ кислоталарининг ҳосиласи.

Дори шакли:

сироп.

Оч-сариқ рангли, олча ҳидли, тиниқ, сиропсимон суюқлик.

тутқаноққа қарши восита, ёғ кислоталарининг ҳосиласи.

N03AG01.

Валпроат кислотаси ичга қабул қилинганида унинг биокираолишлиги 100% га яқин.Валпроат кислотаси цереброспинал суюқликка ва бош мияга ўтади.Ярим чиқарилиш даври 15-17 соатни ташкил қилади.Плазмада барқарор концентрацияга 3-4 кунга келиб эришади.Плазма оқсиллари билан боғланиши юқори, дозасига боғлиқ ва тўйинган бўлади.Валпроат асосан сийдик билан глюкуронид ҳолида чиқарилади.Валпроат кислотанинг қондаги фақат эркин фракцияси (10%) гемодиализга учрайди. Тутқаноққа қарши кўпчилик бошқа препаратлардан фарқли равишда, Валпроат цитохром Р450 тизимига кирувчи ферментларга индукцияловчи самара кўрсатмайди, валпроат ҳам хусусий биотрансформациясига, ҳам эстропрогестагенлар ва К витаминини антагонистлари каби бошқа моддаларни даражасига таъсир қилмайди.

Бу препарат тутқаноқнинг турли шакллари ва хар хал тур тиришиш хуружларини даволаш учун қўлланади. Катталарда Монотерапия сифатида ёки тутқаноққа қарши бошқа воситалар билан мажмуада: – тутқаноқнинг ёйилган шакллари: клоник, тоник, тонико-клоник хуружлар, абсанслар, миоклоник ва атоник хуружлар ва Леннокс-Гастро синдромини даволаш учун қўлланади; – парциал тутқаноқни: иккиламчи ёйилган ёки  ёйилмаган ўчоқли хуружларни даволаш учун қўлланади. Болаларда Монотерапия сифатида ёки тутқаноққа қарши бошқа воситалар билан мажмуада; – тутқаноқнинг ёйилган шакллари: клоник, тоник, тонико-клоник хуружлар, абсанслар, миоклоник ва атоник хуружлар, Леннокс-Гасто синдромини даволаш учун қўлланади; – парциал тутқаноқни: иккиламчи ёйилган ёки  ёйилмаган ўчоқли хуружларни даволаш учун қўлланади; – фебрил тиришишларнинг бир ёки бир неча хуружларидан сўнг хуружларнинг қайталанишини олдини олиш учун қўлланади.

Ўртача суткалик доза: – гўдаклар ва кичик ёшли болалар учун: 30 мг/кг (сироп ёки таъсири узайтирилган гранулалар шаклида  қўллаш афзалроқ); – ўсмирлар ва катталар учун: 20-30 мг/кг (таблеткалар, таъсири узайтирилган таблеткалар ёки таъсири узайтирилган гранулалар шаклида қўллаш афзалроқ). Дори препарати микрофильмлиграммларда буюрилиши керак. Сиропли флакон сиғими 200 мг ва 100 мг препаратга тўғри келувчи икки томони дозалаш мумкин бўлган қошиқ билан таъминланган. Қабул қилинадиган доза шифокор томонидан шахсий белгиланади. Депакинни мунтазам қабул қилиш керак. Шифокор билан маслахатлашмасдан препарат билан даволашни ўзгартирманг ва бирдан тўхтатманг.

Анамнездаги валпроат, дивалпроат, валпромид ёки дори препаратининг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик.Ўткир гепатит.Сурункали гепатит.Шахсий ёки оилавий анамнездаги, хусусан, дори препаратлари чиқарган гепатитнинг оғир шакли.Жигар порфирияси.Мефлохин ёки далачой билан мажмуада (Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари бўлимига қаранг).

Тиришишларни қўзғатиши мумкин бўлган препаратлар ва тиришиш бўсағасини пасайтирувчи препаратларни бир вақтда қўллашда эътиборга олиш ва тавсия қилиш мумкин эмас, ёки потенциал хавф даражасига қараб қўллаш мумкин эмас. Бундай препаратларга кўпчилик антидепрессантлар (трициклик антидепрессантлар, серотонинни селектив қамраб олишни ингибиторлари), нейролептиклар (фенотиазинлар ва бутирофенонлар), мефлохин (қуйига қаранг), бупропион ва трамадол киради.

Кам ҳолларда тутқаноққа қарши препаратни юбориш хуружларнинг кучайишини ёки тутқаноқни баъзи турларида кузатиладиган спонтан флуктуациядан қатъий назар, янги тур хуружларнинг ривожланишини чиқариши мумкин. Валпроат ҳолида бу асосан, тутқаноққа қарши бир вақтда ўтказилаётган даволашдаги ўзгаришлар ёки фармакокинетик ўзаро таъсирлар (Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг  бошқа шакллари бўлимига қаранг), токциклиги (жигар касалликлари ёки энцефалопатия) (Махсус кўрсатмалар ва Ножўя  таъсирлари бўлимига қаранг) ёки дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ. Дори препарати организмда валпроат кислотага айланиши туфайли, валпроат кислотасининг дозасини ошириб юборилишидан сақланиш учун, худди шундай трансформацияга дучор бўладиган бошқа дори препаратлари (масалан, дивалпроат, валпромид) билан бирга қўллаш мумкин эмас. Жигар касалликлари Ривожланиш шароитлари: Жигарнинг оғир, баъзида эса фатал шикастланишлари ҳақида жуда кам маълумотлар қайд этилган. Энг юқори хавф тутқаноқнинг оғир шакли ва айниқса, бош мияни шикастланиши, ақлий қолоқлик ва/ёки метаболизмни генетик бузилиши ёки дегенератив касалликлар билан боғлиқ тутқаноқли 3 ёшдан кичик болалар ва гўдаклар орасида кузатилади. 3 ёшдан катта болаларда касалланиш тез-тезлиги аҳамиятли даражада паст ва ёш ошган сари  аста-секин пасайиб боради. Жуда кўпчилик ҳолларда жигарнинг бундай шикастланиши даволашнинг биринчи 6 ойи давомида, 2 ва 12 хафталари орасида, одатда тутқаноққа қарши мажмуавий даволаш вақтида кузатилади. Эрта белгилари Эрта ташхис касалликнинг клиник манзарасига асосланган. Хусусан, сариқлик, айниқса хавф гурухидаги беморларда ривожланганлигини олдиндан айтиш мумкин бўлган икки тур симптомларга эътибор бериш керак (Ривожланиш шароитлари бўлимига қаранг): –     умумий ҳолсизлик ёки юқори чарчоқлик, иштаҳани йўқолиши, кам қувватлик, уйқучанлик каби, баъзида такрорий қусиш ва қорин оғриқлари билан кечувчи тўсатдан пайдо бўлувчи умумий симптомлар; –     буюрилган даволашга тўғри  риоя қилинишига қарамасдан тутқаноқ хуружларини қайталанишлари. Бундай клиник манзара ривожланганида жигар фаолиятини текшириш ва тезлик билан лаборатор тахлили ўтказиш учун бемор ёки унинг дарҳол шифокорга мурожаат қилиши кераклиги ҳақида хабардор қилиш керак. Аниқлаш Даволанишнинг биринчи 6 ойида жигар фаолиятини вақти-вақти билан назорат қилиш керак. Стандарт синамалар орасида оқсил, хусусан протромбин синтезини акс этувчи тахлиллар жуда мухимдир. Протромбиннинг патологик паст даражаси аниқланганида, айниқса лаборатория кўрсаткичларида бошқа силжишлар (қоннинг ивиш омиллари  ва фибриногеннинг даражасини аҳамиятли даражада пасайиши; билирубин ва трансаминазаларнинг даражасини ошиши – Махсус кўрсатмалар га қаранг) билан кечганда, валпроат билан даволашни тўхтатиш ва агарда салицилатнинг ҳосилалари билан бир вақтда буюрилган бўлса, эҳтиёткорлик чораси сифатида улар билан даволашни ҳам тўхтатиш керак, чунки уларнинг метаболизми худди шундай йўл билан амалга оширилади. Панкреатит Панкреатитнинг жуда кам, баъзида ўлим билан тугаган ҳоллари маълум. Касаллик беморнинг ёши ва даволашнинг давомийлигидан қатъий назар ривожланиши мумкин, кичик болалар алоҳида, юқори хавфга дучордирлар. Оқибати ноҳуш якунланувчи панкреатит, одатда кичик ёшли болаларда ва тутқаноқнинг оғир шакли, бош миянинг шикастланишлари бўлган беморларда ёки тиришишга қарши мажмуавий даволаш фонида кузатилади. Жигар етишмовчилиги фонидаги панкреатитда ўлим билан тугаш хавфи юқори. Суицид ғоялар ва хатти-харакатлар Баъзи кўрсатмалар бўйича тутқаноққа қарши препаратлар қабул қилган пациентларда суицид ғоялар ва ҳатти-ҳаракатларни ривожланиш ҳоллари ҳақида маълумотлар берилган. Тутқаноққа қарши препаратлар билан ўтказилган рандомизацияланган плацебо-назоратли синовларнинг метатаҳлили, суицид ғоялар ва ҳатти-ҳаракатларнинг ривожланишини хавфи юқорилигини кўрсатди. Шундай қилиб, пациентларда суицид ғоялар ва хатти-харакатларнинг белгиларини синчиклаб кузатиш ва тегишли даволашни буюриш керак. Суицид ғоялар ва ҳатти-ҳаракатларни ривожланиш белгилари пайдо бўлганида пациентлар (ва пациентлар категорияси) га дарҳол шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилиш керак. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири Бу дори препаратини ламотриджин билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди (Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари га қаранг). Валпроат кислотаси/валпроатларни карбапенемлар билан бирга қабул қилиш тавсия қилинмайди (Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари га қаранг). Ушбу препаратни фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза ва галактозанинг сўрилишини бузилиш синдроми ва сахароза-изомалтоза танқислигида қўллаш мумкин эмас, чунки препарат сахароза ва сорбит сақлайди.

Валпроат билан боғлиқ бўлган ривожланиш нуқсонларининг хавфи дори препаратини қабул қилаётган ҳомиладорларда умумий популяцияга қараганда 3-4 марта юқори ва 3% ни ташкил қилади. Энг кўп кузатиладиган ривожланиш нуқсонларига нерв найини ёпилиш нуқсонлари (тахминан 2-3%), юзнинг дисморфияси, юзнинг ёриқлари, краниостеноз, юрак нуқсонлари, буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларини ривожланиш нуқсонлари, қўл-оёқларни деформацияси киради. Кунига 1000 мг дан ортиқ дозалари ва бошқа антиконвулсантлар билан мажмуада қўллаш бундай малформациялар ривожланиши хавфини муҳим омили ҳисобланади. Эпидемиологик маълумотлар ҳомилали ҳолатида валпроат натрий билан экспозиция ўтказган болаларда ақлий қобилиятининг умумий кўрсаткичларини пасайишини кўрсатмайди. Бироқ, бундай болаларда вербал қобилиятларни бироз пасайиши ва (ёки) логопедга ёки нутқини тўғрилашга кўпроқ мурожаат қилиши қайд этилган. Ҳомилали ҳолатида валпроат натрий билан экспозиция ўтказган болаларда аутизм ва у билан боғлиқ бўлган бузилишларнинг бир қанча ҳоллари ҳақида маълумотлар берилган.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, тўғри қуёш нурларидан ҳимояланган жойда сақлансин. Флакон очилганидан кейин 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда 1 ой давомида сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Оғир ўткир захарланишнинг клиник манзараси, одатда мушаклар гипотонияси, гипорефлекция, миоз, нафас фаолиятини бузилиши ва метаболик ацедоз билан бирга чуқурроқ ва чуқур даражали комадан иборат. Бош мияни шиши билан боғлиқ бўлган бош суяги ички гипертензиясининг кам сонли ҳоллари таърифланган. Даволаш шифохонада ўтказилади: зарурати бўлганида меъдани ювиш, самарали диурезни тутиб туриш, юрак томир ва нафас тизимларининг ҳолатини кузатиш. Жуда оғир ҳолларда зарурати бўлганда гемодиализ ўтказиш мумкин. Одатда бундай захарланишнинг оқибати ижобий, бироқ, бир неча ўлим ҳоллари маълум.

Рецепт бўйича

10 мл дан сироп болалардан химояланган полиетилен таглик билан таъминланган, полипропилон қопқоқ билан ёпилган, тўқ шиша (ИИИ тур) флаконда. 1 флакондан  илова –варақаси ва ўлчов қошиғи билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.