Дентокинд

Таркиби:

1 таблетка (100 мг) қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 15 мг Белладонна трит. Д6, 15 мг Чамомилла трит. Д6, 15 мг Феррум пҳоспҳориcум трит. Д6, 15 мг Ҳепар сулфурис трит. Д12, 15 мг Пристаньатилла трит. Д6; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, талк, магний стеарати.

Препаратнинг савдо номи:

Дентокинд

Фармакалогик гуруҳи:

гомеопатик воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ, икки томони ясси, четлари кесилган таблеткалар.

гомеопатик воситалар.

Eмизикли ва кичик ёшдаги болаларнинг тишларини чиқишидаги оғриқли ҳолатлар, шунингдек қўзғалувчанлик, безовталик, оталгия (қулоқларда оғриқ), микрофильмкларда оғриқ, енгил иситма ва ич кетишида қўлланади.

1 ёшгача бўлган болаларга касалликнинг ўткир симптомларида 1 таблеткадан ҳар бир соатда, лекин кунига 6 таблеткадан кўп эмас. Симптомлар камайганидан кейин 1 таблеткадан кунига 3 марта. 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга касалликнинг ўткир симптомларида 2 таблеткадан ҳар бир соатда, аммо кунига 12 таблеткадан кўп эмас. Симптомлар камайгандан кейин 2 таблеткадан кунига 3 марта. Дентокиндни овқат ва ичимликлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. Таблеткаларни оғизда аста-секин эришига йўл қўйиб, овқатланишдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин қабул қилиш маъқулроқ. Эмизикли болаларни даволашда таблеткаларни озгина миқдордаги сув билан эритиш мумкин. Агар Сиз дори воситасини қабулини ўтказиб юборган бўлсангиз, болага препаратни икки марталик дозасини берманг.

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар фарзандингизда препаратни қабулидан кейин ножўя самаралари пайдо бўлса, шифокорингизни хабардор қилинг.

Препаратга ва унинг ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик.

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар фарзандингиз бошқа дори воситаларини қабул қилган ёки қабул қилаётган бўлса, шифокорингизга хабар беринг.

Гомеопатик дори воситалари қўлланганида касалликнинг белгилари вақтинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қўллашни бекор қилиш ва шифокор билан маслахатлашиш керак. Агар Сиз, фарзандингиз Дентокиндга етарлича жавоб бермаётган бўлса ёки унда кутилмаган симптомлар пайдо бўлса, илтимос шифокорга мурожаат қилинг. Препарат лактоза (сут қанди) сақлайди. Агар шифокорингиз, Сизга фарзандингизни айрим сахарозаларни ўзлаштираолмаслигини айтган бўлса, шифокор билан дори воситасини қўллашдан олдин маслахатлашинг. Препарат яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

Алоҳида шароит талаб қилмайди. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Хозирги вақтгача номаълум.

Рецепциз

5 йил.