Денасол Фортерецепт билан

Таркиби:

фаол моддалар: натрий хлориди (қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) – 0.9 г; глюкоза (қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) – 10,0 г; ёрдамчи модда: тозаланган сув 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

декстроза (глюкоза), натрий хлориди.

Препаратнинг савдо номи:

Денасол Форте

Фармакалогик гуруҳи:

Тузли эритмалар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

рангсиз ёки бироз сарғиш рангли тиниқ суюқлик.

Тузли эритмалар.

V05SV

Катталарда ва педиатрия амалиётда гидратация (организмни суюқлик билан таъминлаш) мақсадида электролитлар, калория ва сув манбаи сифатида вена ичига (в/и) қўлланади. Препарат: гипогликемияда;токсикоинфекцияларда;турли интоксикацияларда;жигар касалликларида (гепатит, цирроз, жигар комаси);геморрагик диатезда;дегидратацияларда (қусиш, диарея, операциядан кейинги давр);коллапсда;шокда;парентерал озиқлантириш учун қўлланади.

Вена ичига (в/и) томчилаб юборилади. Юборишдан олдин эритмани 36-380С гача иситиш керак. Препаратни йирик периферик веналарни таъсирланишини иложи борича камайтириш учун кичик диаметрли игналар ёрдамида секин юбориш тавсия қилинади. Эритмани томирдан ташқари тўқимага тушиши оқибатида инфилтратларни ҳосил бўлишига йўл қўйилмасин. Дозалаш шифокорнинг кўрсатмасига биноан амалга оширилади ва пациентнинг ёши, тана вазни, клиник ҳолати ва лаборатор текширишларининг кўрсаткичларига боғлиқ бўлади. Одатда суткада 300-1500 мл дан, минутига максимал 80 томчигача, болаларга соатига 5 мл/кг тезликда қўлланади. Катталар учун максимал суткалик доза 2000 мл ни ташкил қилади. Препаратни гематокрит ва қондаги электролитларнинг концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқлик мувозанатини ҳар 6 соатда аниқланади.

Препарат қўлланганда турли реакциялар: фебрил реакция (бош оғриғи, тана ҳароратини ошиши), инекция қилинган жойда инфекциялар, инекция қилинган жойдан бошланадиган веналар тромбози ёки флебити, экстравазация ва гиперволемия, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония, буйраклар фаолиятини бузилиши, шишлар, ҳансираш, безовталик, ҳолсизлик, мушакларни тортишиши ва гипертонуси пайдо бўлиши мумкин. Эритмани катта миқдорда юбориш хлоридли ацидозга, гипергидратацияга, организмдан калийни чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин. Реакциялар пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш, пациент ҳолатини баҳолаш, мувофиқ терапевтик қарши чораларни ўтказиш, шунингдек зарурати бўлганида қолган суюқликни экспертиза учун сақлаш зарур.

Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, гипергликемия, қандли диабет, ўпка, мияни шишиши билан хавфини солувчи қон айланишини бузилишлари, сурункали буйрак ва юрак етишмовчилиги, кортикостероидларнинг катта дозалари билан даволаш, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Препаратни глюкокортикостероидлар билан бирга қўлланганда гипернатриемия кучаяди. Шунинг учун уни кортикостероидлар, кортикотропин олаётган пациентларга, шунингдек туз тўпланишига мойиллиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Препаратда натрий ионлари сақланганлиги сабабли, уни зарурат туғилганда димланган юрак етишмовчилиги бўлган беморларда, айниқса пациентларда операциядан кейин ва кекса одамларда, оғир буйрак етишмовчилигида, сийдик – чиқариш йўлларини обструкциясида, гиперволемияда, шунингдек натрийни тутилиши туфайли шишлар билан кечадиган клиник ҳолатларда катта эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим. Узоқ муддат давомида парентерал даволашда глюкоза миқдорини ўзгаришларини, шунингдек қонда суюқлик ва электролитларнинг мувозанатини лаборатор ва клиник текширишларни мунтазам ўтказиш йўли билан кузатиш зарур. Болаларга, айниқса чақалоқларга ва чала туғилган чақалоқларга (буйрак фаолияти ҳали етилмаган ёки суюқликни чиқариш қобилияти чекланган бўлса) в/и эритмани дозалаш ва препаратнинг инфузиясини тезлиги, гиперкалиемия/гипергликемияни ривожланишининг юқори хавфи, зардобни гиперосмолярлиги ва қон қуйилиши эҳтимоли туфайли эҳтиёткорлик билан танланиши керак. Глюкозанинг зардобдаги концентрацияси, суюқликни истемол қилиниши, диурез ва зардобдаги электролитлар концентрациясининг доимий мониторинги талаб қилинади. Чақалоқларда ва жуда кичик болаларда хатто суюқликнинг оз миқдори сув-туз мувозанатига таъсир қилиши мумкин. Препарат глюкоза сақлайди, шунинг учун уни яққол ёки субклиник қандли диабети ёки карбонсувларга ҳар қандай генезли интолерантлантлиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Регидратоник Фортени бошқа препаратларнинг эритмалари билан аралаштирганда юз бериши мумкин бўлган номутаносибликнинг хавфини иложи борича минимумга етказиш учун, ушбу аралашмалар аралаштирилгандан кейиноқ, юборишдан олдин, шунингдек юбориш вақтида лойқа ёки чўкма борлигини аниқлаш учун визуал текширилиши лозим. Суюқлик мувозанатини, электролитларнинг концентрациясини ўзгаришини ва узоқ парентерал даволаш вақтида кислота-ишқор мувозанатини кузатиш мақсадида, шунингдек зарур бўлганда беморнинг ҳолатига кўра вақти-вақти билан мунтазам клиник баҳолашни амалга ошириш ва лаборатория таҳлилларини ўтказиш керак. Препаратни ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратни ҳомиладор аёлларга фақат жуда зарур ҳолларда буюриш лозим. Суюқлик мувозанатини, глюкоза ва электролитларнинг концентрациясини, шунингдек она ва ҳомилада кислота ишқор мувозанатини вақти-вақти билан кузатиб туриш зарур. Юборилган суюқликнинг миқдори, чиқарилаётган сийдик ва электролитларнинг зардобдаги даражасини кузатиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

+25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ортиқча сувли интоксикацияси (гиперволемия) синдроми билан характерланади. Дарҳол юборишни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак. Натрий хлоридининг гипертоник эритмасини, кучли диуретикларни (ўткир юрак етишмовчилигида ва ўпкалар шишида) юбориш, электролитлар мувозанатини тўғрилаш тавсия қилинади.

Рецепт бўйича

Инфузий учун эритма 100, 150, 200, 250, 400 ёки 500 мл дан флаконларда.

3 йил.