Декстран 40рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 л препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 35000 дан 45000 гача молекуляр массали декстран 40 60,0 г ёки 100,0 г; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

декстран 40

Препаратнинг савдо номи:

Декстран 40

Фармакалогик гуруҳи:

Плазма ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Қон плазмаси препаратлари ва плазма ўрнини босувчи препаратлар. Декстран.

Дори шакли:

инфузия учун эритма 6% ва 10%

рангсиз ёки сарғиш рангли, тиниқ ёки бироз товланувчи, шўр таъмли суюқлик.

Плазма ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Қон плазмаси препаратлари ва плазма ўрнини босувчи препаратлар. Декстран.

V05AA05

Декстран организмдан ўзгармаган ҳолатда, асосан буйраклар орқали чиқарилади, 24 соатда юборилган дозанинг 70% чиқарилади. 30% ретикуло-эндотелиал тизимга, жигарга тушади, у ерда кислотали алфа-глюкозидаза ферменти томонидан глюкозагача парчаланади. Углеводлар алмашинувчида иштирок этмайди.

жарохат, операцион, куйиш шокларини олдини олиш ва даволашвеноз ва артериал қон айланишини бузилишиқон-томир жаррохлигида маҳаллий циркуляциясини яхшилаш учун.операциядан ва жарохатдан кейинги тромбоэмболияни олдини олишперитонит, панкреатитда дезинтокискация учун қўлланилади.

Препарат вена ичига томчилаб юборилади. Препаратни дозаси ва даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади ва қўлланилишига ва беморнинг ҳолатига боғлиқ бўлади. Гематокрит кўрсаткичини 25% дан камайтириш тавсия этилмайди. Дори воситасини бевосита қўллашдан олдин, ургент ҳолатдардан ташқари, тери синамаси ўтказилади. Бунинг учун елканинг ички юзасининг ўрта қисми антисептик билан ишлов берилгандан кейин тери остига 0,05 мл дори воситасини “лимон пўстлоғи” шаклланиши билан юборилади. Инекция жойида қизариш, папулани шаклланишини мавжудлиги ёки инекциядан 10-15 минутдан сўнг кўнгил айниши, бош айланиши ва бошқа кўришлари каби организмни умумий реакцияларини симптомларини пайдо бўлиши дори воситасига беморни ўта юқори сезувчанликдан гувоҳлик беради (хавф гуруҳи). Препаратни қўллашда албатта биосинама ўтказиш лозим: препаратни биринчи 5 томчисини секин юборгандан сўнг, куйишни 3 минутга тўхтатилади, сўнгра яна 30 томчи юборилади ва юборишни 3 минутга тўхтатилади. Реакция мавжуд бўлмаса, препаратни юбориш давом эттирилади. Биринчи 10-20 минутда, пациентни ҳолатини кузатиб препарат секин юборилади. Биосинама натижалари албатта касаллик тарихида қайд этилади. Жароҳат, операцион ва куйиш шоклари билан боғлиқ бўлган капиллярлар қон оқимини бузилишларини олдини олиш ва даволаш мақсадида, суткада 400-1000 мл қўлланилади (30-60 минут давомида). Артериал ва веноз қон айланишини бузилишларида препаратни биринчи суткада вена ичига томчилаб 500-1000 мл (10-20 мл/кг) юборилади. Кейинги кунда, сўнгра кунора – 500 мл юборилади. Даволаш курси максимум икки ҳафтани ташкил қилади. Операциядан кейин ва жароҳатдан кейинги тромбоэмболияни олдини олиш: 500-1000 мл (10-20 мл/кг) вена ичига томчилаб юборилади. Бўлиши мумкин бўлган асоратлар хавфини камайтириш мақсадида, препаратни операция вақтида ёки жароҳат олгандан кейин дарҳол қўлланилади. Даволашни кейинги суткада 500 мл декстранни қўшимча юбориш мумкин. Қон томир жарроҳлигида: 500 мл (10 мл/кг) операция вақтида вена ичига томчилаб юборилади, операциядан кейинги даврда яна 500 мл препарат юборилади. Кейинги куни, ва кейин кунора – 500 мл юборилади. Даволаш курси максимум – икки ҳафтани ташкил қилади. Дезинтоксикация мақсадида вена ичига томчилаб, 200 мл дан 1000 мл гача бир марталик дозада, 60-90 минут давомида юборилади. Кейинги кунлари препаратни томчилаб, 500 мл суткалик дозада юборилади. Одатда препарат диурезни оширади (диурезни камайиши, бемор организмини сувсизланишини кўрсатади).

аллергик/анафилактик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, тери гиперемияси, кўнгил айниши, иситма, қизиш, қалтираш, Квинке шиши, анафилактик шок). Инфузия вақтида анафилактик турдаги реакцияларни (тери қопламларини қизариши ва қичишиш, Квинке шиши ва бошқ.), препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш ва венадан чиқармасдан трансфузион реакцияларни бартараф этиш учун кўзда тутилган терапевтик чораларнинг тегишли йўриқномаларини (антигистамин ва юрак-қон томир воситалари, глюкокортикостероидлар ва бошқ.) бажаришга киришиш керак. препаратни периферик веналарга юборишда вена йўли бўйлаб ачишиш ва оғриқ пайдо бўлиши мумкинартериал гипертензия Қон кетиши, ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишини чақириши мумкин. Декстранларни катта ҳажмларда тез юборилганида “декстран синдроми” деб номланувчи – ўпка, буйракларни шикастланиши ва гипокоагуляцияни чақириши мумкин. Кўкрак қафасида сиқиш ҳисси, нафасни қийинлашиши, белда оғриқ, шунингдек қалтираш, цианоз, қон айланишини ва нафас олишни бузилиш келиб чиқса, трансфузияни тўхтатиш ва мувофиқ симптоматик даволашни ўтказиш лозим.

препарат компонентларига ўта юқори сезувчанликдекомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, ўпка шишифруктозо-1,6-дифосфатаза танқислигигиперкалемиябош мияни ички босимини ошиши билан кечувчи бош мия жароҳатигеморрагик импульсгеморрагик диатездавомли ички қон кетишигипокоагуляциятромбоцитопенияолиго- ва анурия билан кечувчи, буйрак фаолиятини яққол бузилишиномаълум этиологияли оғир аллергик ҳолатлар.гиперволемия, гипергидратация ва суюқликларни кўп дозасини юбориш мумкин бўлмаган бошқа ҳолатларболалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар (хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича клиник маълумотларни йўқлиги туфайли)ҳомиладорлик ва лактация даврида (хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича клиник маълумотларни йўқлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас. Буйрак февральацион қобилияти паст бўлган пациентларда натрий хлоридини юборишни чеклаш зарур.

Дори воситаси билан кристаллоид эритмаларни (0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли дектроза эритмаси) юбориш мақсадга мувофиқдир. Бу асосан сувсизланган беморларни даволаш оғир жаррохлик операциялардан кейин муҳим ҳисобаланди. Бошқа анъанавий трансфузион воситалар билан бирга қўллашга рухсат берилади. Инфузион эритмалар билан юбориш режалаштирилган дори препаратлари билан декстранни мутаносиблигини тахминий текшириш зарур. Антигоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганда, уларнинг дозасини камайтириш лозим. Қуйимолекуляр гепаринлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Даволаш жараёнида қон зардобида ион таркибини, суюқлик мувозанатини ва буйрак фаолиятини назорат қилиш зарур. Қандли диабети бўлган беморларда яққол гипергликемияда ва гиперосмолярликда Декстран 40 препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Қонда декстранни бўлиши билирубин ва оқсилни концентрациясини лаборатор аниқлаш натижаларига таъсир қилади. Шунинг натижасида препаратни юборишдан аввал қонда билирубин ва оқсил таркибини аниқлаш учун қон синамасини олиш тавсия этилади. Декстранлар қон гуруҳи аниқлашга тўсқинлик қилиб эритроцитлар юзасини ўраб олиш қобилиятига эга, шунинг учун ташхис учун ювилган эритроцитларни ишлатиш лозим. Одатда декстран диурезни кўпайишини чақиради (агар ёпишқоқ сиропсимон сийдикни ажралиши билан диурезни камайиши кузатилса, бу сувсизланишни кўрсатади). Бундай ҳолатда сув электролит-мувозанатини тутиб туриш ва тўлдириш учун кристаллоид эритмаларни вена ичига юбориш зарур. Олигурия келиб чиқиш ҳолатида тузли эритмалар ва фуросемидни юбориш зарур. Қўллашдан аввал ўрамнинг бутунлиги ва эритмани тиниқлигига ишонч ҳосил қилиш зарур. Транспорт воситаларини ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилишни ўзига хосилиги. Препаратнинг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, автотранспортни ёки бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: тавсия этилган терапевтик дозалардан (15 мл/кг дан ортиқ) юқори дозалар қўлланганда, қон кетиш, ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланишини чақириши мумкин, гиперкалемия, артериал гипертензия, олигурия, анурия бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепт бўйича

200 мл ва 400 мл дан препарат флаконга ёпиштирилган очиш учун узиладиган халқали қалпоқчали ва резина полипропилен қопқоқ билан беркитилган ҳалқа – ушлагичли полипропилен факонларга қуйилади. 30 ёки 40 флаконлар мос равишдаги давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича  йўриқномаси билан бирга картон каробкали гуруҳли ўрамга жойланади.

2 йил.