Дексрелифрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: декстрометорфан гидробромиди – 10 мг; ёрдамчи моддалар: сахароза, 70% сорбитол эритмаси, глицерин, пропиленгликол, натрий бензоати, бронопол, неомалт, натрий сахарини, лимон кислотаси моногидрати, Понcэау4® бўёвчиси, Малина ароматизатори, Ананас ароматизатори, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

декстрометорфан гидробромиди

Препаратнинг савдо номи:

Дексрелиф

Фармакалогик гуруҳи:

Балғам кўчирувчи восита.

Дори шакли:

сироп

қизил рангли, хушбўй тиниқ сиропсимон суюқлик.

Балғам кўчирувчи восита.

R05DA09

Истемол қилингандан сўнг декстрометорфан МИЙ дан тўлиқ сўрилади. Декстрометорфан плазмада максимал концентрациясига (Cмах) 2 соатдан кейин эришади. Декстрометорфан жигарда биотрансформацияга учрайди. Декстрометорфаннинг 45% гача бўлган қисми буйраклар орқали чиқарилади, бунда айрим метаболитларнинг экскреция кўрсаткичларида аҳамиятли индивидуал ўзгарувчанлик кузатилади.

Қуйидаги касалликларда жадал, қуруқ, ҳуружсимон йўтални камайтириш учун: ўткир трахеитдаўткир бронхитда;пневмонияда, касалликни ўткир даврида, қуруқ йўталда, (балғам ажралмайдиган йўтал), ҳолдан тойдирадиган, ҳуружсимон йўталда қўлланади.

Ичга овқатдан сўнг чой қошиқ ёрдамида, ҳар 4 соатда қабул қилинади: катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун бир марталик доза – 10 мл;6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун бир марталик доза – 5 мл;2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун бир марталик доза – 2,5 мл; Қабул қилиш давомийлигини фақат даволовчи шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ бўлади.

Уйқучанлик, кўнгил айниши, бош айланиши, қўзғалувчанлик, АБ ни пасайиши, тахикардия, мушаклар тонусини ошиши, атакция кузатилиши мумкин.

Юқори сезувчанлик, препаратга нисбатан аллергия, бронхиал астма, балғамли йўтал (балғам ажралиб чиқадиган йўталда), айниқса, йўтал балғамни катта миқдорда ажралиши билан кечганида, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини кўзғалиш босқичида, меъда-ичак ярасидан илгари кузатилган қон кетиши кузатилганда, ҳомиладорлик, ва эмизиш даври, хамда 2 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

МАО ингибиторлари (шу жумладан, фуразолидон, прокарбазин, селегилин) бир вақтда қўлланганида адренергик криз, коллапс, кома, бош айланиши, қўзғалувчанлик, АБ ни ошиши, гиперпирекция, бош мияга қон қуйилиши, летаргия, кўнгил айниши, спазмлар, треморни чақириши мумкин. трициклик антидепрессантлар (амитриптилин ва бошқалар) билан бирга қўлланганида серотонин синдромини чақириши ва кейинчалик ўлимга олиб келиши мумкин. Амиодарон, флуоксетин, хинидин, цитохром Р450 ферментлар тизимини ингибиция қилиб, қонда препаратнинг концентрациясини ошириши мумкин. Тамаки тутуни йўтал рефлексини ингибиция бўлиши фонида безларни секрециясини ошишига олиб келиши мумкин. CЙП450 ни, хинидин каби, баъзи ингибиторлари унинг таъсирини кучайтирадилар, бироқ асосан узайтирадилар.

Жигар фаолиятини бузилишларида декстрометорфан эҳтиёткорлик билан буюрилади. Ҳомиладорликда (айниқса И уч ойлигида), ва лактация (эмизиш) даврида декстрометорфан эҳтиёткорлик билан буюрилади, она учун даволашдан кутиладиган самара ҳомила ёки бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолларда буюрилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш симптомлари бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, кўриш ўткирлигини хиралашиши, қорачиқларни кенгайиши, терини қуриши, бош айланиши, оғизни қуриши, ютишда қийинчилик ва МНТ (марказий нерв тизими) фаолиятини кучайиши ҳисобланади. Дозаси ошириб юборилганида даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак.

Рецепт бўйича

100 мл сироп флаконда ўлчов қалпоқчаси билан мажмуада ва тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.