Дексонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир 100 мл махсулотга қуйидагилар тўғри келади: фаол модда: 0,1 г дексаметазон фосфат (динатрий кўринишида), ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, бор кислотаси, креатинин натрий эдетат, полисорбит 80, натрий цитрати тригидрати (ҳаммаси керак бўлган миқдорда), тозаланган сув 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дексаметазон фосфат (динатрий кўринишида)

Препаратнинг савдо номи:

Дексон

Фармакалогик гуруҳи:

глюкокортикостероид.

Дори шакли:

стерил кўз ва қулоқ томчилари

тиниқ, рангсиз, механик қўшимчалардан ҳоли бўлган ҳидсиз эритма, тўғри тўлдирилган, учлик пипеткаси ва пилферпрооф типидаги қалпоқчаси бўлган 5 мл ли пластикли флаконларда.

глюкокортикостероид.

Қонда специфик ташиб ўтказувчи оқсил – транспортин билан боғланади (60-70%). Гистогематик тўсиқлардан (шу жумладан гемато-энцефалик ва плацентар тўқислардан) осон ўтади. Жигарда метаболизмга учраб (асоан глюкурон ва судья кислоталари билан конъюгация йўли орқали) фаол бўлмаган метаболитлар ҳосил бўлади. Буйрак орқали чиқади (озгина қисми – у безлари орқали). Дексаметазоннинг плазмадан ярим чиқарилиш даври – 3-5 соат.

0,1% “Дексон®” кўз конъюктиваси, қовоқ кўз соққаси, шох парданинг аллергик ва яллиғланиш ҳолатлари, масалан, ноинфекцион блефрарит, юза креатит, шох парданинг юқори ҳарорат ва кимёвий моддалардан шикатланишларини даволаш учун қўлланилади. Бундан ташқари, ушбу препарат ташқи эшитиш йўли касалликлари: аллергик отит, ташқи ва инфекцион отитни даволаш учун буюрилади.

Конъюктива учун одатдаги доза: даставвал бир ёки икки томчидан суткада олти мартагача, сўнгар яллиғланиш даражаси пасайгани сари доза секин-аста камайтирилади. Эшитиш канали учун одатдаги доза: уч ёки тўрт томчидан кунига икки уч марта буюрилади. Ижобий натижа кузатилса, дозани секин-аста камайтириш мумкин.

Ножўя реакциялар: кўришни хиралашиши, кўз гипертензияси, катаракта, глаукома, кўзларда оғриқ, бош оғриғи, кўз инфекциялари, кўзларни таъсирланиши ва уларда сувсимон суюқликнинг пайдо бўлиши. Қулоққа қўлланилганда қулоқ каналида ачишиш ва санчиқ бўлиши мумкин.

Бу маҳсулотни конъюктива ва шох парданинг инфекцион вирусли ва замбуруғли касалликлларининг ўткир босқичларида, препаратнинг ҳар қандай ингредиентига юқори сезувчанлик бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Ёдоксурин билан узоқ вақт қўлланилганда шох парда эпителийсида деструктив жараёнлар кучайиши мумкин. Инфекцион жараён ривожланганда препаратни антибактериал воситалар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Ҳомиладорликнинг С категорияси. Ушбу маҳсулотни ҳомиладорлик вақтида фақат, агар фойда ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

300С дан паст ҳароратда сақлансин. Ёруғликдан ва музлашдан ҳимоя қилинсин.

Симптомлари: дексаметазонни маҳаллий қўлланганда доза ошириб юборилганда ножўя таъсирлар чуқурлашиши мумкин. Даволаш: препарат бекор қилинади ва симптоматик даволаш ўтказилади. Махсус антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

0,1% ли “Дексон®” стерил кўз/қулоқ томчилари 0,1% ли эритма кўринишида учлик- пипеткаси ва пилферпрооф типидаги қопқоқчаси бўлган 5 мл ли пластикли флаконларда тиббиётда қўллаш йўриқномаси билан картон қутичада чиқарилади.

3 йил.