Ножўя самаралар ривожланиши тез-тезлиги: тез-тез (1-10%), тез-тез эмас (0,1-1%), кам ҳолларда (0,01-0,1%), жуда кам ҳолларда (0,01% дан кам, шу жумладан алоҳида хабарлар).
Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – анемия; жуда кам ҳолларда – нейтропения, тромбоцитопения.
Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, уйқучанлик; кам ҳолларда – парестезия.
Сезги аъзолари томонидан: тез-тез эмас – кўришни ноаниқлиги; кам ҳолларда – қулоқда шовқин.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – артериал гипотензия, қизиб кетиш ҳисси, тери қопламалари гиперемияси; кам ҳолларда – экстрасистолия, тахикардия, артериал гипертензия, периферик шиш, юзаки тромбофлебит.
Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – брадипноэ; жуда кам ҳолларда – бронхоспазм, диспноэ.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас – абдоминал оғриқ, диспепсия, диарея, қабзият, гематемезис, оғизни қуриши; кам ҳолларда – меъда-ичак йўллари аъзоларини эрозив-ярали шикастланиши, шу жумладан қон кетиши ва перфорация, анорекция, жигар ферментлари фаоллигини ошиши, сариқлик; жуда кам ҳолларда – меъда ости безини шикастланиши, жигарни шикастланиши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – полиурия, буйрак санчиғи; жуда кам ҳолларда – нефрит ёки нефротик синдром.
Репродуктив тизим томонидан: кам ҳолларда – аёлларда – ҳайз циклини бузилиши, эркакларда – простата бези фаолиятини бузилиши.
Суяк-мушак тизими томонидан: кам ҳолларда – мушак спазми, бўғимларда ҳаракатларни қийинлашиши.
Дерматологик реакциялар: баъзида – дерматит, тошма, терлаш; кам ҳолларда – ҳуснбузар тошма; жуда кам ҳолларда – фотосенсибилизация.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – эшакеми; жуда кам ҳолларда – оғир тери реакциялари (Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми), ангионевротик шиш, аллергик дерматит.
Моддалар алмашинуви томонидан: кам ҳолларда – гипергликемия, гипогликемия, гипертриглицеридемия.
Лаборатор кўрсаткичлар томонидан: кам ҳолларда – кетонурия, протеинурия.
Маҳаллий ва умумий реакциялар: тез-тез – инекция жойида оғриқ; тез-тез эмас – яллиғланиш реакцияси, гематома, инекция жойида геморрагиялар, қизиб кетиш ҳисси, қалтираш, толиқиш; кам ҳолларда – белда оғриқ, ҳушдан кетиш, иситма; жуда кам ҳолларда – анафилактик шок, юзни шиши.
Бошқалар: асосан тизимли қизил югирик ёки бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари бўлган пациентларда пайдо бўлувчи асептик менингит, гематологик бузилишлар (пурпура, апластик ва гемолитик анемия, кам ҳолларда – агранулоцитоз ва суяк кўмиги гипоплазияси).