Дексилантрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол мода: декслансопразол – 30 мг; ёрдамчи моддалар: қанд крупкаси*(500 мкм дан 710 мкм гача) 28,8 мг, мангий карбонати 11,5 мг, сахароза 41,5 мг, қуйиалмашинган гипролоза 8,64 мг, гипролоза 0,34 мг, гипромеллоза 2910 7,54 мг, талк 16,64 мг, титан диоксиди 5,5 мг, метакрил кислотасининг сополимери дисперсияси** 9,66 мг, макрогол – 8000 0,96 мг, полисорбат-80 0,44 мг, коллоид кремний диоксиди 0,09 мг, метакрил кислотаси ва метилметакрилат сополимери (1:2) 15,95 мг, метакрил кислотаси ва метилметакрилат сополимери (1:1) 5,32 мг, триетилцитрат 2,12 мг; капсула қобиғи: каррагинан 0,192-0,624 мг, калий хлориди 0,144-0,48 мг, титан диоксиди 2,4768 мг, индиготин бўёвчиси Е132 0,3456 мг, сариқ ва қизил темир оксиди бўёвчиси 0,0576 мг, гипромеллоза қ.с. 48 мг гача, маркировка учун кулранг тозаланган сиёх*** жуда оз миқдорда. *Қанд крупкасининг таркиби: сахароза 18-26,352 мг, маккажўхори крахмали 2-448-10,8 мг; **Метакрил кислотаси сополимери дисперсиясининг таркиби: метакрил кислота 4,4436 мг, этакрилат 4,2504 мг, натрий лаурилсулфати 0,2254 мг, полисорбат-80 0,7406 мг; ***Маркировка учун кулранг тозаланган кулрангли сиёх қизил темир оксиди бўёвчиси, сариқ темир оксиди бўёвчиси, индиготин бўёвчиси Е132, карннауб муми, шеллак, глицерил моноолеатидан ташкил топган.

Тасир этувчи модда(ХПН):

декслансопразол

Препаратнинг савдо номи:

Дексилант

Фармакалогик гуруҳи:

Протон насоси ингибитори.

Дори шакли:

ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар.

Доза 30 мг Тиниқ бўлмаган хаворанг қопқоқча ва тиниқ бўлмаган кулранг корпусли капсулалар. Қопқоқчасига тўқ-кулранг сиёх билан “ТАР” логотипи, корпусига – “30” ёзуви туширилган. Капсулаларнинг ичидагиси – оқдан то деярли оқ ранглигача бўлган гранулалар. Доза 60 мг Тиниқ бўлмаган хаворанг қопқоқча ва корпусли капсулалар. Қопқоқчасига тўқ-кулранг сиёх билан “ТАР” логотипи, корпусига – “60” ёзуви туширилган. Капсулаларнинг ичидагиси – оқдан то деярли оқ ранглигача бўлган гранулалар.

Протон насоси ингибитори.

A02VS06

Икки томонлама ажралиб чиқиши секинлаштирилган технологиясини ишлатиш билан аниқланган. Дексилантнинг фармакокинетик профили плазмада декслансопразолнинг концентрациясини иккита чўққига эгалигини кўрсатди, биринчи чўққи қабул қилгандан кейин 1-2 соат ўтгач кузатилади, навбатдаги иккинчи чўққи қабул қилгандан кейин 4-5 соат ўтгач аниқланади. Сўрилиши Дексилант 30 мг ва 60 мг дозада ичга қабул қилгандан кейин соғлом синалувчиларда, плазмада декслансопразолнинг максимал концентрацияси (Смах) ва эгри чизиқ остидаги майдони (АУC), тахминан қабул қилинган дозага пропорционал ошган. Қон плазмасидаги чўққи даражалари 4 дан 6 соатгача вақт давомида пайдо бўлган. Тақсимланиши Соғлом кўнгиллиларда декслансопразолнинг плазма оқсиллари билан боғланиши 96,1% ва 98,8% орасида ўзгариб туради ва мл да 0,01 дан 20 мкг гача чегараларда бўлган концентрацияга боғлиқ бўлмаган. Симптоматик гастро-эзофалеал рефлюкс касаллиги (ГEРК) ли пациентларда бир неча дозалардан кейин тақсимланиш хажми 40,3 л ни ташкил қилган. Метаболизми Декслансопразол жигарда оксидланиш, қайтарилиш жараёнлари ва кейинчалик судьяли, глюкуронидли ва глутатионли бирикмалар хосил бўлиши билан нофаол метаболитлари ҳосил бўлиши билан жадал метаболизмга учрайди. Оксидланиш цитохром Р450 тизими ферментлари ёрдамида амалга оширилади, у гидроксилланиш (асосан CЙП2C19 изоферменти томонидан) жараёнларида ҳам, оксидланиш (CЙП3А4 изоферменти томонидан) жараёнларида хам иштирок этади. CЙП2C19 изоферменти полиморф жигар изоферменти ҳисобланади, у субстратлар метаболизмида турли хусусиятлар номоён қилувчи (тез, ўртача ва секин метаболизаторлар) 3 хил фракцияларда мавжуд бўлади. Одатда, ўртача ва кучсиз метаболизаторларда декслансопразолнинг АУC (эгри чизиқ ости майдони) кўрсаткичи юқори бўлади. CЙП2C19 изоферментининг ўртача ва кучли метаболизаторлари бўлгани холларда, қон плазмасидаги асосий метаболити 5-гидроксидекслансопразол ва унинг глюкуронли бирикмаси хисобланади. CЙП2C19 изоферментининг кучсиз метаболизаторлари бўлган холларда эса – декслансопразол сулфон асосий метоболит ҳисобланади. Чиқарилиши Дексилант қабул қилгандан кейин, декслансапразол сийдикда ўзгармаган холда аниқланмайди. Соғлом кўнгиллилар нишонланган [14C] декслансопразол қабул қилганларидан кейин, тахминан 50,7% сийдик билан ва 47,6% ахлат билан чиқарилган. 30 ёки 60 мг суткалик доза 5 кун қабул қилгандан кейин соғлом синалувчиларда клиренс мувофиқ 11,4 дан 11,6 л/с гачани ташкил қилган. Препарат жигарда жадал метаболизмланиши туфайли, буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда декслансопразол қўлланганда, дозани пасайтириш талаб этилмайди. Тўғри чизиқлилик/тўғри чизиқлилик эмас Соғлом кўнгилликлар декслансопразолнинг 30 дан 120 мг гача бир марталик ва кўп марталик дозаларини қабул қилганларидан кейин, Смах ва АУC нинг ўртача қийматлари дозага пропорционал равишда ошган. Декслансопразолнинг фармакокинетикаси доза ва вақтга боғлиқ эмас, ярим чиқарилиш даври т1/2 тахминан 1-2 соатни ташкил қилган. Декслансопразолнинг бир марталик суткалик дозаси қабул қилингандан кейин фаол моддаларнинг кумуляцияси ахамияциз ёки мавжуд эмас, бу хақида, суткалик доза бир марта ва кўп марта қабул қилинганидан кейин, мувозанат концентрацияга эришилганда Смах ва АУC нинг ўхшаш қийматлари далолат беради. Овқатнинг таъсири Овқат истеъмол қилиш декслансопразол томонидан меъда рН ни 24 соатлик назоратига клиник ахамиятли таъсир кўрсатмайди. Пациентларнинг алоҳида гурухи Кексалик ёши Дексилантни 60 мг бир марта дозада қабул қилган соғлом кекса эркаклар ва аёлларда ўтказилган тадқиқотлар, терминал ярим чиқарилиши даврининг (т1/2) тезлиги ёш кўнгиллиларга нисбатан статистик аҳамиятли пастлигини кўрсатади (мувофиқ равишда 2,23 ва 1,5 соат). Шунингдек десклансопразол, ёш кўнгиллиларга нисбатан кекса ёшдаги текширилувчиларда юқори тизимли экспозицияни кўрсатган (35,4% га). Бу маълумотлар клиник ахамиятли ҳисобланади. Кекса пациентларда доза индивидуал равишда танланади ва агар суткалик дозани оширишга алохида кўрсатмалар бўлмаса, доза суткада 60 мг дан ошмаслиги керак. Буйрак функциясини бузилиши Декслансопразол жигарда нофаол метаболитларигача жадал метаболизмга учрайди. Ичга қабул қилинганидан кейин сийдикда фаол метаболитлари аниқланмайди. Демак, буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тадқиқотлар ўтказилмаган. “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг. Жигар функциясини бузилиши Жигар функциясини ўртача бузилишлари бўлган пациентларда ўтказилган тадқиқотларда Дексилантнинг 60 мг бир марталик дозаси қабул қилингандан кейинги жигар функцияси нормал бўлган кўнгиллиларга нисбатан, плазмада боғланган ва боғланмаган декслансопразолнинг миқдорини (АУC) 2 марта ошиши аниқланган. Жигар функциясини енгил бузилишлари бўлган пациентлар учун декслансопразолнинг дозасига тузатиш киритиш этилмайди. Жигар функциясини ўртача бузилишлари бўлган пациентлар кўпроқ кузатув остида бўлишлари керак, максимал тавсия этитладиган суткалик доза, суткада 30 мг дан ошмаслиги керак. Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларга декслансопразолни қабул қилиш тавсия этилмайди, маълумотлар мавжуд эмас. “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг. Болалар Симптоматик ГEРК бўлган 12 дан 17 ёшгача бўлган 36 нафар пациентларда декслансопразолнинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича ўтказилган кўп марказли тадқиқотлар, бу ёш гурухи пациентларида декслансопразолнинг фармакокинетикаси умуман олганда, катта соғлом кўнгиллилардаги фармакокинетикаси билан ўхшашлигини кўрсатган. Жинс Дексилантнинг 60 мг ли бир марталик дозасини қабул қилган соғлом эркаклар ва аёллардаги тадқиқотларда, эркакларга нисбатан аёлларда тизимли экспозицияси (АУC) юқори (42,8% га) бўлган. Жинсга қараб, Дексилантнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ичга: капсула бутунлигича, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади. Шунингдек капсулани очиш ундан гранулаларни ош қошиққа тўкиш ва уларни олма пюресига аралаштириш; сўнгра дархол, чайнамасдан ютиш керак.

Хавфсизлик профилининг қисқача баёни Катталар Препаратни 1 йилгача қабул қилган пациентларда 30, 60, ёки 90 мг дозаларда Дексилантнинг хавфсизлигини бахолаш ўтказилган. Бу клиник тадқиқотларнинг натижаларига мувофиқ, Дексилантни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар, плацебо ёки лансопразолни қабул қилишда хам пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича асосан енгил ёки ўртача бўлган. Энг кўп диарея, қоринда оғриқ, бош оғриғи, кўнгил айниши, қоринда дискомфорт, метеоризм ва қабзиятлар кўринишидаги ножўя реакциялар хақида хабар берилган. Бу ножўя реакцияларни намоён бўлиш тезлиги жинс, ёш ёки ирққа боғлиқ бўлмаган. Ножўя реакциялар жадвали Қуйида клиник тадқиқотлар ва постмаркетинг тажриба давомида олинган ножўя реакциялар тўғрисидаги хабарлар (МедДРА-Бошқарув фаолияти учун Тиббий луғат бўйича атамаларга мувофиқ) тизим-аъзо-синф ва мутлоқ тез-тезлик таснифи бўйича. кўрсатилган. Намоён бўлиш тез-тезлиги қуйдаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100 дан ≤ 1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан ≤ 1/100 гача); кам холларда (≥ 1/10000 дан ≤ 1/1000 гача); жуда кам холларда (≤ 1/10000); номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас). Хар бир гурух доирасида ножўя реакциялар намоён бўлиш оғирлигини камайиши тартибида берилган:

Ўзаро таъсири юзасидан тадқиқотлар фақат катталарда ўтказилган. Бошқа препаратларни декслансопразолга таъсири. CЙП2C19 ва CЙП3А4 ни декслансопразолнинг метаболизмида иштирок этиши кўрсатилган. CЙП2C19 ни ингибиция қилувчи препаратлар CЙП2C19 ингибиторлари (масалан, флувоксамин), кўпроқ, декслансопразолнинг тизимли таъсирини оширади. CЙП2C19 ва CЙП3А4 ни индукция қилувчи препаратлар Рифампицин ва далачой (Ҳйпериcум перфоратум) каби CЙП2C19 ва CЙП3А4 га таъсир этувчи ферментларнинг индукторлари, қон плазмасида декслансопразолнинг концентрациясини пасайтиришлари мумкин. Бошқа препаратлар Сукралфат/Антацидлар Сукралфат/Антацидлар декслансопразолнинг биокираолишини пасайтиришлари мумкин. Шунинг учун декслансопразолни бу препаратлар қабул қилингандан кейин 1 соат ўтгач қабул қилиш керак. Декслансопразолни бошқа дори препаратларга таъсири Сўрилиши рН га боғлиқ бўлган дори препаратлари Биокираолишлигида меъданинг рН хал қилувчи ахамиятга эга бўлган препаратларнинг сўрилишига декслансопразол таъсир кўрсатиши мумкин. ОИТВ протеаза ингибиторлари Декслансопразолни атазанавир ва нелфинавир (уларнинг сўрилиши рН га боғлиқ) каби ОИТВ протеаза ингибиторлари билан уларнинг биокираолишлигини ахамиятли пасайиши туфайли, бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг. Кетоконазол, итраконазол ва эрлотиниб Меъда-ичак йўлларида кетоконазол, итраконазол ва эрлотинибни сўрилиши меъда кислотасининг таъсири остида кучаяди. Декслансопразолни қабул қилиш кетоконазол, итраконазол ва эрлотинибнинг суб-терапевтик концентрацияларига олиб келиши мумкин. Декслансопразолни кетоконазол, итраконазол ва эрлотиниб билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди. Дигоксин Декслансопразол ва дигоксинни бирга қабул қилиш, қон плазмасида дигоксиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун плазмада дигоксиннинг даражасини назорат қилиш керак, зарурати бўлганда декслансопразол билан даволаш бошланганда ва якунланганда дигоксиннинг дозасига тузатиш киритиш керак. Цитохром Р450 тизими ферментлари томонидан метаболизмга учрайдиган дори препаратлари CЙП ферментлари (CЙП 1А1, 1А2, 2А6, 2В6, 2C9, 2С8, 2Д6, 2Э1 ёки 3А4 изоформалар) томонидан метаболизмга учрайдиган препаратлар билан клиник ахамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган. Бундан ташқари, ин виво шароитидаги тадқиқотлар, Дексилант бирга қабул қилинганда фенитоиннинг (CЙП2C9 субстрати) ёки теофиллин (CЙП1А2 субстрати) нинг фармакокинетикасига таъсир қилмаслигини кўрсатган. Ин витро шароитидаги тадқиқотларда Дексилантни CЙП2C9 тизимини ингибиция қилиши аниқланганлигига қарамай, CЙП2C9 ни тез ва ўртача метаболизаторлари бўлган иштирокчиларидаги  дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ин виво шароитидаги тадқиқотлар, диазепамнинг (CЙП2C9 субстрати) фармакокинетикасига Дексилантнинг таъсири йўқлигини кўрсатган. Такролимус Декслансопразолни бирга қўллаш, қон плазмасида такролимуснинг (CЙП3А ва Р-гликопротеиннинг [П-гп] cубстрати) концентрациясини, айниқса аъзоларнинг трансплантацияси ўтказилган пациентларда ошириши мумкин, улар CЙП2C9 нинг секин ёки ўртача метаболизаторлари хисобланадилар. Декслансопразол билан бирга қўллашни бошида ёки тугатилганда қон плазмасида такролимуснинг концентрациясини кузатишни ўтказиш тавсия этилади. Варфарин Бир вақтда ППИ ва варфарин қабул қилаётган пациентларда, ХНН ва протромбин вақтини назорат қилиш талаб этилиши мумкин. Клопидогрел Декслансопразолни клопидогрел билан бирга қабул қилиш, клапидогрелнинг фармакокинетикасига декслансопразолнинг клиник ахамиятли таъсирини кўрсатмайди. Дексилантнинг белгиланган дозаси бирга қабул қилинганда клопидогрелнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Метотрексат Клиник холатлар хақидаги хабарлар, аҳолидаги фармакокинетика бўйича чоп этилган тадқиқотлар ва ретроспектив тахлиллар, ППИ ва метотрексатни (авваламбор метотрексатнинг юқори дозалари, метотрексатни қўллаш бўйича йўриқномасига қаранг) бир вақтда қўллаш қон зардобида метотрексат ва/ёки унинг гидрометотрексат метаболитининг даражасини ошириши ва узайтириши мумкинлигини кўрсатади, бу эҳтимол метотрексатнинг токциклигини келтириб чиқариши мумкин. Демак, метотрексатнинг катта дозалари буюрилганда, декслансопразолни қабул қилишни бекор қилиш имкониятини кўриб чиқиш лозим. Лекин, ППИ билан метотрексатнинг юқори дозаларини қўллаш билан дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш тадқиқотлари ўтказилмаган. Р-гликопротеин томонидан олиб ўтиладиган дори препаратлари

Декслансопразол билан даволашни бошлашдан олдин меъдада хавфли ўсма борлигини истисно қилиш керак, чунки препарат симптомларни ниқоблаши ва тўғри ташхис қўйишни кечиктириши мумкин. Декслансопразолни атазанавир ва нелфинавир каби сўрилиши рН га боғлиқ бўлган ОИТВ протеаза ингибиторлари бўлган препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш, уларнинг биокираолишлигини ахамиятли пасайиши туфайли тавсия этилмайди; (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг). Жигар функциясини ўртача бузилишлари бўлган пациентларга декслансопразол эхтиёткорлик билан буюрилади. Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларга декслансопразолни қабул қилиш тавсия этилмайди (Қўллаш усули ва дозалари шунингдек Фармакокинетикаси бўлимларига хам қаранг). Турли сабаблар оқибатида, шу жумладан ППИ таъсирида, меъда кислотали муҳитини пасайиши нормада МИЙ бўлган бактериялар сонини ошишига ёрдам беради. ППИ ни қўллаш Салмонелла, Cампилобаcтер ва Cлостридиум диффиcиле каби меъда-ичак инфекциялари хавфини бироз ошириши мумкин. 1 йилдан кўпроқ муддатли даволашда пациентлардаги хавфсизлиги бўйича маълумотлар чекланганлиги туфайли, бу гурух пациентларда даволашнинг фойда/хавфини синчков мунтазам бахолашни ўтказиш талаб этилади. 3 ойлан кам бўлмаган, кўпчилик холларда 1 йилгача  декслансопразолга ўхшаш ППИ қабул қилган пациентларда оғир гипомагниемия ривожланишини холлари тўғрисида хабар берилган. Гипомагниемия симптомлари сезилмасдан бошланади ва назардан четда қолиши мумкин, чарчоқ, алахсираш, тиришишлар, бош айланиши ва юрак қоринчалари аритмияси ривожланиши мумкин. Гипомагниемия холати магний билан ўринбосар даволаш йўли ва ППИ қабул қилишни тўхтатиш билан бартараф қилинади. Давомли даволаш кўзда тутилган  пациентларга, ёки ППИ ни дигоксин ёки гипомагниемияни чақириши мумкин бўлган дори препаратларини (масалан, диуретиклар) қабул қилаётганлар учун, даволаовчи шифокор ППИ ни қўллаш билан даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида вақти-вақти билан магнийнинг даражасини кузатиши керак. В-12 витаминини сўрилишига таъсири Кислотани ишлаб чиқарилишининг барча блокаторлари каби, декслансопразол хам гипо- ёки ахлоргидрия оқибатида В12 витаминини (цианокобаламин) сўрилишини пасайтириши мумкин. В12 витаминининг миқдори паст ёки В12 витаминини сўрилишини бузилишини ривожланиш хавф омиллари бўлган пациентларда узоқ муддатли даволашда ёки  В12 витаминининг танқислигини клиник симптомларининг мувофиқ кўринишларида буни хисобга ошиш керак. Лансопразол қабул қилаётган пациентларда жуда кам холларда колит холлари кузатилган. Декслансопразол қўлланганда хам бундай кўринишларни кутиш мумкин. Шунинг учун, оғир ва/ёки вақти-вақти билан авж олувчи диарея холларида даволашни тўхтатиш керак. Протон помпасининг ингибиторлари, айниқса катта дозаларда ва узоқ вақт давомида (≥ 1 йил) ишлатилганида, сон, билак ва умуртқа поғонасини синишлари хавфини, кўпроқ кекса одамларда ёки бошқа маълум хавф омиллари мавжудлигида, бироз ошириши мумкин. Ўтказилган умумий тадқиқотлар асосида, протон помпасининг ингибиторлари суяк синишларнинг умумий хавфини 10-40% га ошириши мумкинлиги аниқланган. Бундай ошишнинг айрим қисми бошқа хавф омиллари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Остеопороз хавфи бўлган пациентлар амалдаги клиник қўлланмаларга мувофиқ ёрдам олишлари керак, шунингдек улар керакли миқдорда Д витамини ва калций олишлари керак. Метотрексан ППИ билан бирга қабул қилинганда, айрим пациентларда метотрексатнинг даражасини ошиши хақида хабарлар бор. Метотрексатнинг катта дозалари буюрилганда, декслансопразолни қабул қилишни вақтинчалик бекор қилиш имкониятини кўриб чиқиш керак. Дексилант сахароза сақлайди, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши ёки сахароза-изомалтоза етишмовчилиги каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар, бу дори препаратини қабул қилмасликлари керак. Нимўткир тери қизил югирик (НТҚЮ) Протон помпасининг ингибиторлари жуда кам нимўткир тери қизил югирик холлари билан боғлиқ бўлади. Агар  тананинг очиқ сохаларида артралгия билан бирга кечувчи терининг шикастланишлари бўлса, пациент дархол тиббий ёрдамга мурожаат қилиши керак, соғлиқни сақлаш мутахассиси Дексилант препаратини бекор қилиш масаласини кўриши керак. Протон помпасининг ингибиторлари билан аввалги даволаш фонида ривожланган нимўткир тери қизил югирик, протон насосининг бошқа ингибиторлари билан НТҚЮ ривожланиши хавфини ошириши мумкин. Лаборатория текширишларининг натижаларига таъсири (Интерференция) Хромогранин А (СгА) нинг юқори даражаси нейроэндокрин ўсмаларга текшириш натижаларига таъсир қилиши мумкин. Ушбу интерференциядан сақланиш учун, Хромогранин А (СгА) ни текширишдан 5 кун олдин Дексилант препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак. Фармакодинамика бўлимига қаранг.  Агар биринчи текширишда Хромогранин А ва гастрин даражаси референс қийматлар (норма чегаралаида) доирасида бўлмаса, протон помпаси ингибиторлари билан даволаш тўхтатилганидан кейин 14 кун ўтгач текширишни такрорлаш керак. Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Хомиладорлик Хомиладорларда декслансопразолни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ ёки чекланган. Хайвонларда ўтказилган тадқиқотлар бевосита ёки билвосита репродуктив токциклик йўқлигини кўрсатган. Эхтиёткорлик чораси сифатида, хомиладорлик вақтида Дексилант препаратини қўллашдан сақланиш керак. Лактация Декслансопразолни одамларда кўкрак сути билан чиқарилиши номаълум. Хайвонларда ўтказилган тадқиқотлар лансопразолни сут билан чиқарилишини кўрсатади. Янги туғилган чақалоқлар ва гўдакларга таъсирининг хавфи истисно қилинмайди. Гўдак учун эмизишнинг фойдаси ва она учун даволашнинг фойдасини эътиборга олиб, эмизишдан ёки даволашдан воз кечиш хақида қарор қабул қилиш лозим. Фертиллик Хайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, лансопразол қабул қилингандан кейин фертилликнинг бузилиши кузатилмаган. Декслансопразол билан хам ўхшаш натижаларни кутиш мумкин. Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Бош айланиши, кўришни бузилишлари ва уйқучанлик кўринишидаги ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин (Ножўя реакциялар бўлимига қаранг). Бундай холларда реакция пасайиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

25 С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Одамларда дозани ошириб юборилиши (ўткир токцикликнинг эхтиимоли камлигига қарамай) белгилари номаълум, демак, даволаш бўйича тавсиялар бериш мумкин эмас. Дексилант препаратининг дозасини ошириб юборилишини ахамиятли холлари тўғрисида хабарлар мавжуд эмас. Дексилантнинг 120 мг кўп марталик дозалари ва 300 мг дозада Дексилантни бир марта қабул қилиш ўлим ёки бошқа жиддий ножўя кўринишлар чақирмаган. Дексилантнинг 60 мг икки баробар суткалик дозаси қабул қилинганда артериал босимни ошиши каби жиддий ножўя реакциялар хақида хабар берилган. Дексилантнинг 60 мг икки баробар суткалик дозаси билан жиддий бўлмаган нохуш ножўя реакциялар, шу жумладан қизиб кетишлар ҳисси, қонталашлар, томоқ оғриғи ва тана вазнини пасайиши кузатилган. Доза ошириб юборилганига гумон қилинган холларда пациентни кузатиш керак. Декслансопразол гемодиализ ёрдамида сезиларли даражада организмдан чиқарилмайди. Зарурати бўлганида меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш ва симптоматик даволаш тавсия этилади.

Рецепт бўйича берилади

14 таблетка ПВХ/ПE 100мкм/ПХТФE ва алюмин фолга блистерда. 1 (№14 учун) ва 2 (№28 учун) блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.