Дексаметазон-Ферейн® одатда яхши ўзлаштирилади.
У паст минералокортикоид фаолликка эга, яъни унинг сув-электролит алмашинувига таъсири катта эмас.
Одатда Дексаметазон-Ферейн® нинг паст ва ўртача дозалари организмда натрий ва сувнинг тутилишини, калийнинг юқори чиқарилишини чақирмайди.
Қуйидаги ножўя самаралари таърифланган: Эндокрин тизими томонидан: глюкозага толерантликни пасайиши, стероид қандли диабет ёки яширин қандли диабетни кучайиши, буйрак усти безлари функциясини сусайиши, Иценко-Кушинг синдроми (ойсимон юз, гипофизар тур семириш, гирсутизм, артериал босимни ошиши, дисменорея, аменорея, мушак кучсизлиги, стриялар), болаларда жинсий ривожланишини кечикиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, панкреатит, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг стероид яраси, эрозив эзофагит, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва перфорация, иштаҳани ошиши ёки камайиши, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, метеоризм, ҳиқичоқ, кам ҳолларда – “жигар” трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмия, брадикардия (юрак тўхтаб қолгунича), юрак етишмовчилигини (мойиллиги бўлган пациентларда) ривожланиши ёки яққоллигини кучайиши, гиперкалиемияга хос бўлган ЭКГ ўзгаришлари, артериал босимни ошиши, гиперкоагуляция, тромбозлар.
Ўткир ва нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда – некроз ўчоқларини тарқалиши, чандиқ тўқимасининг шаклланишини секинлашиши, бу юрак мушагини ёрилишига олиб келиши мумкин.
Нерв тизими томонидан: делирий, дезориентация, эйфория, галлюцинациялар, маниакал -депрессив психоз, депрессия, параноя, калла суяги ички босимини ошиши, асабийлик ёки безовталик, уйқусизлик, бош айланиши, вертиго, миячанинг сохта ўсмаси, бош оғриғи, тиришишлар.
Сезги аъзолари томонидан: кўришни бирдан йўқолиши (парентерал юборилганида бош, бўйин, бурун чиғаноқлари, бош териси соҳаларида, кўз томирларида препаратнинг кристалларини тўпланиши мумкин), орқа субкапсуляр катаракта, кўрув нервининг шикастланишини мумкинлиги билан кўз ички босимини ошиши, кўзнинг иккиламчи бактериал, замбуруғли ёки вирусли инфекциялари, шох парданинг трофик ўзгаришлари, экзофталм.
Моддалар алмашинуви томонидан: калцийнинг чиқарилишини кучайиши, гипокалциемия, тана вазнини ошиши, манфий азот мувозанати (оқсилларни кучли парчаланиши), кўп терлаш.
Минералокортикоид фаоллиги билан боғлиқ бўлган – суюқлик ва натрийни тутилиши (периферик шишлар), гипернатриемия, гипокалиемик синдром (гипокалиемия, аритмия, миалгия ёки мушакларни спазми, одатдаги бўлмаган ҳолсизлик ва толиқиш).
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: болаларда ўсиш ва суякларнинг шаклланиш жараёнларини секинлашиши (эпифизар ўсиш соҳаларини муддатидан олдин ёпилиши), остеопороз (жуда кам ҳолларда – суякларнинг патологик синишлари, елка ва сон суякларининг бошчасини асептик некрози), мушак пайларини узилиши, стероид миопатия, мушак массасини камайиши (атрофия).
Тери қопламалари ва шиллиқ қаватлари томонидан: жароҳатларнинг битишини секинлашиши, петехиялар, экхимозлар, терини юпқалашиши, гипер- ёки гипопигментация, хуснбузар, стриялар, пиодермия ва кандидозларни ривожланишига мойиллик.
Аллергик реакциялар: тарқалган маҳаллий аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, анафилактик шок).
Маҳаллий: юбориш жойида ачишиш, оғриқ, санчиқ, гиперемия, юбориш жойида инфекция, кам ҳолларда – ўраб турган тўқималарнинг некрози, инекция жойида чандиқларни ҳосил бўлиши, м/и юборилганида тери ва тери ости клетчаткасининг атрофияси (айниқса делтасимон мушакка юбориш хавфлидир).
Бошқалар: инфекцияни ривожланиши ёки зўрайиши (бу ножўя самараларни пайдо бўлишига иммунодепрессантларни ва вакцинацияни бирга қўллаш олиб келади), лейкоцитоурия, “бекор қилиш” синдроми.
Вена ичига юборилганида: аритмиялар, юзга “қон оқиб келишлари”, тиришишлар кузатилади.