Дексаметазон Биофармарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: дексаметазон натрий фосфати – 1 мг; ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, натрий тетраборати, динатрий эдетати (трилон Б), бензалконий хлориди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дексаметазон натрий фосфати

Препаратнинг савдо номи:

Дексаметазон-Биофарма

Фармакалогик гуруҳи:

Офталмологияда қўлланадиган воситалар. Яллиғланишга қарши воситалар. Кортикостероидлар, оддий препаратлар.

Дори шакли:

кўз томчилари

рангсиз, тиниқ суюқлик.

Офталмологияда қўлланадиган воситалар. Яллиғланишга қарши воситалар. Кортикостероидлар, оддий препаратлар.

S01BA01

Конъюнктива кўзнинг шох пардаси ва олд сегментининг Стероидларга сезувчан ноинфекцион яллиғланиш ва аллергик ҳолатларини, жумладан операциядан кейинги даврдаги яллиғланиш реакцияларини даволаш учун қўлланилади.

Катталарда, жумладан кекса ёшдаги пациентларда қўлланилиши Оғир ёки ўткир яллиғланишда шикастланган кўзнинг (кўзларни) конъюнктивал бўшлиғига ҳар 30-60 минутда бошланғич терапия сифатида 1-2 томчидан томизиш лозим. Ижобий самара бўлган ҳолларда шикасталанган кўзнинг конъюнктива бўшлиғига томизиладиган дозани ҳар 2-4 соатда 1-2 томчигача камайтириш лозим. Агар яллиғланишни назорат қилиш учун бу доза етарли бўлса, кейинчалик дозани 1 томчидан кунига 3-4 мартагача камайтириш мумкин. Агар ҳоҳланган натижага 3-4 кун давомида эришилмаса, қўшимча тизимли ёки субконъюнктивал даволашни буюриш мумкин. Сурункали яллиғланишларда доза шикастланган кўзнинг (кўзларни) конъюнктива бўшлиғига ҳар 3-6 соатда, агар бу зарур бўлса, 1 ёки 2 томчини ёки ундан кўпроқни ташкил қилади. Аллергияда ёки аҳамияциз даражадаги яллиғланишда доза исталган самарага эришгунга қадар шикастланган кўзнинг (кўзлар) конъюнктива бўшлиғига ҳар 3-4 соатда 1 ёки 2 томчини ташкил қилади. Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш мумкин эмас. (“Қўллашнинг ўзига хослиги” бўлимига қаранг). Кўз ички босимини доимо назорат қилиш тавсия қилинади. Инстилляциядан кейин қовоқларни эҳтиёткорлик билан ёпиш ёки кўз ёшини бурун йўли бўйлаб ўтишини окклюзияси тавсия қилинади. Бу кўзларга юборилган дориларни тизимли сўрилишини тизимли пасайтиради, бу ножўя самараларни пайдо бўлиш эҳтимолини камайтиради. Агар бир вақтда бир неча кўзларга маҳаллий қўллаш учун дори воситаларни қўлланса, уларни қўллаш орасидаги интервал камида 5 дақиқани ташкил қилиши керак. Кўз суртмалари энг охирида қўлланиши лозим. Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишларида қўлланилиши Дексаметазон-Биофармани буйрак ва жигар касалликлари билан оғриган пациентларда қўлланилиши текширилмаган. Аммо маҳаллий қўллангандан кейин дексаметазонни тизимли сўрилишини пастлиги туфайли, дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ. Қўллаш усули Қўллашдан аввал флакон қопқоғини ечиш ва томчилатгичли қопқоқни кийгазиш керак. Томчилатгичнинг четлари ва суспензияни ифлосланишини олдини олиш учун эҳтиёткорликка риоя қилиш ва томчилатгичли флакон четларини кўз қовоқларига ёки бошқа юзаларига тегиб кетмаслик керак.

Иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик. Нерв тизими томонидан: дисгевзия (таъм билиш ҳиссини бузилиши), бош айланиши, бош оғриғи. Офталмологик бузилишлар: кўзларда дискомфортни ҳис қилиш, кератит, конъюнктивит, қуруқ кератоконъюнктивит, шох пардани бўялиши, фотофобия, кўришни хиралашиши, кўзларни қичишиши, кўзларда ёт жисмларни ҳис қилиш, кўзни кўп ёшланиши, кўзларда ғайри-оддий ҳислар, қовоқларни четларида қипиқланиш ҳосил бўлиши, кўзларни таъсирланиши, кўзларни қизариши, кўз ички босимини ошиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, шох пардани эрозияси, қовоқларни птози, кўзларда оғриқ, мидриаз. Кортикостероидларни кўзларга маҳаллий узоқ вақт қўллаш кўз босимини ошишига, кейинчалик кўрув нервини шикастланишига, кўриш ўткирлигини ёмонлашувига ва кўриш майдонини бузилишига, шунингдек орқа субкапсуляр катарактани ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. (“Қўллашнинг ўзига хослиги бўлимига қаранг”). Препарат кортикостероидларни сақлаганлиги туфайли, шох парданинг ёки склеранинг юпқалашувига олиб келувчи касалликлар бўлганида узоқ қўллангандан кейин перфорация хавфи ортади. Кортикостероидлар инфекцияларга бўлган резистентликни камайтириши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Препаратнинг фаол моддасига ёки бирон-бир ёрдачи компонентларига юқори сезувчанлик.Даволанмаган ўткир бактериал инфекциялар.Ҳерпес симплех томонидан чақирилган ўткир юза кератит.Сигир чечаги ва сувчечак ва кўзнинг шох пардаси ва конъюнктиванинг бошқа вирусли инфекциялари (ҳерпес зостер томонидан чақирилган кератитдан ташқари)Кўз тузилмаларининг замбуруғли касалликларида қўллаш мумкин эмас.Кўзнинг микобактереиал инфекциялари.

Фақат офталмологик қўллаш учун буюрилади.Кортикостероидларни кўзга маҳаллий узоқ вақт қўллаш кўз гипертензиясига ва/ёки глаукомасига, кейинчалик кўрув нервини шикастланишига, кўриш ўткирлигини ёмонлашувига ва кўриш майдонини бузилишига, шунингдек орқа субкапсуляр катарактани ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Кортикостероидларни кўзга маҳаллий узоқ вақт қўллаган пациентларда кўз ички босимини мунтазам назорат қилиш лозим. Даволаш курсини давомийлиги 4 ҳафтадан ошмаслиги керак.Кортикостероидлар бактериал, вирусли ёки замбуруғли инфекцияларга чидамлиликни камайтириши ва бундай инфекцияларни аниқланишига ҳалақит қилиши мумкин, ҳамда инфекцияларнинг клиник белгиларини ниқоблаши, антибиотикларни самарасизлигини аниқланишига ҳалақит қилиши мумкин. Кортикостероидалар билан даволаш амалга оширилган ёки амалга оширилаётган пациентларнинг кўз шох пардасида турғун яра ҳосил бўлганида замбуруғли инфекцияларини юз бериши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Замбуруғли инфекциялар пайдо бўлган ҳолларда даволашни тўхтатиш лозим.Кўзларга маҳаллий қўлланадиган кортикостероидлар шох парданинг жароҳатини битишини секинлаштириши мумкин.Маълумки, кортикостероидларни шох пардани ёки склерани юпқалашувига олиб келувчи касалликлар бўлган ҳолларда маҳаллий қўллаш перфорацияни чақириши мумкин.Препаратни ўта эҳтиёткорлик билан ва фақат ҳерпес симплех томонидан чақирилган стромал кератитни ёки увеитни даволашда вирусларга қарши даволаш билан бирга қўллаш лозим; вақти-вақтида ёриқ лампасини қўллаган ҳолда биомикроскопияни амалга ошириш керак.Яллиғланган кўзларга контакт линзаларни тақиш тавсия қилинмайди.Бундан ташқари, препарат бензалконий хлоридни сақлайди, у кўзни таъсирланишини чақириши ва маълум бўлишича юмшоқ контакт линзаларни рангсизлантириши мумкин. Юмшоқ контаклт линзалари билан контактдан сақланиш лозим. Пациентларни Дексаметазон-Биофарма кўз томчиларини қўллашдан аввал контакт линзаларни ечиш ва инстилляциядан кейин 15 минутдан сўнг контакт линзаларни тақиш кераклиги тўғрисида огоҳлантириш керак.

Ҳомиладорлик Дексаметазон-Биофарма препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Эмизиш Дексаметазон-Биофарма препаратини қўллаш вақтида эмизишни вақтинчалик тўхтатиш эҳтимолини кўриб чиқиш ёки препарат билан даволашни тўхтатиш/тўхтатмасликни она учун препаратни қўллашдан бўлган потенциал фойда ва эмизишдан болага бўлган фойдани ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқиш лозим.

Ёруғликдан ҳимоялаш учун мўлжалланган оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишининг ҳеч-қандай ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган. Маҳаллий қўлланганда дозани ошириб юборилиш ҳолларида препаратнинг кўздаги (кўзлардаги) ортиқча миқдорини илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.

Рецепт бўйича

5 мл ёки 10 мл дан шиша флаконларда; томчилагич–қопқоқли бир флакондан қутида. 10 млдан пластик флаконларда. 1 флакондан картон қутида.

2 йил. Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати – 14 сутка.