Дексаметазон одатда яхши ўзлаштирилади.
У паст минералокортикоид фаолликка эга, яъни унинг сув-электролит алмашинувига таъсири катта эмас.
Одатда дексаметазоннинг кичик ва ўртача дозалари организмда натрий ва сувни тутилишини, калийни юқори чиқарилишини чақирмайди.
Қуйидаги ножўя самаралари таърифланган: Эндокрин тизими томонидан: глюкозага толерантликни пасайиши, стероид қандли диабет ёки яширин қандли диабети кучайиши, буйрак усти бези фаолиятини сусайиши, Иценко-Кушинг синдроми (ойсимон юз, гипофизар тур семириш, гирсутизм, артериал босимни ошиши, дисменорея, аменорея, мушак кучсизлиги, стриялар), болаларда жинсий ривожланишни кечикиши.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, панкреатит, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг стероид яраси, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, перфорация, иштаҳани ошиши ёки камайиши, овқат ҳазм бўлиши бузилиши, метеоризм, ҳиқичоқ, кам ҳолларда –“жигар” трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмия, брадикардия (юрак тўхтаб қолгунича), юрак етишмовчилигини (мойиллиги бўлган пациентларда) ривожланиши ёки яққоллигини кучайиши, гиперкалиемияга хос бўлган ЭКГ ўзгаришлари, артериал босимни ошиши, гиперкоагуляция, тромбозлар.
Ўткир ва нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда-некроз ўчоқларини тарқалиши, чандиқ тўқимасини шаклланишини секинлашиши, бу юрак мушагини ёрилишига олиб келиши мумкин.
Нерв тизими томонидан: делирий, дезориентация, эйфория, галлюцинациялар, маниакал-депрессив психоз, депрессия, параной, калла суяги ички босимини ошиши, асабийлик ёки безовталик, уйқусизлик, бош айланиши, вертиго, миячанинг сохта ўсмаси, бош оғриғи, тиришишлар.
Сезги аъзолари томонидан: кўришни бирдан йўқолиши (парентерал юборилганида бош, бўйин, бурун чаноқлари, бош териси соҳаларида, кўз томирларида препаратнинг кристалларини тўпланиши мумкин), орқа субкапсуляр катаракта, кўрув нервининг шикастланишини мумкинлиги билан кўз ички босимини ошиши, кўзнинг иккиламчи бактериал, замбуруғли ёки инфекциялари, шох парданинг трофик ўзгаришлари, экзофталм.
Моддалар алмашинуви томонидан: калцийни чиқарилишини кучайиши, гипокалциемия, тана вазнини ошиши, манфий азот мувозанати (оқсилларни кўп парчаланиши), кўп терлаш.
Минералокортикоид фаоллиги билан боғлиқ бўлган: суюқлик ва натрийни тутилиши (периферик шишлар), гипернатриемия, гиперкалиемик синдром (гиперкалиемия, аритмия, миалгия ёки мушакларни спазми, одатдаги бўлмаган ҳолсизлик ва толиқиш).
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: болаларда ўсиш ва суякларини шаклланиш жараёнларини секинлашиши (эпифизар ўсиш соҳасини муддатдан олдин ёпилиши), остеопороз, (жуда кам ҳолларда суякларнинг патологик синишлари, елка ва сон суякларининг бошчасини асептик некрози) мушак пайларни узилиши, стероид миопатия, мушак массасини камайиши (атрофия).
Тери қопламалари ва шиллиқ қаватлари томонидан: жароҳатларни битишини секинлашиши, петехиялар, экхимозлар, терини юпқалашиши, гипер- ёки гипопигментация, ҳуснбузар, стриялар, пиодермия ва кандидозларни ривожланишига мойиллик.
Аллергик реакциялар: тарқалган маҳаллий аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, анафилактик шок).
Маҳаллий: юбориш жойида ачишиш, оғриқ, санчиқ, гиперемия, юбориш жойида инфекция, кам ҳолларда атрофдаги тўқималарнинг некрози, инекция жойида чандиқларни ҳосил бўлиши, м/и юборилганида тери ва тери ости клечаткасининг атрофияси (айниқса делтасимон мушакка юбориш хавфлидир).
Бошқалар: инфекцияни ривожланишини ёки зўрайиши (бу ножўя самараларни пайдо бўлишига иммунодепрессантларни ва вакциянацияни бирга қўллаш олиб келади), лейкоцитурия, “бекор қилиш” синдроми.
Вена ичига юборилганида: аритмиялар, юзга қон қуйишлар, тиришилар кузатилади.