Терининг йирингли бактериал ва замбуруғли касалликлари, микробли экзема, юмшоқ тўқималарнинг йирингли-яллиғланиш шикастланишлари (абсцесслар, карбункуллар, флегмоналар, фурункулалар, йирингли жароҳатлар, панарицийлар); стоматологик касалликларни (стоматитлар, ярали-некротик гингивит, зўрайиш босқичидаги И-ИИ даражали пародонтознинг дистрофик-яллиғланиш шаклини) даволаш.
Шунингдек ўпка абсцессида, бронхоэктатик касалликда, ўпканинг йиринг билан асоратланган кистоз гипоплазиясида, сурункали бронхитни зўрайиши босқичида, сурункали тонзиллитда, ангинада, стофилококклар ва дифтерия тайёқчаларини ташувчанликда, ярали колитда, парапроктитда қўлланади.
Гинекология амалиётида – қин шиллиқ қаватининг кандидозини, микробли келиб чиқишга эга бўлган гениталийнинг яллиғланиш касалликларини даволаш, туғруқ йўлларини туғруқдан олдинги санацияси, туғруқдан кейинги эндометритни даволаш учун қўлланади.
Беморларни текшириш, тиббий муолажаларни ва кичик жарроҳлик аралашувларини ўтказиш вақтида тиббиёт ходимларининг қўлларини ва резина қўлқопларни гигиеник дезинфекциясида, металл, резина, полимер материаллар ва шишадан тайёрланган тиббий асбоблар ва диагностик қурилмаларни стерилизациясидан олдин дезинфекция қилишда ишлатилади.
Терининг йирингли ва замбуруғли шикастланишларида, йирингли жароҳатларда эритма ювиш учун ва примочка кўринишида қўлланади.
Проктит ва ярали колитни даволаш учун препаратнинг илиқ эритмасини ҳўқна кўринишида 50-100 мл дан суткада 2 марта, ўткир яллиғланиш белгилари тўлиқ йўқолгунича юборилади.
Сурункали парапроктитда оқмалар 3-4 сутка давомида Декасан® билан ҳар куни ювилади.
Катталарда қовуқни ювиш учун декаметоксин эритмаси тозаланган сув билан олдиндан 1:7 нисбатда суюлтирилганидан кейин 500-600 мл дозада қўлланади (даволаш курси 7-20 марта ювишдан иборат).
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини шикастланишида 25-50 мл дан аппликация йўли билан 10-15 минут давомида, ёки чайиш (100-150 мл билан) ёрдамида даволанади.
Пародонтозни зўрайиши босқичидаги И-ИИ даражали дистрофик-яллиғланиш шаклини патологик чўнтакларни илиқ эритма (50-70 мл) билан ювиш, ёки микрофильмкдаги яллиғланиш ҳолатлари йўқолгунича аппликация қилиш йўли билан даволанади.
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидозли шикастланиши, ярали-некротик гингивити бўлган беморларга суткада 4 марта оғизни чайиш учун (100-150 мл) 5-10 кун давомида буюрилади.
Бодомчалар кандидозини, сурункали тонзилитни даволаш танглай ости бодомчаларининг лакуналарини ювиш йўли билан ўтказилади (ювишга 50-75 мл ишлатилади).
Стафилококклар, дифтерия таёқчасини ташувчиларни санацияси томоқни чайиш, лакуналарни ювиш, бурун-ҳалқумни, бодомчаларни ювиш йўли орқали ўтказилади.
Лакуналар кунора 3-5 марта ювилади.
Ўпка абсцессида, бронхоэктатик касалликда, ўпканинг йиринг билан асоратланган кистоз гипоплазиясида, зўрайиш босқичидаги сурункали бронхитда Декасан® эндобронхиал юборилади: – микротрахеостома орқали 25-50 мл дан кунига 1-2 марта, трансназал катетер орқали 5-10 мл дан кунига 1 марта; – ултратовуш ингаляцияси усули орқали 5-10 мл дан кунига 1-2 марта; – трахеобронхиал дарахтни 100 мл ҳажмда ювиш.
Даволаш давомийлиги 2-4 ҳафта.
Қин шиллиқ қаватининг микробли, замбуруғли ва трихомонадали шикастланишларини даволаш учун Декасан® спринцевание кўринишида (38°С иситилган 50-100 мл препарат кунига 3 марта) қўлланади.
Туғруқ йўлларини ҳам туғруқдан олдин бир марта худди шундай санация қилинади.
Туғруқдан кейинги эндометритни даволаш бачадон бўшлиғини илиқ препарат билан (150-200 мл) суткада 2 марта ювиш билан амалга оширилади.
Қўлларнинг терисини ва резина қўлқопларни зарарсизлантириш дезинфекция қилиниши керак бўлган олдиндан ювилган юзага 5-10 мл препаратни 5 минут давомида бутун юза бўйлаб тенг тақсимлаб суртиш йўли билан ўтказилади.
Тозаланган тиббий асбоблар, найчалар ва жиҳозлар 30 минутга эритмага тушириш йўли билан дезинфекция қилинади.
Якка ҳолларда шахсий ўта юқори сезувчанлик бўлиши мумкин.
Бундай шахсларда препарат қўлланганидан кейин терида тошмалар, ачишиш, терини қуриши ва қичишиши ва бошқа аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин, эндобронхиал юборилганда эса тўш ортида қизиш ҳисси пайдо бўлади, у муолажа тугаганидан сўнг 20-30 минут ўтгач мустақил ўтиб кетади.
Препаратга шахсий ўта юқори сезувчанлик.
Фармацевтик: декаметоксин катионли сирт таранглик фаоллигига эга моддадир, шунинг учун у совун ва бошқа анион бирикмалар билан номутаносиб.
Фармакодинамик: декаметоксин антибиотикларга чидамли микроорганизмларнинг антибиотикларга сезгирлигини оширади.
Декаметоксин Декасан® да қўлланадиган концентрацияда токсик таъсирларга эга эмас.
Декасан® препаратини узоқ муддат қўлланиши ҳеч қандай токсик реакцияларни чақирмайди.
Ишлатишдан олдин препаратни 38°С гача иситиш таъсир самарасини оширади.
Яллиғланиш жараёнларида ва терини таъсирланишида препарат 1:1 ёки 1:2 нисбатда суюлтирилади.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши юзасидан махсус эҳтиёткорликлар йўқ.
Болалар.
Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири юзасидан махсус эҳтиёткорликлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.