Декарисрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Бир 50 мг ли Декарис таблеткаси 50 мг левамизол (59 мг левамизол гидрохлориди кўринишида) сақлайди. 50 мг ли таблеткалар учун ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий сахарини, повидон, талк, абрикос хушбўйи, магний стеарати, “Солнечнй закат желтй” бўёвчиси (Е 110). Бир 150 мг ли Декарис таблеткаси 150 мг левамизол (177 мг левамизол гидрохлориди кўринишида) сақлайди. 150 мг ли таблеткалар учун ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати, сахароза, талк, повидон, магний стеарати.

Препаратнинг савдо номи:

Декарис

Фармакалогик гуруҳи:

Антигелминт восита.

Антигелминт восита.

R02SЕ01.

Левамизол 50 мг дозада ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси, препарат қабул қилинганидан кейин ўртача 1,5-2 соат ўтгач аниқланади. Левамизол жигарда жадал метаболизмга учрайди, унинг асосий метаболитлари – п-гидрокси-левамизол ва унинг глюкуронидидир. Организмдан яримчиқарилиш даври 3-6 соатни ташкил қилади. Юборилган дозанинг 5% дан камроғи аҳлат билан, 0,2% дан камроғи ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

Асcарис лумбриcоидес, Неcатор Америcанус ва Анcйлостома дуоденале гелминтлар билан касалланиш.

50 мг ли таблеткалар: 3 ёшдан 6 ёшгача (10-20 кг) бўлган болалар – 25-50 мг (1/2-1 таблетка); 6 ёшдан 10 ёшгача (20-30 кг) – 50-75 мг (1-1,5 таблетка); 10 ёшдан 14 ёшгача (30-40 кг) – 75-100 мг (1,5-2 таблетка) бир марта буюрилади. Препаратни овқатдан кейин, оз миқдордаги сув билан, кечқурун қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Сурги воситаларни қабул қилиш ёки махсус парҳезнинг зарурати йўқ. Зарурати бўлганида препаратни қабул қилишни 7-14 кундан кейин такрорлаш мумкин. 150 мг ли таблеткалар: Катталарга 150 мг дан бир таблетка бир марта буюрилади. Препаратни овқатдан кейин, оз миқдордаги сув билан, кечқурун қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Сурги воситаларни қабул қилиш ёки махсус парҳезнинг зарурати йўқ. Зарурати бўлганида препаратни қабул қилишни 7-14 кундан кейин такрорлаш мумкин.

Бош оғриғи, уйқусизлик, бош айланиши, юрак уришини ҳис қилиш, тиришишлар, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриқлари, диарея каби диспепсик кўринишлар. Препарат қабул қилинганидан кейин 2-5 ҳафта ўтгач МНТ томонидан кўринишлар (энцефалопатиялар) ривожланиши, шунингдек аллергик реакциялар (тери тошмаси), тиришишлар тўғрисида хабарлар бор. Кўпчилик пациентларда бу ҳолат қайтувчи бўлган ва глюкокортикоидлар билан даволашни эрта бошлаш ҳолатни яхшилаган. Бу симптомларни Декарисни қабул қилиш билан боғлиқлиги унчалик ишонарли эмас. Катта дозалар қўлланганида ёки узоқ муддатли даволашда лейкопения, агранулоцитоз, тремор кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик; дори воситалари чақирган агранулоцитоз (анамнездаги); 3 ёшгача бўлган болалар; лактация даври. 150 мг ли таблеткаларни болаларда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик Ҳомиладор аёлларга препаратни фақат кутилаётган фойда, препаратни қўллаш оқибатидаги хавфдан устун бўлгандагина буюриш мумкин. Лактация даври Янги туғилган чақалоқни ҳимоя қилиш учун, она учун препаратни қабул қилиш қанчалик зарурлигига қараб, эмизишни тўхтатиш ёки препаратни қабул қилишни тўхтатиш кераклигини ҳал қилиш лозим. Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, суяк кўмигида қон яратилиши сусайганида эҳтиёткорлик билан қабул қилинади.

Препарат спиртли ичимликлар билан бир вақтда қабул қилинганида дисулфирамсимон ҳолатлар кузатилади. Декарис қон яратилишига таъсир қилувчи препаратлар билан бирга қўлланганида эҳтиёткорлик талаб қилинади. Препарат кумаринсимон антикоагулянтлар билан бир вақтда қабул қилинганида, протромбин вақтини узайиши мумкин, шунинг учун перорал антикоагулянтнинг дозасини тўғрилаш керак. Декарис фенитоиннинг қондаги даражасини оширади, шунинг учун улар бир вақтда қўлланганида қонда фенитоиннинг даражасини назорат қилиш керак. Декарисни тетрахлорметан, тетрахлоретилен, хеноподий мойи, хлороформ ёки эфир каби липофил препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки унинг заҳарлилиги ошиши мумкин.

Препаратни қабул қилиш вақтида ва ундан кейин 24 соат давомида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Антигелминт восита сифатида қўлланувчи левамизолнинг нерв тизимини сусайтириши исботланмаган.

+25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари Левамизолнинг катта дозалари (600 мг дан юқори) юборилганида заҳарланишнинг қуйидаги белгилари таърифланган: кўнгил айниши, қусиш, уйқучанлик, тиришишлар, ич кетиши, бош оғриғи, бош айланиши ва онгни чалкашиши. Даволаш Доза тасодифан ошириб юборилганида – агарда препарат қабул қилинганидан кейин кўп вақт ўтмаган бўлса – меъдани ювиш мумкин. Ҳаётий кўрсаткичларнинг мониторинги ва симптоматик даволашни ўтказиш керак. Антихолинестераза таъсир белгилари бўлса, атропин юбориш мумкин.

Рецепт бўйича

таблеткалар 50 мг ва 150 мг. 2 таблеткадан ПВХ ва алюмин фолга блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 150 мг ли таблеткалар. 1 таблеткадан ПВХ ва алюмин фолга блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

5 йил