Декапептилрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритмали 1 шприц қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 95,6 мкг трипторелинни эркин асосига эквивалент 100 мкг арипторелин ацетати; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, 99,8% ли цинка кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

трипторелин ацетати

Препаратнинг савдо номи:

Декапептил

Фармакалогик гуруҳи:

гонадотропин – рилизинг гормони аналоги.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тиниқ рангсиз эритма.

гонадотропин – рилизинг гормони аналоги.

L02A E04.

Ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) доирасида тухумдонларни назоратли гиперстимуляцияси ўтказилаётган аёлларда лютеинловчи гормон даражасини муддатидан олдин ошишини олдини олиш.

Декапептил билан даволашни аёллардаги бепуштликни даволаш тажрибасига эга бўлган шифокор назорати остида бошлаш керак. Декапептил суткада бир марта қориннинг пастки қисмига тери остига юбориш учун мўллалжанган. Биринчи инекциядан кейин инекцияга нисбатан юз бериши мумкин бўлган аллергик/сохта-аллергик реакцияларнинг симптомларини аниқлаш учун пациенткаларни 30 минут давомида кузатиш тавсия этилади. Бундай реакцияларни даволаш мумкин бўлиши учун керакли шароитлар ва воситалар мавжуд бўлишини таъминлаш керак. Кейинги инекцияларни пациентлар шифокордан, юқори сезувчанлик реакцияларидан далолат бериши мумкин бўлган белгилари ва симптомлари ҳақида,  бундай реакцияларнинг кейинги таъсирлари ва тезкор тиббий аралашув лозимлиги юзасидан мувофиқ кўрсатмалар олишлари шарти билан мустақил ўтказишлари мумкин. Липодистрофияни олдини олиш учун препаратни юбориш жойини доимо ўзгартириб туриш керак. Даволашни фолликуляр фазадан (ҳайз кўриш циклининг 2-нчи ёки 3-нчи куни) ёки лютеин фазасининг ўртасидан (ҳайз кўриш циклининг 12-нчи – 23-нчи куни ёки ҳайз кўришни кутилаётган бошланишидан 5-7 кун олдин) бошлаш мумкин. Гонадотропинлар билан тухумдонларни назоратли гиперстимуляциясини Декапептил билан даволаш бошланганидан кейин тахминан 2-4 ҳафта ўтгач бошлаш керак. Тухумдонларнинг реакциясини ёки фақат тухумдонларни Ултратовуш Текшируви (УТТ) усули, ёки яхшиси тухумдонларни УТТ ва эстрадиолнинг концентрациясини аниқлашни ўз ичига олган усуллар билан назорат қилиш керак, ва зарурати бўлганида гонадотропинларнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Фолликулларнинг мувофиқ миқдори керакли ўлчамга етганидан кейин, Декапептил ва гонадотропинлар билан даволашни тўхтатиш ва фолликулларни охиригача етилишини индукцияси учун бир марта одам хорионик гонадотропиннинг (оХГ) инекциясини юбориш керак. Агар 4 ҳафтадан кейин усулнинг самарадорлиги тасдиқланмаса (бу ёки фақат УТТ да эндометрийни кўчишини тасдиқланиши ёки, УТТ усули эстрадиолнинг концентрациясини аниқлаш билан аниқланади), Декапептил билан даволашни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш керак. Даволашнинг умумий давомийлиги одатда 4 дан 7 ҳафтагачани ташкил қилади. Декапептил қўлланганида даволашнинг тасдиқланган схемаларига мувофиқ лютеин фазани тутиб туришни таъминлаш керак. Буйраклар ёки жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Қуйида келтирилган жадвалда клиник текширишлар давомида гонадотропинларни қўллашгача хам, улар билан панель хам пациентларни Декапептил билан даволаш вақтида кўпроқ (≥2%) хабар берилган ножўя реакциялар келтирилган. Энг кўп тарқалаган ножўя реакциялар бош оғриғи (27%), қиндан қон кетишлар/қон суркалиши (24%), абдоминал оғриқ (15%), инекция жойида яллиғланиш (12%) ва кўнгил айниши (10%) бўлган. Турли жадалликдаги, енгилдан кучлигача бўлган қизиб кетишлар, шунингдек гипергидроз кузатилиши мумкин, улар одатда даволашни тўхтатишни талаб қилмайди. Декапептил билан даволашни бошида препаратни гонадотропинлар билан бирга қўллаш, тухумдонларнинг гиперстимуляцияси синдромига олиб келиши мумкин Бунда тухумдонларнинг ўлчамини катталашиши, диспноэ, чаноқ ва (ёки) абдоминал оғриқ кузатилиши мумкин. Декапептил билан даволашни бошида генитал қон кетишлар, шу жумладан меноррагия ва метроррагия ҳам ўрин тутиши мумкин. Декапептил билан даволашни бошланғич босқичида кўпроқ (1%) тухумдонлар кистаси пайдо бўлиш холлари хақида хабар берилган. Трипторелин билан даволаш вақтида айрим нохуш реакциялар уйқуни бузилиши, бош оғриғи, кайфиятни ўзгариши, вулвовагинал қуруқлик, диспареуния ва либидони пасайиши каби гипофизар-овариал блокада билан боғлиқ бўлган гипоэстроген ҳолатларнинг умумий манзарасига ишора қилади. Декапептил билан даволаш вақтида сут безларида оғриқ, мушак спазмлари, артралгия, тана вазнини ошиши, кўнгил айниши, абдоминал оғриқ, ҳоллари, абдоминал дискамфорт, астения кўришни ёйилганлиги ва бузилиш кузатилиши мумкин. Декапептил инекциясидан кейин локал ёки ёйилган аллергик реакцияларнинг якка ҳоллари ҳақида хабар берилган.

Декапептилни қуйидаги холларда қўллаш мумкин эмас: трипторелин ацетатига ёки хар қандай ёрдамчи моддага юқори сезувчанлик;гонадотропин-рилизинг гормониги (ГнРГ) ёки ГнГР нинг хар қандай бошқа аналогига юқори сезувчанлик;ҳомиладорлик ёки эмизиш даври.

Трипторелинни гонадотроп гормонларнинг гипофизар секрециясига таъсир қилувчи воситалар билан бирга жуда эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Кўп қўлланиладиган дори воситалари билан, шу жумладан гистаминни ажралиб чиқишини чақирувчи препаратлар билан, ўзаро таъсири эҳтимолини истисно қилиб бўлмайди.

Суякларнинг минерал зичлигини камайиши ГнРГ агонистларини қўллаш суякларнинг минерал зичлигини пасайишини чақириши мумкин. Остеопароз ривожланиши хавфини қўшимча омиллари (масалан, алкоголни сурункали суистеъмол қилиш, чекиш, тиришишга қарши воситалар ёки кориткостероидлар каби суякларнинг минерал зичлигини пасайтирувчи препаратлар билан узоқ муддат даволаш, оилавий анамнездаги остеопороз, овқатланишни бузилиши, нервли анорекция) бўлган пациентлар учун препаратни алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ҳозирги вақтда мавжуд бўлган маълумотлар бўйича, кўпчилик аёлларда даволаш бекор қилинганидан кейин суяк массаси тикланади. Остеопороз ривожланиши хавфини қўшимча омиллари бўлган пациентларда суякларнинг минерал зичлигини камайиши хавфлироқ бўлиши мумкинлиги туфайли, трипторелин билан даволаш хақидаги қарор, ҳар бир алоҳида ҳолда чамалаб қабул қилиниши ва даволашни фақат даволашдан фойда хавфдан юқорилигини синчиклаб баҳолаш натижалари бўйича бошлаш керак. Бунда суякларнинг минерал зичлигини пасайишига тўсқинлик қилувчи қўшимча чораларни кўриш керак. Кам ҳолларда ГнРГ агонистлари билан даволаш илгари ташҳис қилинмаган гипофизнинг гонадотроп аденомаси борлигини аниқлаши мумкин. Бундай беморларда тўсатдан бош оғриғи қусиш, кўришни бузилиши ва офталмоплегия билан характерланувчи гипофизар апоплекция ривожланиши мумкин. Трипторелин каби ГнРГ агонистлари билан даволанаётган пациентларда депрессив ҳолатларни ривожланишининг юқори хавфи кузатилади. Пациентларни бу ҳақида хабардор қилиш ва мувофиқ симптомлар пайдо бўлган ҳолларда керакли даволашни буюриш керак. Тухумдонларни стимуляциясини синчков тиббий кузатув остида амалга ошириш керак. Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда трипторелинни ярим чиқарилиш даври соғлом пациентлардаги 3-5 соатларга нисбатан 7-8 соатларни ташкил қилади. Шундай давомий таъсирига қарамасдан, эмбрионни олиб ўтилиш вақтигача трипторелинни қон айланишидан чиқиб кетиши кутилади. Фаол аллергик реакцияларнинг белгилари ва симптомлари ёки анамнездаги аллергик реакцияларга маълум мойиллиги бўлган аёлларни даволашда препаратни алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Анамнезида оғир аллергик ҳолатлари бўлган аёлларни даволаш учун Декапептилни қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик бўлиши мумкинлигини истисно қилиш учун, даволашни бошлашдан олдин  репродуктив ёшдаги аёлларни синчиклаб текшириш керак. ЁРТ ни қўллаш кўп ҳомилали ҳомиладорлик, ҳомиладорлик вақтида ҳомиланинг ўлими, бачадондан ташқари ҳомиладорлик ва туғма нуқсонлар ривожланишини юқори хавфи билан боғлиқ. Декапептил тухумдонларни назоратли гиперстимуляциясида ёрдамчи даволаш воситаси сифатида қўлланган ҳолларда, бу хавфлар сақланиб қолади. Декапептилни тухумдонларни назоратли гиперстимуляциясида ёрдамчи даволаш воситаси сифатида қўллаш, тухумдонларнинг гиперстимуляцияси синдроми (ТГС) ва тухумдонларнинг кистасини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. ГнРГ аналоглари ва гонадотропинларни қўллаш оқибатидаги фолликуллаларнинг стимуляцияси оз сонли мойиллиги бўлган пациенткаларда, айниқса поликистозли тухумдонлар синдроми бўлганида сезиларли кучайиши мумкин. ГнРГ нинг бошқа аналоглари каби, трипторелинни гонадотропинлар билан бирга қўллаш билан боғлиқ бўлган тухумдонларни гиперстимуляцияси синдроми (ТГС) ривожланиши ҳақида хабар берилган. Тухумдонларни гиперстимуляцияси синдроми (ТГСС) ТГСС – тухумдонларнинг ўлчамини мураккаблашмаган катталашишидан фарқ қилувчи кўринишдир. ТГСС тухумдонларнинг аҳамиятли катталашиши, қон зардобида жинсий стероидларнинг юқори даражаси, шунингдек қон томирларининг юқори ўтказувчанлигини ўз ичига олади. Бу қорин, плевра ва кам ҳолларда перикардиал бўшлиқларда суюқликни тўпланишига олиб келиши мумкин. ТГСС нинг оғир ҳолларида қуйидаги симптоматика кузатилиши мумкин: абдоминал оғриқ, қоринни дам бўлиши, тухумдонларнинг ўлчамини аҳамиятли катталашиши, тана вазнини ошиши, диспноэ, олигурия ва кўнгил айниши, меъда-ичак кўринишлари шу жумладан қусиш ва диарея. Клиник текширишда гиповолемия, қонни қуюқлашиши, электролитлар балансини бузилиши, асцит, гемоперитонеум, плеврал суюқлик, гидроторакс, ўткир ўпка дистресс-синдроми ва тромбоэмболик кўринишлар аниқланиши мумкин. Гонадотропинлар билан даволашга бўлган тухумдонларнинг хаддан зиёд реакцияси, овуляцияни стимуляцияси учун одам хорионик гонадотропини (оХГ) қўлланган ҳоллардан ташқари, ТГСС ривожланишини кам чақиради. Мувофиқ равишда, ТГСС ривожланган ҳолларда оХГ юборишни бекор қилиш ва пациенткага жинсий алоқалардан сақланиш ёки камида 4 кун давомида контрацепциянинг тўсиқли усулларини қўллашни маслаҳат бериш керак. ТГСС тез авж олиши (24 соатдан бир неча кунгача) ва жиддий тиббий асорат бўлиши мумкин; мувофиқ, пациентканинг ҳолатини оХГ юборилганидан кейин камида икки ҳафта давомида кузатиш керак. Ҳомиладорлик юз берган ҳолларда ТГСС оғирроқ ва давомлироқ шаклга ўтиши мумкин. Кўпинча ТГСС гормонал даволаш тўхтатилганидан кейин кузатилади ва максимал оғирликка даволашдан кейин тахминан 7-10 кун ўтгач эришилади. Одатда ТГСС ҳайз кўриш юз берганидан кейин ўз-ўзидан ўтиб кетади. Агар ТГСС нинг оғир шакли кузатилса, гонадотропинлар билан даволашни тўхтатиш (агар у давом эттирилаётган бўлса), пациентни гильзаизация қилиш ва ТГСС ни специфик даволашни бошлаш керак, у пациентнинг осойишталигини, вена ичига электролитлар ёки коллоидларнинг эритмаларини ва гепаринни юборишини ўз ичига олади. Бу синдром кўпинча поликистозли тухумдонлар синдроми бўлган пациентларда кузатилади. ТГСС ни ривожланиш хавфи фақат гонадотропинларни қўллашга нисбатан, ГнРГ агонистлари гонадотропинлар билан бирга қўлланган ҳолларда юқори бўлиши мумкин. Тухумдонларнинг кисталари ГнРГ агонистлари билан даволашнинг бошланғич босқичида тухумдонларнинг кисталари ҳосил бўлиши мумкин. Одатда улар симптомсиз ва нофункционал бўлади.

Ҳомиладорлик Декапептилни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Даволашни бошлашдан олдин ҳомиладорлик йўқлигини тасдиқлаш керак. Даволаниш вақтида ҳайз кўришлар қайта тиклангунича контрацепциянинг ногормонал усулларини қўллаш керак. Даволаниш вақтида ҳомиладорлик юз берган ҳолда трипторелин билан даволашни тўхтатиш керак. Трипторелинни юбориш ва овоцитлар, ҳомиладорлик ёки ҳомилани ривожланишини ҳар қандай кейинги аномалиялари орасида, бепуштликни даволаш учун трипторелин қўлланганида сабаб-оқибат алоқасини кўрсатувчи клиник маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик даврида трипторелинни қўллаш бўйича жуда чекланган маълумотлар туғма нуқсонлар ривожланишини юқори хавфини намойиш этади. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив токцикликни аниқланган. Препаратнинг фармакологик таъсирини ҳисобга олиб, препаратни ҳомиладорлик ва ҳомилага нохуш таъсирини инкор этиш мумкин эмас. Эмизиш даври Декапептилни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Оригинал ўрамида, +2оС дан +8оС гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши препаратнинг давомлироқ давр таъсир қилишини чақириши мумкин. Доза ошириб юборилган ҳолларда Декапептил билан даволашни тўхтатиш (вақтинча) керак. Дозани ошириб юборилиши оқибатидаги бирон-бир ножўя самаралар ҳақида хабар берилмаган.

1 мл дан эритма шприцда; 7 шприцдан контур уяли ўрамда; 1 контур уяли ўрамдан картон қутида.

3 йил.